Тошкент давлат юридик университети ниёзова саломат сапаровна судланганликни олиб ташлаш


Судланганлик ҳолатининг тугалланиши учун қонунда қандай шартлар белгиланган?



Download 135 Kb.
bet7/13
Sana23.02.2022
Hajmi135 Kb.
#157166
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
СУДЛАНГАНЛИК ХАКИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ 17 11 20

Судланганлик ҳолатининг тугалланиши учун қонунда қандай шартлар белгиланган?
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши учун қонунда икки шарт белгиланган:

  1. шахс асосий ва кўшимча жазони ўтаб, озод қилинган кунидан бошлаб қонунда кўрсатилган муддатлар ўтиши талаб қилинади. Бу муддатлар ўталган жазо турига боғлиқ;

  2. судланганганлик ҳолатини тугалланган деб топиш учун шу муддатлар ичида шахснинг янги жиноятлар содир этмаслиги талаб қилинади.

Шахс судланганлик муддати ўтмасидан янги жиноят содир қилса, бу муддатнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда судланганлик муддати янги жинояти учун тайинланган жазони ўтаган кунидан бошланади.


Мисол учун, шахс беш йил озодликдан маҳрум килиш жазосини ўтаса ва тўрт йиллик судланганлик муддати ўтишига икки йил қолганида янги жиноятни содир этганлиги учун унга ахлоқ тузатиш жазоси тайинланса, ушбу шахснинг судланганлик муддати ахлоқ тузатиш жазосини ўтаганидан кейин тўрт йилдан сўнг тугалланган ҳисобланади.

Агар иккинчи жинояти учун судланганлик муддати биринчи жиноятига нисбатан узоқроқ бўлса, у ҳолда судланганлик муддати иккинчи жинояти учун тайинланган жазони ўтагандан кейин бошланади.


Ана шу судланганликнинг тугалланиш тартиби Жиноят кодексининг 78-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги ҳолатларда тугалланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларни ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – тўрт йил ўтгач;
е) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – ўн йил ўтгач.
Судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖКнинг
78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиши натижасида ўз-ўзидан барҳам топишини англатади.



Download 135 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish