220
Onchocerca lienalis, Setaria labiatopapillosa, Stephanofilaria stilesi) киришлиги
таъкидланган (Ғойипова, 2019).
Шундай қилиб, юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб
турибдики, Республикамизнинг турли минтақаларида кўплаб олимларимиз
томонидан, узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, жумладан
қорамолларни гельминтларини ўрганиш бўйича катта ҳажмдаги тадқиқот
ишлари олиб борилган. Натижада Ўзбекистода қорамоллар гельминтлари тур
таркиби, тарқалиши, систематик ҳолати, минтақалар бўйича шаклланиш
қонуниятлари, кенг тарқалган ва қорамолчиликка катта иқтисодий
зарар
келтирадиган ҳамда одамлар саломатлигига ёмон таъсир этадиган
вакилларининг биологик хусусиятлари ва уларга қарши профилактик чора-
тадбирлар олиб бориш ҳақида кенг қамровли ишлар бажарилган.
Шунингдек, Республикамизнинг кўплаб гельминтолог олимлари
томонидан узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, шу жумладан
қорамолларда кенг тарқалган ва қорамолчиликка катта иқтисодий зарар
келтирувчи
асосий
гельминтозлардан
-
фасциолёз,
дикроцелиоз,
парамфистомоз,
ориентобильгарциоз,
эхинококкоз,
цистицеркоз,
аноплоцефалятоз, трихистронгилидоз, диктиокаулёз, трихоцефалёз, сетариоз,
телязиоз, стефанофиляриоз, парабронемоз, онхоцеркоз, гонгилонематоз ва
бошқа гельминтозлар қўзғатувчиларининг минтақалар бўйича тарқалиши,
биологик
хусусиятлари, ҳайвон ёши ва йил фаслларига қараб ўзгариш
динамикаси, яъни эпизоотологияси, келтирадиган зарари ва уларга қарши
кураш чоралари бўйича ҳам бир қатор тадқиқот ишлари олиб борилган ҳамда
ижобий ишланмалар ва тавсиялар амалиётга тадбиқ қилинган (Азимов, 1986;
Азимов, 1974; Азимов, Дадаев, Акрамова, Сапаров, 2016; Гехтин, 1967;
Гехтин, Рахимкариева, 1968; Голованов, 1973; Дадаев, 1978,1997; Иргашев
И.Х. и др., 1972; Матчанов, Дадаев и др., 1984,1989; Салимов, Даминов ва
бош., 2016,2018; Сапаров, 2016; Сапаров, Дадаев, Голованов, 2011, Скрябин,
Шульц, 1937; Султанов М.А. и др., 1969,1975; Хашимов, Даминов, 2018;
Шакарбоев, Акрамова, Азимов, 2012; Эрназаров, 1972 ва бош.).
Юқорида
келтирилган
маълумотлардан
кўриниб
турибдики,
Республикамизда қормоллар гельминтлари фаунаси олимларимиз томонидан
асосан ХХ-асрнинг 70-90-йилларида, яъни бундан 30-40 йил илгари анча яхши
ўрганилган. Кейинги йилларда эса Республикамизнинг турли минтақаларида
қанчадан-қанча ўзгаришлар рўй берди, яъни қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, шу
жумладан қорамоллар боқиладиган катта майдондаги яйловлар қисқарди,
Орол денгизи суви қурий бошлаши муносабати билан сув танқислиги юзага
келди, ерларни шўрланиши ортиб борди, натижада ноқулай экологик ҳолат
вужудга
кела бошлади, бу эса албатта ҳайвонот дунёсига, шу жумладан
қорамолларда паразитлик қиладиган гельминтларнинг тур таркибига ҳам ўз
таъсирини кўрсатмай қолмади. Бундай шароитда қайсидир гельминт турлари
янги муҳитга мослашиб кенг тарқалиши, бошқа турлари эса камайиши ёки
бутунлай йўқолиб кетиши мумкин. Шуларни ҳисобга олиб, соҳада чорвачилик
юритишнинг янги шакллари - фермер, ширкат, шахсий ёрдамчи ва деҳқон
221
хўжаликларини ташкил этилиши, эндиликда ҳайвонларни сақлашда,
озиқлантиришда ҳамда кўпайтиришда янгича ёндашувларни талаб қилади, бу
эса турли паразитар, жумладан гельминтоз касалликларни даволаш, олдини
олиш ва уларга қарши курашишда замонавий самарали усулларни қўллашни
тақоза этади. Бундай ҳолда маҳсулдор ҳайвонлар, шу жумладан қорамоллар
гельмнтлари фаунасини, уларни тарқалишини, кенг тарқалган вакилларининг
биоэкологик хусусиятларини Республикамизнинг айрим минтақалари бўйича
узликсиз равишда ўрганиб, уларга қарши курашда экологик жиҳатдан
зарарсиз воситаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор бериш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: