Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

табиий шароит ноқулайлиги
бирмунча нисбий ту-
шунча, чунки замонавий қурилиш технологиялари экстремал ва дискомфорт 
ҳудудларда мустаҳкам геотехник тизимларни (иншоотларни) яратишга имкон 
берадики, натижада табиий омилларнинг одам организмига тажовузкор таъси-
ри бартараф этилади ёки пасайтирилади.
Табиий муҳит, энг аввало, 
иқлим 
(муайян жойнинг айнан ўзига хос бўл-
ган, ҳар йили такрорланиб турадиган об-ҳаво шароити ёки турлари: қуруқ, ис-
сиқ, серёғин, совуқ ва ш.к.) ва
 об-ҳаво 
(атмосфера ёки ҳавонинг муайян бир 
вақтдаги ҳолати) одам организмига узлуксиз таъсир кўрсатиб турадики, бу
 
ҳа-
во
 
ҳарорати, қуёш фаоллиги, атмосфера босими, намлик каби энг муҳим та-
биий омиллар орқали содир бўлади.
Масалан, одам организмининг атроф-муҳитдаги ўзгарувчан ҳароратга 
адаптацияси (мослаши) 
терморегуляция 
(организмдаги ҳароратнинг доим бир 
хил бўлиб туришига хизмат қиладиган физиологик жараёнлар) деб аталадиган 
жараён орқали амалга ошади. Одам танасининг чуқур жойларида организм уч-
ун энг мақбул ҳарорат сақланишини таъминлайдиган 
физиологик функция
одам гомеостазининг энг муҳим механизмларидан бири ҳисобланади. Термо-
регуляциянинг иккита механизми бор: 
кимёвий
ва 
физикавий
. Иссиқлиқ ишлаб 
чиқарилиши – кимёвий механизм бўлса, иссиқлик ажралиб чиқиши – физи-
кавий механизм ҳисобланади. Иссиқлиқ ишлаб чиқарилиши ва иссиқлик ажра-
либ чиқиши даражалари ўртасидаги мувозанат 
гипоталамус
марказлари тизи-
мининг бир қисми - 
терморегуляция маркази
томонидан назорат қилинади.
Иссиқлиқ ишлаб чиқарилиши маркази тери ва тери ости тўқималаридаги 
ҳарорат рецепторларининг сигналларини ва гипоталамуснинг иссиққа сезгир 
нейронларини қабул қилади ҳамда тана ҳарорати тўғриланишини амалга 
оширади. Совуқни сезувчи сиртқи ҳарорат рецепторларининг таъсирланиши 
асосан модда алмашинувининг жадаллашуви, совуқдан қалтирашнинг пайдо 
бўлиши, тери ва тери ости қон томирларининг торайиши ҳисобига иссиқлик 
ажралиб чиқишининг камайиши натижасида иссиқлиқ ишлаб чиқарилиши-
нинг кўпайиши билан бирга содир бўлади. Организм ортиқча қизиб кетган 
пайтда гипоталамуснинг иссиққа сезгир нейронлари фаоллашуви мушак тону-
си (фаоллик даражаси) эзилиши туфайли иссиқлик ишлаб чиқарилиши пасайи-
шига ҳамда устки қон томирларининг кенгайиши ва терлаш жадаллиги туфай-
ли иссиқлик ажралиб чиқишининг кўпайишига олиб келади. Гипоталамус тер-
морегуляцияси амалга ошишида ички секреция (эндокрин) безлари, асосан 
қалқонсимон без ва буйрак усти безлари иштирок этади. Терморегуляция бош 
мия катта ярим шарлари қобиғи томонидан назорат қилинади ва бу организмга 


109 
умумий ҳарорат сезгирлиги асосида муайян ҳимоявий ҳатти-ҳаракатни тан-
лашга имкон беради [1; 2]. 
Одам организмининг атроф-муҳитдаги бошқа омилларга адаптациялари 
ҳам ўзига хос тарзда кечади. Масалан, 
Қуёш фаоллиги ва қуёш нури 
табиий 
муҳитнинг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, одам кундузи фаол ҳаёт кечи-
радиган, қуёшни севадиган мавжудот. Қуёш нури кўриш анализатори орқали 
одамнинг маконда мўлжал олишини таъминлайди, бош мия катта ярим шарла-
ри қобиғи фаоллигини оширади, ҳаёт кечириш ва модда алмашинувининг кун-
далик ритмини белгилайди. Ультрабинафша нурлар одам организмида бир 
қатор таъсирланишлар, яъни ички секреция безлари фаолияти кучайишига ва 
организмнинг нур таъсирига жавоб бериш қобилияти ўзгаришига олиб келади. 
Узоқ вақт давомида нур (ёруғлик) етишмовчилиги (нурга зориқиш) бир қатор 
касалликлар, масалан, рахит (Д витамини етишмаслиги) ривожланишига олиб 
келади, сил ва юрак-қон томир касалликларини даволашни мушкуллаштира-
ди.
Баъзи геофизик ҳодисалар (масалан, магнит бўронлари, яъни Ер магнит 
майдонидаги қисқа муддатли ўзгаришлар) Қуёш фаоллиги ошишига боғлиқ. 
Қуёш нурлари (радиацияси) миқдорининг ортиши организмга салбий таъсир 
кўрсатади: иммунитет пасаяди, хатарли ўсмалар пайдо бўлиши ва ривожлани-
ши хавфи ортади. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish