3. Локомотив тортишли йўловчи поездларини ЭПТ тузилмали схемаси.
Локомотивларда ва йўловчи поездлари вагонларида ва Д1 сериядаги дизель-поездларидаги электропневматикли тормозлар икки симли электропневматик тормози билан жиҳозланган.
Локомотив ва вагонларни электропневматик тормоз ускуналари асбобларидан ташқари электрли истеъмоли ва бошқарув асбоблари қўлланилади (расм-14.3).
Локомотивда электр истеъмоли манбаи БП (бош ўчиргнч ГВ орқали локомотив аккумулятор батареясига АБ уланган БП-ЭПТ-П № 579-00-35 турдаги истеьмол блоки), бошкарув блоки тури БУ-ЭПТ-П № 579-00-20, № 328 ва № 395 машиначи кранини КМ контроллери, С ( сигналли) лампаси бўлган СС чироқли сигнализатор, П (перекриша), Т(тормозланиш), тормозлаш вентили перекриша ВП ва тўғирлаш ВС клапани бўлган ЭҲТ № 305-000, бирлаштириш енглари МС № 369А, вольтметр В ўрнатилган. Вагонларда ЭҲТ № 305-000 электроҳавотақсимлагичи ва МС бирлаштириш енглари ўрнатилган.
Поездни бутун узунлиги бўйича локомотив ва вагонларга кесими 2,5 мм2 ҳар бири бўлган иккита симлар ўрнатилган: №1-ишчи ЭҲТ ишини бошқариш учун мўлжалланган, №2-бошқарув занжири ҳолати ҳақида назорат сигнализацияси учун. Қайтарувчи сим сифатида темир йўл изининг Р рельси қўлланилади. Бошқарув электр занжирини узлуксизлиги локомотив ва вагонларни бирлашишидан таъминланади. Поездни сўнгги вагонида бирлаштириш енги изоляцияланган илгичга илинади, уларни контактлари эса ўзаро бирлашади. Барча электроҳавотақсимлагичлар №1 сим билан ўзаро параллел ва рельелар билан ерга уланиб, К-клеммли қутилар билан уланган. Тормоз электрли ускуналарида икки турдаги ток қўлланилади: бошқарув занжирлари учун доимий 50 В кучланишли ва занжирларни бутунлигини назорати учун 625 Гц частотали ўзгарувчан 50 В кучланишли. Электр истеъмоли манбалари ЭПТ занжирларини донмий ва ўзгарувчан ток билан таъминлайди.
Замонавий злектропневматнк тормозлар билан йўловчи электровозлар ва тепловозларни жиҳозлашда БП-ЭПТ-П истеъмол блоклари ўрнатилади.
Бу ўзгартирувчи транзистор ва тиристорларда бажарилган бўлиб, электромеханик генераторларга нисбатан қатор афзалликларга эга. Уларни ижобий сифатлари - айланувчи қисмларни йўқлиги, габаритли ўлчамларини ва оғирлигини кичиклиги, фойдали иш коэффициентини юкорилиги (75÷90%), ўзгарувчан токни 625 Гц стабилли частотаси бўлганлигидадир. Статик ўзгартирувчиларни қўллаш самаралилигидан ЭПТ электрли истеъмоли схемаларини барча тепловоз ва электровозлар учун бир хилда тайёрлашга эришилди (расм-14.4).
Do'stlaringiz bilan baham: |