Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Режадан ташқари текшириш ташкил қилиш



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Режадан ташқари текшириш ташкил қилиш. 
Юқорида кўрсатилган асослар бўйича тадбиркорлик субъектини 
ёки унинг бўлинмаларини режадан ташқари текшириш ўтказиш 
зарурияти туғилган тақдирда, назорат қилувчи органнинг марказий 
аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий 
бўлинмалари эса тегишинча вилоят ва туман комиссияларига режадан 
ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг зарурлигини 
асослаган ҳолда буюртманома ҳамда назорат органи раҳбари 
томонидан имзоланган текширишни ўтказиш дастурини юборади. 
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик 
субъекти фаолиятини муддати бир кундан ортиқ бўлган режадан 
ташқари текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни 
ўтказиш дастури вилоят комиссиясида ўрганиб чиқилганидан кейин 
сўралган текширишни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида 
қарор қабул қилиш учун Кенгашга юборилади.
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик 
субъекти фаолиятини муддати бир кун бўлган режадан ташқари 
текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни ўтказиш 
дастури ҳудудий комиссия томонидан ўрганиб чиқилади, шундан 
сўнг вилоят комиссияси режадан ташқари текширишни ўтказиш ёки 
ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
311 
Кенгашнинг ва унинг ҳудудий комиссияларининг ишчи 
органлари тақдим этилган буюртманомалар ва текшириш ўтказиш 
дастурлари асослилигини, текширишларни ўтказиш дастурларининг 
назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга 
мувофиқлигини, ўрганиладиган масалаларни тегишли назорат 
қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиб чиқадилар ҳамда вилоят 
ёки туман комиссиялари ишчи гуруҳларининг режадан ташқари 
текшириш ўтказиш учун тақдим этилган буюртманомаларни кўриб 
чиқишга доир хулосаларини инобатга олган ҳолда қисқа 
муддатларда, лекин буюртманома келиб тушган кундан бошлаб икки 
ҳафтадан 
кечиктирмай 
тегишинча 
Кенгаш 
раиси 
(унинг 
ўринбосарлари), 
вилоят 
комиссиялари 
раиси 
томонидан 
имзоланадиган режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида ёки 
уни ўтказишни рад этиш ҳақида таклифлар тайёрлайдилар, уларни 
имзоланганидан сўнг бир иш куни ичида тегишли назорат қилувчи 
орган ёки ҳудудий комиссияга юборадилар. 
Режадан ташқари текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда 
текшириш ўтказиш дастурини келишиб оладилар. 
Режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисидаги ёки уни 
ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор қисқа муддатларда, бироқ 
буюртманома келиб тушган кундан эътиборан икки ҳафтадан 
кечиктирмай қабул қилинади ва тегишинча Кенгаш раиси (унинг 
ўринбосарлари) ёки вилоят комиссияси раиси томонидан имзоланади 
ҳамда назорат қилувчи органга юборилади. 
Улгуржи ва чакана савдодаги умумий овқатланиш ва пулли 
хизматлар 
кўрсатиш 
соҳасидаги 
тадбиркорлик 
субъектлари 
томонидан савдо-сотиқ ҳамда нақд пул тушумини топшириш 
қоидаларига риоя этилишини режадан ташқари қисқа муддатли 
текширишлардан ўтказиш тўғрисидаги қарорлар истисно тартибида 
туман комиссияларининг раислари ёки вилоят комиссиялари 
раисларининг ўринбосарлари - солиқ бошқармалари бошлиқлари 
томонидан 
имзоланадиган 
рўйхатлар 
кўринишида 
расмийлаштирилади. Рўйхатларда текширилаётган тадбиркорлик 
субъекти номи ва СТИР, текширилаётган тадбиркорлик субъекти 
улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар 
кўрсатиш объектининг юридик манзили, шунингдек объект амалга 
ошираётган фаолият тури ва режадан ташқари қисқа муддатли 
текшириш ўтказиш муддати кўрсатилиши керак. 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
312 
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, 
санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек 
бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва 
тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ режадан ташқари текширишларни 
ўтказиш тўғрисидаги қарор, санитария назорати ва табиатни 
муҳофаза қилиш органлари мурожаати асосли бўлган тақдирда 
текшириш ўтказиш учун буюртманома келиб тушган куни қабул 
қилинади. 
Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий 
бўлинмаларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан 
ташқари текширишдан ўтказиш ҳақидаги топшириқларни уларни 
ўтказиш тўғрисида фақатгина Кенгаш ёки унинг вилоят 
комиссиясининг қарори бўлган тақдирдагина юборадилар. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish