Тошкент давлат транспорт университети «Транспорт харакатини ташкил этиш» кафедраси курс иши


Станциядаги таркибларни саралаш ва тузиш



Download 242,5 Kb.
bet11/13
Sana26.03.2022
Hajmi242,5 Kb.
#510964
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Шокир (1)

Станциядаги таркибларни саралаш ва тузиш. Уларни бир паркдан
бошқасига олиб ўтиш ва юк объектларига хизмат кўрсатиш ишларини
манёвр локомотивлари бажаради. Шунинг учун манёвр локомотиви ишини
режалаштиришга алоҳида еътибор қаратиш лозим.
Станциянинг иш режа графигини тузишдаги асосий ҳаракатлар:
-сутка давомида 2 марта, яъни 8-00 ва 20-00 да манёвр локомотиви бригадалари, поезд тузувчилари, оператор ва станция навбатчиларини
алмаштириш амалга оширилади. Суткалик иш режа графигида манёвр
локомотиви иши графасида 15 дақиқадан шу соатларда манёвр локомотиви бандлиги кўрсатиб қўйилади;
- поездлар ҳаракат графигига мос равишда терма поездларнинг жўнатилиш вақтлари маълум, шунинг учун ҳар бир терма поездни тузиш
ишларини вақтлироқ бошлаш лозим, яъни терма поездни жўнатиш вақтига поезд тузилишининг тугалланиши, олиб ўтиш ва таркибга ишлов бериш ишлари якунланган бўлиши лозим;
- бунинг учун терма поездни жўнатиш вақтидан бошлаб, поездга ишлов бериш амали, сўнгра саралаш паркидан қабул қилиш-жўнатиш паркига олиб қўйиш ҳамда терма поездларнинг тузилишини тугаллаш амали белгилаб қўйилади. Саралаш йўли қаторидан бирида терма поезднинг йиғилиши ҳам кўрсатилиши мумкин.
- саралаш парки йўлларида 00-00 соатга қолган вагонлар сони белгилаб
қўйилади;
- қайта ишловга келаётган поездлар Е паркининг қабул қилиш-жўнатиш
ўлларига қабул қилинади, уларга ишлов берилади, агар манёвр локомотиви бўш бўлса, таркибни саралаш ишлари бошланади; агар манёвр локомотиви банд бўлса, у ҳолда бу жараёнлар учун кутиш амали кўрсатилади. Таркибни тарқатишни кутиш амали қабул қилишжўнатиш йўлларида кўрсатилиши лозим.
Таркибни саралаш вақтида, вагонлар саралаш парки йўлларига қўйилади ва
сутка охиридаги 0 соатга қолган вагонлар йиғиндиси чиқарилади (вагонларни йиғиш амали саралаш парки йўлларида кўрсатиб қўйилади);
-йиғилиш амалидан сўнг саралаш йўлларидаги вагонлар сони поезд
таркибидаги вагонлар сонидан катта ёки бараварлигида, манёвр локомотиви бўш бўлса, поезднинг тузилишини тугатиш ва уни қабул қилиш-жўнатиш паркига олиб қўйиш амали кўрсатилади, агар манёвр локомотиви банд бўлса, у ҳолда юқоридаги жараёнларга кутиш белгиси кўрсатилади. “Тортув йўли” қаторида таркибни олиб қўйиш кўрсатилса, поезд тузилишини тугаллаш амали саралаш йўлларида белгилаб чиқилади;
- станцияда тузилган поездларга рақам берилиши лозим; юк поездларининг рақамлари 4 белгили бўлиб, бунда ўтиб кетувчи поездлар учун 2001 рақами, участка поездлари учун 3001, терма поездлар учун
3401,жуфт йўналишлардаги поездлар учун жуфт рақамлар, тоқ йўналишлар учун тоқ рақамлар бериб чиқилади. “Н” станциясида йўналишини
ўзгартирувчи поездларга рақамлари ҳам ўзгартириб берилади;
- таркиб Е қабул қилиш-жўнатиш паркига олиб ўтилгандан сўнг, уни
жўнатиш бўйича ишлов бериш ва поезд локомотивини улаш жараёнлари бажарилади. Булардан ташқари, тормозларни синаб кўриш ва уни жўнатиш ишлари бажарилади. (қабул қилиш-жўнатиш йўл қаторида таркибни олиб қўйиш жараёни, уни жўнатиш бўйича ишлов бериш жараёни ҳамда поезд локомотивини улаш жараёнлари кўрсатилиши лозим. “Перегон” қаторида еса поезднинг жўнаш вақти белгиланади ва унинг перегондаги ҳаракати кўрсатилади);
- Н-Д ва Н-И перегонлари икки йўлли бўлиб, улардаги ҳаракатланаётган
поездларнинг ҳаракат чизиқлари бир-бири билан кесишиб кетиши мумкин.
Н-Е перегони бир йўлли бўлганлиги сабабли бу перегонда бир вақтда
фақатгина битта поезд бўлиши мумкин, иккинчи поезд перегон банд
бўлмаганда, ҳаракатланиши мумкин;
- саралаш йўлларида терма поездлар учун вагонларни йиғиш жараёни
поездни жўнатиш учун олиб қўйилишидан кейин бошланади, вагонлар
сутканинг охиригача йиғилади, шундан сўнг вагонлар сони сутканинг
бошланишига олдинги кундан қолган қолдиқ сифатида ўтказилади;
- юк фронтларига хизмат кўрсатиш манёвр локомотиви билан амалга
оширилади, бунинг учун бир беришда узатиладиган вагонлар сони йиғилган бўлиши лозим. (вагонларни юк обйектлари учун йиғиш қаторида ундан олинган вагонлар сони кўрсатилади, манёвр локомотиви иши, тортув йўли ҳамда юк обйекти қаторларида еса вагонларни беришолиш вақти кўрсатилади, бундан ташқари, “Юк обйекти” қаторида олиб келинган вагонлар сони ва юк жараёнлари белгилаб қўйилади);
- вагонларни юк ҳовлиси ҳамда шахобча йўлларига бериш амаллари тоқ
тортув йўлида амалга оширилади, таркибларни тарқатиш, тузиш ҳамда олиб
қўйиш амаллари еса жуфт тортув йўлида амалга оширилади. Манёвр локомотивининг бир тортув йўлидан иккинчисига бориш вақтини ҳисобга
олиш лозим;
- юкланган ҳамда туширилган вагонларни олиб кетиш юк амаллари тугатилгандан сўнг манёвр локомотивининг бўшлигидан келиб чиқиб
амалга оширилади.



Download 242,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish