Moddiy-iqtisodiy asoslar. Eski, sobiq ittifoq davridagi iqtisodiyot yangi mazmundagi falsafani shakllantirish uchun
asos bo’la olmas edi. Istiqlol yillarida bu sohada nihoyatda katta o’zgarish ro’y berdi, mulkchilikning xilma-xil shakllari
vujudga keldi. Iqtisodiy plyuralizm va bozor munosabatlari bunda bosh yo’nalish qilib olingan bo’lsa-da, aholini
ijtimoiy himoyalash ustuvor jihat sifatida belgilandi. Ana shularning barchasi mamlakatimizda ma’naviy, jumladan
falsafiy yangilanish borasida ham tub o’zgarishlarning iqtisod bilan bog’liq asoslarini yaratish imkonini berdi.
Ijtimoiy-siyosiy asoslar. Falsafaning siyosiy asoslari mustahkam bo’lishi zarurligi tarixiy taraqqiyot jarayonida ko’p
bor isbotlangan ijtimoiy haqiqatdir. Har qanday jamiyat va mamlakatda davlat xalqning turli qatlamlari, partiyalar,
milliy-etnik birliklarning ijtimoiy ongini o’zgartira olmasa, o’zining pirovard maqsadlarini amalga oshirishi qiyin.
Bugungi kunda jahon hamjamiyatining teng huquqli a’zosiga aylangan O’zbekistonda yangi mazmun va shakldagi
siyosiy tizim va tuzulmalar vujudga keldi. Ana shularning barchasi yangi mazmundagi falsafani shakllantirishning
ijtimoiy-siyosiy asoslarini yaratish imkoniyatini ochdi.
2
МИҚДОР ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ СИФАТ ЎЗГАРИШЛАРИГА ЎТИШИ ҚОНУНИ — диалектиканинг қонунларидан бири. Табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг энг умумий тарзини очиб беради. Уни Гегель таърифлаб берган. Ривожланиш мураккаб жараён бўлиб, унда миқдор ва сифат ўзгаришлари содир бўлади. Предмет ёки ҳодисанинг ривожланиши аввал аста-секин рўй берадиган микдор ўзгаришларидан бошланади. Миқдор ўзгаришлари маълум даражага етгач, меъёрнинг бузилиши туб сифат ўзгаришларига олиб келади. Микдор сифатга ўтади. Микдор ўзгаришлари турли шаклда содир бўлади. Микдор ўзгаришлари объект қисмлари сонининг ўзгариши шаклида, маконий шаклларнинг ёки элементлар алоқадорлиги тартибининг ўзгариши ва ҳ. к. шаклларда содир бўлиши мумкин. Объектив воқеликда фақат микдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига олиб келмай, сифат ўзгаришлари ҳам микдор ўзгаришларига олиб келади, вужудга келган янги сифат доирасида микдор кўрсаткичлари ривожланади. Мас, Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганлиги — сифат ўзгариши. Натижада халқ хўжалиги, иқтисодий тараққиёт учун янги имкониятлар вужудга келди, халқнинг иқтисодий, сиёсий, маданий равнақи учун кенг йўл очилди.
Микдор ўзгаришлари нисбатан сокин, узлуксиз давом этса, сифат ўзгаришлари узилишли, сакрашсимон бўлади. Ривожланиш жараёнида эски сифатнинг янги сифатга айланиши узлуксизликнинг узилиши ёки сакраш деб аталади. Сакраш — ривожланиш жараёнида қонуний содир бўладиган бурилиш нуқтаси, тараққиёт занжиридаги зарурий ҳалқадир. Сакраш ўзгаришнинг энг интенсив шакли, ривожланиш маромининг олий нуқтасидир, унинг натижасида эски нарса емирилади, янги нарса вужудга келади. Бир сифатдан иккинчи сифатга ўтиш сакраш орқали бўлиши умумий қоида бўлиб, у хали бу сакраш ҳар бир тайин вазиятда тайин нарса ва ҳодисаларга нисбатан қандай амалга ошишини кўрсатиб бермайди. Ҳодисанинг бир сифат хрлатдан бошқа ҳолатга ўтиши йўқолиш ва пайдо бўлишнинг, мавжудлик ва йўқликнинг, инкор ва тасдиқнинг бирлигидан иборат (қ. Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни). Сакрашда янги юзага келаётган ҳодиса эскисини инкор этади; бунда сифат ва микдор ўзгаришлари бирбирини тақозо этади (қ. Инкорни инкор қонуни). Диалектика сакрашларнинг, бир сифатдан иккинчи сифатга ўтиш шаклларининг хилма-хиллигини жиддий ҳисобга олишни, ҳар бир муайян вазиятда шу ўтишнинг тайин шаклларини аниқлаб, билиб олган ҳолда иш кўришни талаб қилади. Энг муҳими — сакрашнинг, ўсишнинг тайин шаклини пайқаб олиш, топиш, ифодалаш ва шунга қараб ҳаракат қилиш керак.
Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни диалектиканинг бошқа қонунлари сингари илмий билиш ва амалий фаолият учун катта аҳамиятга эга. У бизга объектив дунёнинг ривожланиш жараёнини тўғри тушуниб олиш, нарса ва ҳодисаларнинг сифат жиҳатидан ўзгариш тарзини англаш ва ундан жамиятни янада ривожлантиришда фойдаланиш имконини беради. Абдулла Аюпов.
3
Do'stlaringiz bilan baham: |