4-боб. Моддий рағбатлантиришга тавсия этилаётган талабаларни саралаш 18. Ҳар ўқув семестри якунланган кундан бошлаб янги ўқув семестри бошланган кундан бир ҳафта мобайнида Кенгаш университетда таҳсил олаётган талабаларни моддий рағбатлантириш бўйича ўз фаолиятини олиб бориши лозим.
19. Мазкур муддат оралиғида барча гуруҳлардан деканатлар томонидан Кенгашга моддий қўллаб-қувватлаш кўрсатилишини сўраб талабалар рўйхати ва талабанинг аввалги ўқув семестри давомида фаолиятини акс эттирувчи хужжатлар жилди илова қилинган ҳолда мурожаатлар Кенгаш томонидан тасдиқланган “Моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг анкетаси”га мувофиқ қабул қилинади.
20. Кенгаш тавсия этилаётган талабаларга тегишли кўрсаткичларини “Моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг фаолиятини баҳолаш жадвали”га мувофиқ кўриб чиқади ҳамда моддий рағбатлантириш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.
21. Кенгаш талабани моддий рағбатлантиришга тавсия этиш ёки рад этиш ҳуқуқига эга.
Тавсия этилаётган талабани моддий рағбатлантирилиши рад этилган ҳолларда, Кенгашнинг тегишли мажлиси баёнида унинг сабаблари кўрсатилади.
22. Кенгашнинг моддий қўллаб-қувватлашга талабаларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори жорий ўқув семестрида ҳақиқий ҳисобланади.
23. Кенгашнинг тегишли мажлиси баёни нусҳалари уч иш куни мобайнида университет ректори томонидан тасдиқланади ва тегишли бўлимларга (Кадрлар бўлими, Деканатлар, Бухгалтерия ва бошқалар) га тақдим этилади.
Унда устамалар белгилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга тавсия этилган талабаларнинг рўйхати устама фоизлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда илова қилинади.
Мазкур Тартиб асосида тақдим этилган барча ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун Университет ректори ҳамда Кенгаш аъзолари жавобгар ҳисобланади.
24. Кенгаш томонидан талабаларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги қабул қилинган қарорни инобатга олган ҳолда ўқув семестри якунига кўра стипендия тайинлаш тўғрисидаги университет ректорининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади ва ўқув семестрининг биринчи ойидан бошлаб стипендия тўлови ҳисоблаб борилади.
25. Моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг тегишли семестр учун топширган анкета ва унга илова қилинган хужжатлар жилди кейинги семестр якунлари бўйича рағбатлантиришга даъвогарлик қиладиган ҳолда рағбатлантириш учун асос деб ҳисобланмайди ва мазкур тартиб ушбу ҳолда тадбиқ қилинмайди.
5-боб. Якуний қоидалар 26. Мазкур Тартиб қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, университет томонидан моддий рағбатлантирилган талабаларнинг ўқув жараёнидаги иштироки, ўзлаштириши, интизоми ва жамоат ишларидаги иштироки устидан назорат қилиш факультет деканати ва Талабалар Кенгаши зиммасига юклатилади.
27. Зарур ҳолларда ушбу тартибга университет Кенгашининг қарори асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.