ҚАШҚАДАРЁ ҲАВЗАСИ ТОҒ ВА ТОҒ-ОЛДИ ЯЙЛОВЛАРИНИНИНГ
МОНИТОРИНГИ
Хўжаназаров Ў.Э. (ТДПУ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-
3617 қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси
билан биргаликда каврак ўсадиган ва унинг табиий захиралари мавжуд бўлган
ҳудудларни хатловдан ўтказиб, маълумотлар базасини шакллантириш
масалалари кўриб чиқилган эди. 2018-2021 йилларда каврак плантацияларини
ташкил этиш ва унинг хом ашёсидан тайёр экспертбоп маҳсулотлар ишлаб
чиқариш параметрларида Қашқадарё вилоятида 1000 гектар каврак
экиладиган майдон ажратилди. Бу эса доривор ўсимликларни майдонини
кенгайтириш ва фармацевтика саноатини ривожлантириш орқали аҳоли
саломатлигини яхшилашни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги
Қарорида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш,
маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона
фойдаланиш чора-тадбирларининг акс эттирилиши айни дамда, биз тадқиқот
олиб боораётган ҳудудларнинг флора таркибини ва экологиясини ўрганиш
вазифасини янада оширди. Бугунги кунга келиб маҳаллий флорага
мансуб 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 тури доривор ҳисобланиб,
улардан 112 тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган,
шундан 70 тури фармацевтика саноатида фаол қўлланиб келинмоқда.
Айниқса, яйловларнинг пайҳонланиши олдини олиш ва чорва
молларини боқишни мавасумий режалаштириш долзарб вазифалардан
ҳисобланади. Яйлов типлари ўсимлик жамоаларининг эдификатор турлари
билан аниқланиб, иқлими, тупроғи, ҳосилдорлиги, мол боқиладиган йил фасли
ва типлари ўхшаш бўлган табиий ҳудудий мажмуадир. Уларнинг ҳозирги
экологик ҳолати: тузилиши, таркиби, ҳосилдорлиги, пайҳонланиш
(деградация, трансформация) даражаси, пайҳонловчи омиллар типи
кабиларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш тадқиқотимизнинг
аосий йўналишларидан саналади.
10
Қашқадарё ҳавзаси тоғ ва тоғ олди манзарасининг таркибий қисмлари,
жумладан тупроғи, флораси, фитоценотик тузилиши, экологияси ҳақидаги
маълумотлар охирги пайтда Э.Ашуров (1988); Т. Норбобаева (1990),
Т.В.Овчинникова (1995); Б.Э.Хўжамқулов (1998), Ф.Хасанов (2013, 2014),
Ҳ.Шомурадов (2013,2016) ларнинг ишларида таҳлил қилинган [1,2].
Тадқиқотимизнинг мақсади ўсимликлар қопламининг фитоценотик
хилма-хиллиги, трансформация даражаси ва механизмини хариталаш асосида
баҳолаш, деградацияга учраган яйловларни кузатиш асосида уларни яхшилаш
йўлларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотимиз вазифалари қуйидагилардан иборат: тоғ ва тоғ олди
яйлов ўсимликлари трансформацияси даражаси ва механизмини йирик
масштабли харита асосида таҳлил қилиш ва ўсимлик қопламининг бирламчи
ҳолатини аниқлаш; ўсимлик жамоаларининг харита асосида тахминий
чегараси ва изоҳини ишлаб чиқиш; “Яйловлар” картасининг (М.1:200000)
муаллифлик вариантини тузиш ва унинг кўп босқичли изоҳини регионал топо-
типологик принциплар асосида ишлаб чиқиш; яйловларни яхшилаш учун
тавсиялар бериш.
2010-2019 йиллар давомида Ғарбий Помир-Олой тизмаси ҳудудларида
амалга оширилган экспедиция жараёнида Ўзбекистон “Қизил китоби” га
киритилган
Allium botschantzevii Kamelin , Tulipa uzbekistanica Botschantz. et
Sharipov
турларининг экологик ҳолати ўрганилди. Шунингдек,
Rubiaceae
оиласига мансуб,
Plocama L
. туркумига хос бўлган Plocama alshehbazii тури
аниқланди.
Iris svetlanae (Vved.) F.O.Khass.
Ҳисор тоғ тизмаси ён бағирларида
ўсадиган эндемик тур ҳисобланиб, унинг ареалини қисқариб кетиш ҳолати
таҳлил қилинди [4] (1-2 расмлар).
Яйловларнинг пайҳонланиш даражаси Чироқчи ва Деҳқонобод тумани
тоғ олди ҳудуларида кузатилиб, яйловларининг кучсиз, ўртача ва кучли
деградация жараёнлари кузатилди. Баҳорда ўртача табиий ўсимлик қоплами
50-60 % гача, ёзда эса 30-33 % ва ундан камроқни ташкил этади, бу эса
деградация даражасига боғлиқ [3]. Яйловларда жусанли-рангли
ассоциацияларда ўртача ҳосилдорлик баҳорда қуруқ массада 2 ц/га, ёзда 1,2
ц/га, кузда 2,6 ц/га ва қишда 1.8 ц/га ни ташкил этади. Об-ҳаво ноқулай
келганда эса бу кўрсаткичлар ўзгаради: қишда 0,4-1,1 ц/га, баҳорда 1,4-2,2
ц/га, ёзда 1,0-1,6 ц/га, кузда 0,6-1,1 ц/га ни ташкил этди.
11
Расм 1. Iris svetlanae (Vved.) F.O.Khass
Расм 2. Plocama alshehbazii
Do'stlaringiz bilan baham: |