Тадқиқотнинг
республика
фан
ва
технологиялари
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги.
Мазкур тадқиқот
фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. “Демократик ва ҳуқуқий
жамиятни маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион
иқтисодиётни шакллантириш” номли устувор йўналишига мувофиқ
бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи
3
.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал капитал
назарияси ва услубиятининг модернизациялашга таъсири бўйича илмий
изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим
муассасалари, жумладан, United Nations Organization (UNO), United Nations
Development Programme (UNDP), United Nations Educational, Scientific and
Cultural Organization (UNESCO), World Intellectual Property Organization
(WIPO), The International Institute of Human Capital (IIHC), Health maintenance
3
Таҳлил бўйича маълумотлар манбаси: Schultz Theodore W. The economic importance of human capital in modernization //
Education economics. 1993. Vol.1, Issue 1. P. 13-19. DOI: 10.1080/09645299300000003; Langelett George L. Human capital
and economic growth in the open economy: an appeal to robustness. A dissertation presented for the degree of Doctor of
Philosophy in Economics.- Nebraska-Lincoln. 2000. P. 170. https://digitalcommons.unl.edu/dissertations/AAI9989183;
Zbigniew Przygodzki. Territorial dimension of human capital // The Polish journal of economics. 2019. Vol.300, Issue 4. P. 105-
130. DOI: 10.33119/GN/113513; Thomas N. Garavan, Michael J. Morley, Patrick Gunnigle, Eammon Collins. Human capital
accumulation: the role of human resource development // Journal of European Industrial Training. 2001. Vol.25, Issue 2/3/4.
P.48-68. DOI: 10.1108/EUM0000000005437; Daren Attlee Conrad. Education, human capital accumulation and economic
growth: the Caribbean experience. A dissertation presented for the degree of Doctor of Philosophy in Economics. D.C. 2007; Kia
Antionetta Smith. Human capital: concepts of diversity in corporate and university settings. A dissertation presented for the
degree of Doctor of Education. 2004; Panagiotis Ganotakis. Founders’ human capital and the performance of UK new technology
based firms // Small business economics. 2012. Vol.39, Issue 2. P. 495-515. DOI: 10.1007/s11187-010-9309-0; Mohammad
Pasban, Sadeghen Hosseinzaden Nojedeh. A review of the role of human capital in the organization // Procedia-social and
behavioral scieces. 2016. Vol. 230. P. 249-253. DOI: 10.1016/j.sbspro.2016.09.032; Rory Eckardt, Chou-Yu Tsai, Shelley
D.Dionne, Danielle Dunne, Seth M.Spain, Jin Won Park, Minyoung Cheong, Jayoung Kim, Jie Guo, Chanyu Hao, Eung Il Kim.
Human capital resource emergence & leadership // Journal of organizational behavior. 2020. DOI: 10.1002/job.2446; Santos-
Rodrigues H., Dorrego, P. F., Jardon, C. F. (2010). The influence of human capital on the innovativeness of firms // International
Business & Economics Research Journal. 2010. Vol. 9 Issue 9. P. 53-63. DOI: 10.19030/iber.v9i9.625; Mehran Ebrahimian,
Jessica Wachter. Risks to human capital // SSRN electronic journal. 2020. P. 78.DOI: 10.2139/ssrn.3443906; Sodik Dwi
Purnomo, Istiqomah Istiqomah, Suharno Suharno. The effect of human capital and human capital spillover on economic growth.
International Conference on rural development and entrepreneurship: Enhancing Small Busniness and Rural Development
Toward Industrial Revolution 4.0. 2019. Vol.5. Issue 1. P. 518-524.
7
organization (HMO), European Institute of Business Administration (INSEAD),
Cornell SC Johnson College of Business, Саноат сиёсати ва институционал
ривожланиш институти, М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат
Университети, Г.В.Плеханова номидаги Россия Иқтисодиёт Университети
(Россия),
ТДИУ
ҳузуридаги
“Ўзбекистон
иқтисодиётини
ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” иқтисодий
тадқиқотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва
макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Тошкент давлат техника
университети (Ўзбекистон) томонидан амалга оширилмоқда.
Жаҳонда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал
капиталнинг модернизациялашга таъсирига оид тадқиқотлар натижасида
қатор, жумладан, қуйидаги илмий ва амалий натижалар олинган:
интеллектуал капиталнинг корхона иқтисодий жараёнларидаги ҳолати
(University of Chicago, АҚШ), уни ишлаб чиқариш омили эканлигини
интеллектуал капиталда ифодаланишини баҳолаш (University of Nebraska-
Lincoln, АҚШ), глобаллашув шароитида интеллектуал капиталнинг
минтақавий ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган
(University of Lodz, Польша), ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда
интеллектуал капиталнинг жамғарилиши ва инсон ресурсларининг ўсиб
боришининг аҳамияти (Edinburgh Napier University, Буюк Британия;
University of Limerick, Ирландия; The University of the West Indies, Шимолий
Америка), иқтисодий ўсишнинг интеллектуал капитал билан боғлиқлиги ва
унинг ривожланиш концепцияси (University of Oregon, АҚШ), интеллектуал
капиталнинг тадбиркорлик ресурси эканлиги (Aston University, Буюк
Британия), корхоналарда интеллектуал капиталнинг моҳияти, унга
фалсафавий ва техникавий қараш асосида корхона активлари элементларини
такомиллаштириш асосида яхшилаш (Islamic Azad University, Эрон),
интеллектуал капитални қимматли ресурсга айланиши (School of Management
and Bass Center of Leadership, Binghamton University, State University of New
York, АҚШ), интеллектуал капитал унумдорлиги (International Polytechnic
Institute of Viana do Castelo, Португалия), рискнинг интеллектуал капиталга
таъсири (University of Pennsylvania, АҚШ), интеллектуал капитални
иқтисодий ўсишга таъсири (Universitas Jenderal Soedirman, Индонезия), инсон
томонидан яратилган моддий ва номоддий активларнинг интеллектуал
капитал концепцияси билан боғлиқлиги кўриб чиқилган (М.В.Ломоносов
номидаги Москва Давлат Университети; Г.В.Плеханова номидаги Россия
Иқтисодиёт Университети, Россия).
Жаҳон миқёсида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда
интеллектуал капиталнинг модернизациялашга таъсирини такомиллаштириш
борасида, жумладан қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб
борилмоқда: ишлаб чиқариш самарадорлигини интеллектуал капиталнинг
таъсирини эътиборга олган ҳолда баҳолаш услубиятини такомиллаштириш;
интеллектуал капиталнинг тадбиркорлик ресурси сифатидаги аҳамиятига оид
8
назарий
қарашларни
такомиллаштириш;
глобаллашув
шароитида
интеллектуал капитални қимматли ресурсга айлантириш методологиясини
такомиллаштириш; интеллектуал капиталнинг иқтисодий ривожланиш
кўрсаткичлари, унумдорлик ва персонал унумдорлигига таъсирини баҳолаш;
таълимнинг интеллектуал капиталда жамғарилишига ва иқтисодий жиҳатдан
ўсишига
эришишни
ривожлантиришнинг
илмий
асосларини
такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |