Тошкент давлат шарқшунослик университети қайта топшириш Бажарди: Абдувалиева Садоқат



Download 21,9 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi21,9 Kb.
#188610
Bog'liq
Чехов асарлари Шум бола Абдувалиева Садоқат Турк инглиз Қайта топшириш


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК
УНИВЕРСИТЕТИ


Қайта топшириш


Бажарди: Абдувалиева Садоқат
А.П.Чехов асарлари
(Шум бола)

Иван Иванович Лапкин деган хушбичим йигит билан Анна Семёновна Замблицкая деган танқайган бурунли ёшгина қиз баланд тепаликдан дарё бўйига тушиб, скамейкага ўтирдилар. Скамейка худди сув бўйига, қалин толзорликка қўйилган. Ниҳоятда шинам бир жой! Шу ерга келиб ўтирдингизми, бўлди, ҳамманинг кўзидан пинҳонсиз, балиқ ва сув бетида ўқдай сузиб юрувчи ўргимчаклардан бошқа ҳеч ким сизни кўрмайди. Йигит билан қизнинг қўлида қармоқлар, чуволчанг солинган банкалар ва шу каби нарсалар. Сув лабига келиб ўтиришлари биланоқ балиқ овлашга тушиб кетдилар.


— Ахир, иккимиз танҳо қолганимизга жуда хурсандман, — деб гап бошлади Лапкин, атрофга кўз югуртириб чиқиб. — Менинг сизга айтадиган кўп гапларим бор эди, Анна Семёновна... Жуда кўп гапларим бор... Мен сизни биринчи марта кўришдаёқ... Ана, ана, сиз- ники тортди... Ҳа, сизни биринчи марта кўришдаёқ бу дунёга нимага келганимни, бутун ҳаёт-мамотимни кимга бағишлашим кераклигини билдим... Жуда катта балиққа ўхшайди... Сизни кўрдим-у, умримда биринчи марта қалбимда муҳаббат ҳис этдим. Шошманг, қармоқни тортмай туринг... яхшироқ илинсин... илтимос қиламан, ёлвораман сиздан, мени севинг демайман, йўқ, аммо ишонсам, умид тутсам бўлармикин... Тортинг!
Анна Семёновна қармоқни сувдан баланд кўтариб, чинқириб юборди. Қармоққа кумушдай ялтироқ балиқ илинган эди.
— Вой ўлай, олабуға-ку! Вой, вой!.. Тезроқ! Э-э, тушиб кетди!..
Олабуға қармоқдан чиқиб кетди ва сакраб-сакраб шўлп этиб сувга тушди.
Лапкин балиқни ушлаймап деб, бирдан Анна Семёновнанинг қўлидан ушлаб олди ва билмасдан лабига босди. Анна Семёновна қўлини тортиб олмоқчн бўлган эди, бўлмади: икковларининг лаблари бир бирига ёпишиб қолди. Бу тасодифан бўлган эди. Бир бўсадан кейин иккинчиси бўлди, иккинчисидан кейин аҳд-паймонлар бошланди... Бахтли онлар! Аммо, шуни ҳам айтиш керакки, бу дунёда бутунлай беғубор бахт бўлмайди. Бахтнинг ичида биронта заҳар ҳам бўлади, ё бўлмаса бахтни бошқа бир нарса заҳарлайди. Бу сафар ҳам худди шундай бўлди. Иигит билан қиз ўпишиб турган пайтда бирдан ҳиринглаган кулги эшитилди. Улар сой юзига қарадилар-у, оғизлари очилганича қолди: сойда белигача сувга ботган яланғоч бола турарди. У бола Анна Семёновнанинг укаси, гимназия ўқувчиси Коля эди. Коля сув ичидан уларга ишшайиб қараб турар эди.
— Ҳа, ҳа, ҳали ўпишамиз ҳам денглар? — деди у. — Хўп, бўпти, ойимга бориб айтганим бўлсин!
— Мен сизни виждонли бола деб...— сўз бошлади Лапкин, қизариб-бўзариб ва тутила-тутила.— Одамлар- ни пойлаб юриш — пасткашлик, чақвмчилик эса — расволик... Мен сизни виждонлива тузукбола деб биламан...
— Бир сўм берсангиз айтмайман!— деди тузук бола.— Бўлмаса айтаман.
Лапкин чўнтагидан бир сўм олиб, Коляга берди, Коля пулни қўлида маҳкам сиқиб, ҳуштагини чалиб, қайтиб сузиб кетди. Ошиқмаъшуқлар ортиқ ўпишмадилар.
Эртаси куни Лапкин шаҳардан Коляга ҳар хил бўёқлар ва копток келтириб берди, опаси эса ўзининг ҳар хил қоғоз қутиларини берди. Кейин ит башараси солинган аломат запонка тақдим этишга тўғри келди. Шум бола бунинг мазасига тушуниб қолган бўлса керак, бундан ҳам кўпроқ пора олиш мақсадида яна уларнинг кетига тушди. Лапкин билан Анна Семёновна қаёққа борса, у ҳам кетларидан борадиган бўлди. Бир дақиқа ҳам уларни танҳо қолдирмас эди.
— Расво бола экан!— дерди Лапкин, хуноб бўлиб, — Муштдай бола-ку, шу маҳалдан расво бўлганига ҳайронман! Катта бўлганда нима бўларкин?
Бечора ошиқ-маъшуқларга Коля бутун июнь ойи кун бермай юрди. Уларни пойлаб юрар, бориб айтаман деб қўрқитиб, пора талаб қиларди; аммо кўзи ҳеч тўймас эди, ахир бир куни ён соат берасан деб туриб олди. Нои- лож ваъда қилишга тўғри келди.
Бир куни обед маҳалида, ширинлик келтирилганда Коля бирдан хахолаб кулиб юборди-да, бир кўзини қисиб, Лапкиндан: —
Айтайми? А?— деб сўради.
Лапкин шалғамдай қипқизариб кетди, оғзига овқат соламан деб, чочиқни чайнай бошлади. Анна Семёновна ўрнидан туриб, бошқа уйга чиқиб кетди.
Ошиқ-маъшуқлар август ойининг охиригача шу аҳволда қийналиб юришди; августнинг охирида Лапкин Анна Семёновнага очиқ таклиф қилди. О, нақадар бахтли эди бу кун! Лапкин, қизнинг ота-оналари билан гаплашиб, уларнинг розилигини олгач, даставвал боққа қараб югурди-да, Коляни қидиришга тушди. Болани топди-ю, севиниб кетганидан йиғлаб юборгудай бўлиб, шум боланинг қулоғидан маҳкам ушлаб олди. Коляни қидириб юрган Анна Семёновна ҳам шу онда югуриб келиб, Колянинг бошқа қулоғидан ушлаб тортди. Колянинг улардан:
— Жон опа, жон амаки, энди қилмайман, товба қилдим! Вой, вой, қилмайман дедим-ку!— деб ялинишларини кўрган ошиқ-маъшуқлар чеҳраларида акс этган завқ ва мароқнинг ўзи бир тамошо эди. Улар кўнгил қўйиб қолганларидан бери боланинг қулоғидан тортган пайтларидек хурсанд бўлмаганларини ва роҳат қилмаганларини кейинчалик бир-бирларига айтдилар.
Шум бола асарида бош мавзу ҳар қандай вазиятда ҳам арзимаган бўлса ҳам тўсиқлар учраши акс эттирилган. Икки севишган Лапкин ва Анна ҳеч ким кўрмайдиган, ҳоли бир жойда учрашган, учрашган ҳам деб бўлмайди, балиқ овлаган вақтида ҳам уларга тўсқинлик қилувчи тўсиқ бор эди. Бу ўша шум бола Коля. Коля Аннанинг укаси эди.
Эътибор берилса бу асарда қўрққан одам ҳар нарсага тайёр бўлиши ҳам акс эттирилганини кўриш мумкин бўлади. Лапкин ва Анна учрашиб юришларини Коля уйидагиларга айтиб қўймаслиги учун кўп нарсадан воз кечишига тўғри келди.
Аввалига 1 сўм берсангиз айтмайман деди. Коля кейин билиб олдики нима деса ҳам Лапкин ва Анна уни айтганини қиляпти. Демак бундан кўп нарсаларни талаб қилса ҳам бўлади. Ҳаммаси ана шу бир сўмдан бошланди. Август ойи севишганлар учун оғир келди. Чунки бутун август ойида Коля айтиб бераман деб қўрқитиб нарсалар олар эди. Охири шу даражага бордики Коля ён соат олиб беришини талаб қилди. Мажбур бўлиб Лапкин вада берди. Бу орада Лапкин очиқчасига Аннанинг қўлини сўради. Аннанинг уйидагилар билан гаплашди ва улар ҳам рози бўлдилар.
Бундан қувонган Лапкин боққа қараб югуриб Коляни қидира кетди. Коляни топди ва қулоғидан чўза бошлади. Ана шу вақтда Анна ҳам айни шу иш яни Коляни қидираётган эди ва у ҳам келиб Колянинг иккинчи бир қулоғини чўзди. Икки севишганлар ҳатто ҳоли қолган вақтларида ҳам Коляни қулоғини чўзганчалик бахтли бўлмаган эдилар. Сабаби Коляни қулоғини чўзди дегани бу ҳаммаси тугади яни ҳеч кимдан беркитишни ва Колядан қўрқишнинг ҳожати йўқ дегани эдида.
Энди икки ёш хотиржам эди. Ичида сири бор одам ҳеч қачон хотиржам бўла олмайди. Игна устида ўтиргандек ўтиради. Сабаби СИРИ бор. Ҳар доим хаёлида “Ҳозир билиб қолса нима бўлади?” деган савол айланади, бу эса ўзига бўлган ишончни йўқотади, қўрқоқликка сабаб бўлади. Қўрқоқлик эса охир оқибат хоинликка олиб боради. Негаки қўрққан одамга бир вазифани бажартириш осонроқ кечади. “Агар бажармасанг” жумласидан сўнг у қўрқаётган одам учун энг қўрқинчли бўлган ҳар қандай гапни қўйиб айтса ҳаммасини бажаради. Бироқ бу гапни айтган одам ўша ишни қилишига кафолат йўқ, лекин биладики мана шундай деса у яни қўрққан одам ҳар қандай вазифани бажаради.
Аввало инсон ўзига, ўз кучига ишониши керак. Бир ишни қилишдан аввал яхшилаб ўйлаши лозим. Лекин бу ерда ҳеч кимда айб йўқ. Яни Лапкин, Анна ва Коляларда. Негаки севги бу илоҳий туйғу. У ҳаммага ҳам насиб этавермайди. У тўсатдан келади. Икки ёш бир бирини яхши кўриб албатта хато қилмади. Коляга келадиган бўлсак у хали бола эди. Болаларнинг одати шуки катталардан нарса ундиришга доим харакат қилади.
Асар қаҳрамони Лапкинда журъат озгина кеч уйғонди. Агар у ўша захоти очиқчасига Аннанинг қўлини сўраганида бир ой давомида хавотирда яшамас эдилар. Асар мазмунидан шуни англаш мумкинки, инсонда ўзига ишонч бўлса, журъат бўлса мақсадга эришиш тезроқ ва осонроқ бўлади. Бу ҳаётда қўрқоқ бўлиб, орқада қолиб эмас, балки аксинча ўзига ишон билан, улуғ марраларни кўзлаб, доимо олға интилиб яшаш керак. Ана шундагина инсон мақсадига етиша олади. Базилар учун арзимаган, аҳамиятсиздек кўринган ушбу кичик ҳикоядан, анчагина ҳаётий тажриба олиш мумкин. Фақатгина ўқиган асарни ҳис қилиб, асил туб моҳиятини тушуниб ўқиш талаб қилинади. Ана шундагина ўқиган ҳар қандай асаридан инсон маълумот олиши мумкин.
Download 21,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish