Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-§. Рента шартномаси шакли ва мазмуни



Download 0,88 Mb.
bet52/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2-§. Рента шартномаси шакли ва мазмуни

Рента шартномаси шаклига нисбатан қонунчиликда муайян талаблар белгиланган. ФКнинг 513–моддасига кўра, бегоналаштирилаётган мол-мулк туридан қатъий назар у нотариал тасдиқланиши лозим. Яъни, мазкур шартнома ёзма шаклда тузилади ва тарафлар уни имзолайдилар ҳамда нотариал тартибда шартнома тасдиқланади. Агар рента тўлаш шарти билан кўчмас мулк бегоналаштирилса, мазкур шартнома нотариал тартибда тасдиқланиш билан бирга давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши талаб қилинади. Ушбу тартиб кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир умумий қоидаларга мос келади.


Рента тўлаш шарти билан ер участкаси ёки бошқа кўчмас мулк берилганида, рента олувчи рента тўловчи ўз мажбуриятларини бажаришини таъминлаш мақсадида бу мулкка гаров ҳуқуқини олади. Бу ҳолда рента шартномаси бўйича рента тўловчи томонидан рента олувчига рента тўловини вақти-вақти билан тўлаш мажбурияти кўрсатилган бўлса, рента тўловчи томонидан мажбурияти тўлиқ бажарилгунга қадар нотариус ушбу кўчмас мулкка тақиқ қўяди.
Рента шартномаси шаклига доир юқоридаги талабларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз ўзидан ҳақиқий саналмайди.
Рента тўловчи олган кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Рента тўловчи мол-мулкни бошқа шахсга берган тақдирда рента шартномаси бўйича шартнома тузиш орқали унинг мажбуриятлари мол-мулкни олувчига ўтади. Бунда мол-мулкни олувчилар бир нечта бўлиши мумкин ва бу ҳолат ФКнинг 522–моддасида назарда тутилган яъни, рента тўлаш шарти билан топширилган кўчмас мулк умумий мулкка айланиши ёки бир неча шахс ўртасида тақсимланиши мумкин. Табиийки, бундай ҳолда рента тўловчи олдиндан кўчмас мулк объектини олувчи шахсни рента тўлаш мажбурияти билан мол-мулк олинганлиги ҳақида хабардор қилиши лозим.
Таъкидлаш лозимки, рента тўловларини тўлаш мажбурияти мол-мулк унда бўлиш-бўлмаслигидан ёки уни сотганлигидан қатъий назар рента тўловчи зиммасида қолади.
Масалан, амалиётда шундай ҳолат бўлиши мумкин. Жамоат бирлашмаси аъзолари кўпчилиги кексалиги, ногиронлиги сабабли дала ҳовлидан фойдаланиш ва унга қараш имконияти йўқлиги сабабли масалан, байналминал жангчи жамоат бирлашмаси рента асосида ўзига қарашли оромгоҳни масъулияти чекланган жамиятига топширади.
Рента тўловини ўрнига ФКнинг 519–моддаси иккинчи қисмига кўра, жамоат бирлашмаси аъзоларига хизмат кўрсатиш орқали тўлов амалга оширилиши белгилаб қўйилиши мумкин.
Қонун рента тўлаш шарти билан берилган мол-мулкни бошқа шахсга беришда рента олувчининг розилигини талаб қилмайди. Бироқ, шахс рента тўлаш шарти билан берилган мол-мулкни бошқа шахсга мулк қилиб берган тақдирда, у рента олувчининг рента шартномаси бузилгани туфайли келиб чиққан талаблари бўйича бошқа шахс билан субсидиар жавобгар бўлади. Шу билан бирга ушбу норма диспозитив норма бўлиб, субсидар жавобгарлик агар қонун ёки шартнома бўйича солидар жавобгарлик назарда тутилмаган ҳолларда қўлланилади (ФК 252–моддаси).
Рента шартномасида рента тўлашни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Рента тўлашни таъминлашнинг турли механизмлари назарда тутилган бўлиб, рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг кўчар ёки кўчмас мулклигига қараб белгиланади.
Агар рента тўлаш шарти билан кўчмас мулк топширилган бўлса, рента олувчи берган мол-мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини олади. Ушбу ҳолатда гаров қонун асосида рента тузиш факти туфайли вужудга келади. Шунга қарамасдан, қонунда белгиланган тартибда кўчмас мулк гарови шартномаси – ипотека шартномаси (ФК 271–моддаси) тузилиши лозим. Рента тўловчи томонидан рента тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда рента олувчи ўз талабларини гаровга олинган мулк қийматидан бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантириши мумкин.
Агар рента тўлаш шарти билан кўчар мулк берилган ҳолларда, рента шартномасининг муҳим шарти сифатида рента тўланишини таъминлашнинг муайян усуллари бевосита рента шартномасида кўрсатиб ўтилиши лозим. Акс ҳолда рента шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
Бунда рента тўлаш мажбуриятини бажарилишини таъминлаш усуллари бўлиб, ФКнинг 516–моддаси иккинчи қисми талабларига кўра гаров ёхуд рента шартномаси тарафлари рента тўланишини таъминлаш мақсадида шартномада рента тўловчининг рента олувчи фойдасига мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик хавф–хатарини суғурталашни назарда тутишлари мумкин. Бунда мажбурий суғурта назарда тутилади.
Рента тўловчининг рента тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслиги унинг учун ноқулай оқибатларни келтириб чиқаради. Рента олувчи бир томонлама рента шартномасини бекор қилиш ва суд тартибида рента шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ зарарларни қопланишини талаб қилиш қилиши мумкин.
ФКнинг 517–моддасида рента тўлашни кечиктирганлик учун рента тўловчи рента олувчига фоизларни тўлаш назарда тутилган. Бунда рента тўловлари қандай шаклда тўланиши (пул бериш, ашё топшириш, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.)дан қатъий назар тўловни кечиктириш рента тўловчининг ҳар қандай ҳолатда ҳам пул мажбуриятини бажармасликка оид жавобгарлиги билан боғлиқ. Агар рента шартномасида тўлашни кечиктирганлик учун фоизлар тўлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, ФК 327–моддасида назарда тутилган фоизлар тўланади.

Рента шартномаси турлари



Умрбод рента

Доимий рента




Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish