Тошкент давлат транспорт университети «технологик машиналар мухандислиги» кафедраси



Download 0,55 Mb.
bet4/10
Sana19.04.2022
Hajmi0,55 Mb.
#564587
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
дет тик амалиёт

Амалийет иши № 2
Асосий технологик жихозлар сонини аниқлаш.


Деталларни тайёрлаш технологик жараёнини ишлаб чиқиш
Лойиҳалаштирилаётган технологк жараён деталларни тайёрлашдаги ҳамма техник шартларни ва ишчи чизмадаги талабларни тўла қондириши керак. Яна ишлаб чиқилган технологик жараён кам мехнат сарфи ва ишлаб чиқариш қондириши лозим.
Деталларни тайёрлаш технологик жараён учун қуйидаги бошланғич маълумотлар керак: детални ишчи чизмаси, техник шартлар детални тайёрлаш учун ва деталларни ишлаб чиқариш ҳажми.
Технологик жараён темпи қуйдагича ҳисобланади:

где: - тенги, мин/дона;
- жиҳозларнинг йиллик иш фонди, соат;
- деталларни йиллик ишлаб чиариш сони, дона.
Ўрнатув базасини танланган пайтда қуйдаги принципларга роия қилиш керак:
- детал бошланғич урнатув базасини чала махсулотни ишлов берилмайдиган юзасини танлаш керак;
- бошланғич базани чала махсулотни бир марта ўрнатиш учун ишлати юқ лозим, акс ҳолда ишлв берилаётган юзаларнинг бир-бири билан ўзаро жойлашиш аниқлиги бузилади;
- ўрнатув базаси сифатида шундай юза олиш керакки, у яна ҳисоблаш базаси бўлсин (базаларнинг бирлиги қоидаси), бу ҳолда базалашдаги ноаниқлк бўлмайди;
- ишлов бериш чоҳида, ҳамма технологик операциялар уун ўрнатиш базаси битта бўлиш керак (базаларнинг доимийлик принципи).
Технологик жараённи ишлаб чиқиш бир неча босқичда бажаришни тавсия қлинади: бошида хомчўт қилиб, умумий режани болшлаб чиқиш.
Кейин уларни аниқлаб конкретлаштириб, технологик ҳисоб-китоблар асосида тузиш керак.
Деталларни тайёрлаш технологик жараёни ишлаб чиқиш қуйдаги кетмакетликда амалга ошириш тавсия қилинади;
-детални ишчи чизмасини ва техник шартларни ўрганиш ва назорат;
- ишлаб чиқариш темпини ҳисоблаш;
- чала махсулотни олиш усулини танлаш;
- ўрнатиш базасини танлаш;
- юзаларга ишлов бериш маршрутини танлаш;
- деталга ишлов бериш маршрутини тузиш;
- чок миқдори ва технологик допускларни аниқлаш;
- операцияларни сафлаш;
- технологик жараён тартибини аниқлаш;
- технологик жараённи меёрлаш;
- вариантларни баҳолаш ва энг яхшсни танлаш.
- мосламани ўрнатув элементларининг сони ва уларнинг жойлашиши чала махсулотни мосламага муқим ва махкам ўргатишга имкон бериш.
Юзаларга ишлов бериш маршрутини танлаш пайтида қуйдагиларга эътибор бериш керак.
- Бошида детални ҳар-бил юзаларига охирги ишлов бериш усулини берилган аниқлик синфига; юзаларни нотекислигини ва ўлчами,оғирлиги, конфигурациясини ҳисобга олган ҳолда танлаш;
- кейин ҳар бир юзага бошланғич ишлов бериш усулини танланади;
- бошланғич ишлов бериш усулига асосланиб ҳар бир юзага оралиқ ишлов бериш усуллари аниқланади;
- ҳар бир кейинги ишлов усули олдингисидан аниқлиги ююқори бўлиши керак.
Ишлов бериш маршрутини тузаётганда қуйдаги принципларга амал қилинади:
- бошланишда ўрнатув база деб қабул қилинган юзага ишлов берилади;
- қелган юзаларга қуйдагига ишлов берилади, уни аниқлигини тескари даражаси бўйича: янги юза қанчалик аниқ бўлса, шунчалик кейин ишлов берилади;
- охирги навбатда жуда аниқ ва детални асосий юзаларига ишлов берилади;
- термик ишлов бериладиган деталларга, механик ишлов бериш жараёни икки қисмга бўлинади: термик ишловгача операциялар ва ундан кейингилари;
- операция мақсадини қуйдагича ёритиш керак: оммовий ишлаб чиқаришда тешини давомийлиги ёки иккилангани билан; сериялида эса ишлов бериш босқичдаги юриш элементларини бирлаштириш, қабул қилинган дастоҳ турда имконият туғдирсин;
- технологик жиҳозлар турини аниқлаш. Механик ишлов бериш операциялари қуйдаги кетма-кетликда амалга оширилади.
- илгари қабул қилинган операция мазмуни кўриб чиқилади;
- технологик ўтишлар (переход) кетма-кетлиги (белгиланади) тузилади.
- олдин қабул қилинган жиҳозлар аниқланади, каталогдан ёки имкониятдагилардан;
- мосламаларни танланади ёки уларни конструкциялашга топшириқ берилади.
Асосий ва ёрдамчи вақтларни бир ўринга келтириб, ҳамда технологик ўтишларни бирлаштириш ва кўп асбобли мосламаларни созлаш лозим.
Ишлов бериш тартиби қуйдаг кетма-кетликда ўрнатилади: кесиш қалинлиги, иш асбобини ўтиш тезлиги, кесиш тезлиги, кесиш қалинлиги ишлов беришнинг бир юришида оралиқ чокка (припуск) тенг қилиб олинади, акс ҳолда кесиш қалинлиги охирги юришда камайтирлади. Иш асбобининг ўтиш тезлиги. Юқори миқдори тайинланиб, норматив ёки маълумотнома материалларидан танланади. Иш асбобининг ўтиш тезлиги миқдори дастгоҳ ўтиш тезлиги миқдори дастгоҳ паспорти кўрсаткичлари билан муофиқлантирилади. Кесиш тезлиги кесиш назарияси асосидаги тенглама билан ҳисоблаб чиқилад ёки норматив материаллардан, иш асбобини иқтисодий турғунлигини ҳисобга олган ҳолда ўрнатиш мумкин кесиш тезлигига асосланиб, дастгоҳ шпинделини айланишлар сони топилади, уни ҳам дастгоҳ паспорти кўрсаткичлари билан муоффиқлаштирилади.
Технологик жараён вақтини меёрлаш қуйдаги кетма-кетликда бажарилади:
- хар бир технологик ўтиш учун асосий вақт ҳисоблаб чиқилади;
- детални ўрнатиш ва олиш учун кетган вақтини дастгоҳни юргазиш ва тўғтатиш вақти, ўтишни ёқиш, асбобни алмаштириш ва детални ўлчаш вақтларни ҳисобга олган ҳолда ёрдамчи вақтни аниқлаймиз;
- жадвалдан ёки ҳисобий йўл билан техник хизмат кўрсатиш, ташкилий ва танаффус вақтларини топамиз;
- хар бир операци учун кетган донабай вақтини ҳисоблаймиз.
Технологик жараён вариантларини баҳолашда қуйдаги критериялардан фойдаланилади:
- ҳамма операцияларга кетган асосий вақт йиғиндиси;
- ҳамма операцияларга кетган донабай вақт йиғиндиси;
- детални тайёрлашдаги цех таннархи билан;
- асосий вақт коэффициенти билан, у қуйдагича аниқланади:

ундан: - ҳамма операциялар учун кетган асосий вақт йиғиндиси, мин;
- ҳамма операциялар учун кетган донабай вақт йиғиндиси, мин.
Детал материалидан фойдаланиш коэффициенти қуйдагига аниқланади.

унда: - тайёрланган детал массаси;
- чала махсулот массаси.
Дастгоҳ ва жиҳозлардан фойдаланиш коэффициенти қуйдагича аниқланади:

- дастгоҳ ва жиҳозларнинг хисобий сони;
- дастгоҳ ва жиҳозларнинг қабул қилинган сони.
Қабул қилинган вариантган асослан машрут харитаси тузиб чиқилади.
Машрут хортитасининг таклиф қилинган нусҳаси жадвал 34 ва 35 да келтирилган.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish