ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ
Ўқув курси дастури (силлабус)
(6 ECTS)
Ўқув курс ҳақида
Ўқув курси коди: _________________
Ўқув курси номи: Суд экспертизаси
Ўқув семестри / 7-семестр / 2020-2021 ўқув йили
Кафедра: Криминалистика ва суд экспертизаси
Ўқув курсига ажратилган соатлар / Кредитлар: 6 ECTS (60 аудитория соати)
Ўқув курси раҳбарлари / Ўқитувчилар (Инструкторлар):
Дилрабо Топилдиева, Рустам Абдуллаев ўқитувчи.
(d.topildiyeva@tsul.uz, r.abdullayev@tsul.uz)
Қабул вақти: Чоршанба, 10:00-12:00.
Ўқув кенгаши йиғилиш баённомаси: ___ ____________ 2020
I. ЎҚУВ КУРСИ ТАВСИФИ
“Суд экспертизаси” ўқув курси суд экспертизаси тушунчаси, эксперт, мутахассис, уларнинг ҳукуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жиноят иши бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси давомида экспертиза тайинлаш ва уни ўтказиш тартибини ўрганиш, ўтказиладиган суд экспертизаси учун эксперт олдига қўйиладиган саволларни тўғри шакллантириш, жиноятларни очишда суд экспертизаси имкониятларидан самарали фойдаланиш каби масалаларга бағишланган. Шу билан бирга, ўқув курси доирасида суд экспертизасининг замонавий ривожланиш тенденцияларини тушуниш, экспертиза ўтказиш учун намуналар олиш, суд экспертиза муассасалари, структураси ва ваколатларини фарқлаш, суд экспертизаси турлари ва объектларини тўғри аниқлаш усулларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур курс суд экспертизасига оид ўқув материаллари, маъруза, семинар ва ёзма топшириқларни қамраб олади.
Ўқув курси ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
II. ЎҚУВ КУРСИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ
Ўқув курси бакалавриат 4-курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, улардан Жиноят ҳуқуқи, Жиноят-процессуал ҳуқуқи, Криминология бўйича базавий билимга эга бўлиш талаб этилади.
III. АННОТАЦИЯ
6ECTS. 60 аудитория соати.
Маъруза
|
Амалий
машғулот
|
Семинар
|
Баҳолаш
|
Мустақил
таълим
|
Жами
|
20
|
0
|
35
|
5
|
90
|
150
|
Ўқув курси индивидуал ва жамоавий вазифаларнинг уйғунлиги асосида, назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган машғулот тарзида ташкил этилган. Ўқув курси давомида талабалар сайёр ўқув ҳамда лаборатория машғулотларида иштирок этадилар. Мазкур ўқув курси асосан суд экспертизаси соҳасидаги ҳуқуқий билимларини чуқурлаштиришни ўзига мақсад қилган миллий ва хорижий талабалар учун фойдали бўлади.
IV. ЎҚУВ КУРСИДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАДЛАР
Суд экспертизаси ўқув курсининг мақсади талабаларга суд экспертизасига оид асосий манбалар ва институтлар ҳақида маълумот бериш ҳисобланади.
Ўқув курсининг асосий мақсади талабаларга суд экспертизаси фанининг таркиби, тизими, вазифалари, дунё миқёсида суд экспертизасининг ривожланиш тенденциясини, шунингдек суд экспертизаси тушунчаси, эксперт, мутахассис, уларнинг ҳукуқ ва мажбуриятлари, экспертиза тайинлаш учун зарурат ва уни ўтказиш асосларини тушуниш қобилиятларини шакллантириш саналади. Ўқув курси охирида талабалар жиноят иши бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси давомида экспертиза тайинлаш тартиби ва уни ўтказишнинг зарурати ҳамда суд экспертиза муассасалари, структураси ва ваколатлари ҳамда суд экспертизасининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисидаги билимларга эга бўладилар, жиноят ишларини юритиш жараёнида суд экспертизасининг ролини англаб етадилар ва амалий-ҳуқуқий кўникмаларга эга бўладилар.
Ушбу мақсад юқорида қайд этилган кўникмаларни ривожлантириш учун муҳим бўлган бир неча босқичларни амалга ошириш зарурлигини англатади. Улар: суд экспертизасининг назарияси ҳақида билимларга эга бўлиш, суд экспертизасини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат. Ушбу ўқув курси талабаларни суриштирувчи ва терговчи сифатида шаклланишлари учун платформа саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |