Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида»ги Фармони. «Халқ сўзи» Г.// 08.02.2017 й. №28 (6722). 
2.
Karimov I. A. “O’zbekiston XXI asr bo’sag’asida xafsizlikka tahdid 
barqarorlik shartlari taraqiyot kafolatlari”.T.”O’qituvchi” 1997 
3.
A.Эргашов. Умумий экология . T. “ Ўзбекистон” 2009 й. 
4.
Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби. “ Тошкент “ 1998 й. 
5.
Sultonov R.S. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish asoslari. Toshkent. 
“ Musiqa” 2007.
6.
Флора Узбекистана, тт. 1-VI. «Фан». Тошкент. 1941-1962 
7.
Kонстантинов В.М. Охрана природы-М:2002. 1.http:// daryo.uz. 
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ АСОСИ - ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ 
Маннапова Н.Ш. (ТДПУ) 
 
Соғлом ва узоқ умр кўриш инсониятнинг азалий орзуси бўлганлиги учун 
ҳар қандай жамиятнинг олдида турган асосий вазифа инсониятнинг ана шу 
орзусини рўёбга чиқаришдан, яъни кишилар соғлиги ва узоқ умр кўришлари 
учун соғлом яшашдан иборатдир.
Соғлом турмуш тарзи – инсон турмуш шароитларини фаол ўзлаштириш 
усули бўлиб, кун тартибига риоя қилиш, фаол харакат асосида организмни 
чиниқтириш, спорт билан шуғулланиш, тўла ва сифатли овқатланиш, 
овқатланишнинг гигиеник қоидаларига риоя қилиш, мулоқот ва экологик 
маданиятга эришиш, умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида маънавий 
тарбия олиш, зарарли одатлардан ўзини тута билиш демакдир.
Соғлом турмуш тарзини асосий омилларидан бири бўлган атроф муҳит 
муҳофазасига алоҳида тўхталиб, таълим тарбия жараёнида ёш авлодни 
шакллантиришда экологик маданият ва экологик муаммо ҳақида фикр 
юритиш лозим. 
Экологик муаммо - у инсон фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлгани 
учун ҳам унинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан таълим тарбияга боғлиқдир. 
Экологик маданият бу- табиатни севиш, асраш уни бойликларини 
кўпайтириш, ўсимлик ва ҳайвонларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатиш, табиат
атроф муҳит тўғрисида чуқур билимга эга бўлиш демакдир. 
Талабаларни ўқитиш жараёнида соғломлаштириш ва уларда соғлом турмуш 
тарзини ҳамда экологик маданиятни шакллантириш таълим-тарбиянинг 
муҳим вазифаларидан бири хисобланади.


137 
Маълумки, бутун жаҳон бўйлаб юзага келаётган кўплаб экологик 
муаммолар инсонларда 
экологик маданиятнинг етарлича шаклланмагани, 
экология ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги билимларимизнинг 
етишмаслиги натижаси эканлиги олимлар томонидан таъкидланмоқда. 
Республикамизда экологик вазиятни соғломлаштириш ва шахс экологик 
дунёқарашини илмий-педагогик комплексни шакллантириш масалалари кун 
тартибига қўйилган. “...Бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал 
этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга 
дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин” (Мирзиёев Ш.М. 
Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга 
кўтарамиз. 1- жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. 570-б). 
Атроф муҳитни яъни экологияни сақлаш фақатгина экологларнинг 
вазифаси эмас , балки биз ва биз тарбия қилаётган талаба ёшларнинг ҳам 
бурчидир. Соғлом турмуш тарзи ҳамда экологик маданиятни шакллантиришда 
қуйидагиларни атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи омилларга қарши 
курашиш, шу билан бирга атроф-муҳитни муҳофаза килиш мақсадида ёшларга 
экологик билимлар бериш, керакли кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ва 
экологик маданиятни шакллантириш, одамнинг соғлигини ўрганишда 
экология билан медицинанинг ўзаро боғлиқлиги, одамнинг ўз соғлиги учун ва 
атроф-муҳитни муҳофаза қилишга жавобгарлиги, табиий омилларнинг 
соғликка таъсири, экологик омиллар ва касалликларнинг таркалиши, табиат ва 
одоб-ахлоқ, об-ҳаво, иқлим ва уларнинг гигиеник аҳамиятини эътиборга олиш 
зарур. 
Талабалардан экология ва унинг муаммолари нималарда намоён бўлади 
деб сўровнома билан мурожат этганимизда улар дунёдаги энг 
улкан муаммолар тўғрисида тўхталишди, лекин зарарли одатларимизни 
(тамаки чекиш, хазон ёқиш, чиқиндиларга нотўғри муносабатда бўлиш, 
сақичларни турли жойларга ёпиштириб кетиш ва ҳ.о ) атроф муҳитга қанчалик 
салбий 
таъсир 
кўрсатишига 
эътибор 
қаратмадилар.Талабаларнинг 
жавобларидан келиб чиққан ҳолда экологик маданиятни шакллантириш учун 
биринчи навбатда ўз халқининг азалдан таркиб топган экологик маънавий 
меросини уларга англатиш лозим. Ота-момоларимиз она ерни ҳурмат 
қилишган, уни ризқ-рўзимиз манбаи деб билишганлигини. хонадонларини 
озода тутганликлари, чиқиндиларни дуч келган жойга, аралаш-қуралаш қилиб 
улоқтирмаганликлари, махсус жойларга ажратиб ташлаганликлари, табиат 
унсурлари, яъни сув, тупроқ, ўсимликлардан бемақсад фойдаланиш увол 
саналганлиги ҳақида талабалар онгига сингдириш зарур. 
Юқорида айтиб ўтганларимиз халқимиз маънавий меросининг мингдан 
бир улушини ташкил қилади. Таълим тарбия жараёнида ёшларда экологик 
маданиятини шакллантиришда аждодларимизнинг мана шундай бой экологик 
маънавий меросидан фойдаланиш лозим. Соғлом турмуш тарзи ва экологик 
маданиятни шакллантириш орқали маънавиятимизни юксалтиришда беқиёс 
аҳамиятга эга.


138 
Хулоса қилиб айтиш керакки, инсон саломатлигига таъсир этувчи 
экологик вазиятнинг ижобий ҳамда салбий оқибатларига нисбатан мўътадил 
муносабатни таркиб топтириш, ёшлар орасида экологик танг вазиятларда ўз 
саломатлигини асраш кўникма ва малакаларини тарғиб қилиш, экологик 
вазиятларни тўғри баҳолаш кўникмаларини эгаллаш орқали ўз тупроғи ва 
Ватани тақдирига масъулиятли муносабатни таркиб топтиришдир. Ҳар бир 
инсон табиатни асраши билан ўз саломатлигини асрайди. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish