Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.  33 ХУЛОСА



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/46
Sana06.07.2022
Hajmi1,24 Mb.
#750521
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
ishlab chiqarish samaradorligini oshirishda intellektual kapital

 
19
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 


33
ХУЛОСА 
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди: 
1. Интеллектуал капиталлашув билан боғлиқ бўлган харажатларни 
иқтисодий капитал тариқасида эмас, балки унга бўлган харажатлар 
натижасида интеллектуал капитални ривожланишини ҳар томонлама 
таъминлаши асосида уни иқтисодиётни инновацион капиталлашувини асосий 
омилига айлантиради. Интеллектуал капитал ўзида мужассамлашган инсон 
капитали қийматини ифода этувчи иқтисодий категория бўлиб, жисмоний 
ишчи капиталидан эгалланган билим, касб, кўникма, тажриба ва 
ишбилармонлик даражалари билан фарқланади. 
2. Корхона интеллектуал капиталини иқтисодий-ижтимоий баҳолаш 
бўйича асосий омиллар ва самарадорлик даражасини аниқлаш кўрсаткичлари 
ишлаб 
чиқилган, 
шунингдек 
корхона 
интеллектуал 
капиталини 
амплификациялашни амалга ошириш ҳамда қулай шароитларни яратиш 
бўйича муаммолар аниқланиб бир тизимга келтирилган. 
3. Корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш нафақат ишлаб 
чиқаришда буюмлашган асосий ишлаб чиқариш фонди тариқасидаги 
интеллектуал капиталдан фойдаланиш харажатларини камайтиришга, балки 
уни ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ. Интеллектуал капитал 
даражаси доимий равишда ўсиб боради. Бу номоддий активларни миқдорий 
жиҳатдан ўлчаб бўлмайди, уларнинг ишлаб чиқаришга бўлган таъсирини эса 
корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми, сифати ва уларнинг 
таннархини ҳамда истеъмол қийматини ўлчаш асосида самарадорлик 
даражасини аниқлаш мумкин. 
4. Корхоналарда интеллектуал капиталнинг ўсиб бориши, улар 
томонидан ажратиладиган йиллик инвестицияларга нисбатан устун даражада 
ортиши уни интеллектуаллаштириш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш 
корхоналарини самарали ривожланиши учун интеллектуал аккумулятив 
банкларини ташкил этиш зарур. 
5. Корхона ишлаб чиқариш жараёнида интеллектуал капиталлашув 
даражасининг ривожланиб бориши билан боғлиқ бўлган инвестиция 
харажатлари қийматини аниқлашда, унинг фаолияти учун зарур бўлган 
ишлаб чиқариш ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиш харажатлари бўлган 
иқтисодий-ижтимоий ҳолатини белгилаб берувчи омиллар асосида оилавий 
харажатларини ҳам эътиборга олиш зарур. 
6. Интеллектуал капитал моҳиятини бозор талаблари асосида миллий 
иқтисодиётнинг ривожланишида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур 
бўлган асосий омил сифатида эмас, балки уларнинг интеллектуал даражада 
ўсиб бориши натижасида самарали фаолиятлари орқали корхона ишлаб 
чиқариш жараёнида яратиладиган мулк эгасининг фойда олишини 
таъминловчи ҳамкори деб ҳисоблаш зарур. 
7. Моддий инвестиция харажатларини ташкил этувчи интеллектуал 
харажатларни моддий жиҳатдан буюмлашган харажатлар ифода этиши билан 


34
бир қаторда, интеллектуал капитал билан боғлиқ бўлган инвестиция 
харажатларини корхоналар ишлаб чиқариш харажатларида ва интеллектуал 
капитални ривожлантириш самарадорлиги бўйича бухгалтерия ҳисоб-
китобларида эътиборга олиниши зарур. 
8. “Ўзавтосаноат” АЖнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда 
интеллектуал капиталнинг модернизациялашга таъсирининг эконометрик 
модели ва уни стратегик ривожланишини 2025 йилгача истиқболлаштириш 
натижасида корхона интеллектуал капиталдан самарали фойдаланиши 
асосида олаётган соф тушуми 4,25 маротабага, меҳнат унумдорлиги 3,26 
баробарга ва ички ресурс заҳиралари ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнини 
кенгайтирган шаклда олиб бориш қувватига эга бўлиши автомобиль ишлаб 
чиқариш хажмини 1,38 баробарга ўсишига олиб келади.


35

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish