Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


“Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

“Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ги ПҚ-1169-сонли Қорорига 
асосан 2009 йилнинг 1 сентябридан бошлаб қўлланиладиган импорт 
божи ставкалари тасдиқланган. Ставкалар товарнинг божхона 
қийматига нисбатан фоизларда ёки товарлар бирлиги учун 
белгиланган миқдорда АҚШ долларида ҳисобланади. Шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2011 й. 
“Товарлар 
импортини 
божхона-тариф 
жиҳатдан 
бошқаришни 
такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ги 
ПҚ-1560-сонли Қарорига асосан 2011 йилнинг 1 августидан бошлаб 
товарларнинг айрим турларига импорт божи ставкалари ўрнатилган.
Экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 
қонунчиликда бир қатор имтиёз ва афзалликлар белгиланган. 
Уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
26.03.2012 й. 
“Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни 
кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб 
беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”
ги ПҚ-1731-сонли Қарорида келтирилган:
1. 
Акциз 
тўланадиган 
товарларни 
уларнинг 
ишлаб 
чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга акциз 
солиғи солинмайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим 
турлари бундан мустасно. 
2. Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш 
(қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали 
ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. 
3. Экспорт қилувчи корхоналар (хом ашё товарларини сотиш 
бундан мустасно) учун фойда солиғи ва мулк солиғи ставкаси 
умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин 
алмаштириладиган валютага сотилган товар (иш, хизмат)лар 
экспортидаги улушига боғлиқ ҳолда камайтирилади: 
экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида - 30 
фоизга; 


VII БОБ. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга солиниши 
213 
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида - 2 маротаба.
4. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ 
тўлови ставкаси қуйидагича камайтирилади: 
умумий сотиш ҳажмида экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача 
бўлганида - 30 фоизга; 
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ бўлганида - 2 маротаба.
5. 2016 йил 1 январга қадар республикадаги ўз маҳсулоти 
ҳажмининг, жумладан ярим тайёр маҳсулотларининг (калава, 
газлама, трикотаж газлама ва пахта йигириш чиқиндилари) 80 фоизи 
ва ундан ортиғини эркин алмаштириладиган валютага сотадиган 
тўқимачилик саноати корхоналари мулк солиғи тўлашдан озод 
қилинган. 
6. Товар (иш, хизмат)ларнинг барча турларига экспорт божхона 
божлари ва специфик товарлардан ташқари бошқа товар (иш, 
хизмат)лар экспортини лицензиялаш бекор қилинган. 
7. Товарларни экспорт қилишда тўланадиган божхона 
расмийлаштируви йиғимларининг амалдаги ставкасига қараганда 
ўртача 2 маротабага камайтирилган янги ставкалари тасдиқланган. 
8. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзи ишлаб чиқарган 
товар (иш, хизмат)ларни экспорт қилишдан тушадиган валюта 
тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилган. 
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
08.08.2013 й. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish