Тошкент давлат педагогика университети обидова гулмира кузибаевна


-расм. Инглиз тилини ўргатиш жараёнида экологик маданиятни шакллантириш технологияси



Download 215,5 Kb.
bet7/9
Sana21.02.2022
Hajmi215,5 Kb.
#25942
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
дисертация

1-расм. Инглиз тилини ўргатиш жараёнида экологик маданиятни шакллантириш технологияси

Таълим олувчиларни инглиз тилини ўрганиш жараёнида шахснинг экологик маданиятини шаклланиши деганда ўзида интеллектуал фаолият турларининг интеллектуал амалий лаёқат (технология) ва тажрибанинг (стратегия) ўзаро таъсири тушунилади.


Инглиз тилини ўргатиш жараёнида экологик онгнинг асосий хусусияти ва белгиларига қуйидагиларни киритиш мумкин: а) маълум бир жамиятда қабул қилинган меъёрлар, қадриятлардан шаклланган урф-одатлар туфайли содир бўлган экологик онгнинг ижтимоий характерланиши; б) рамзлар, белгилар, шу жумладан инсонни табиат дунёсини вербал воситалар билан тасаввур этиши; в) рефлексивлик; г) ички диаголизм ва бошқалар.
Антропоцентрик экологик онг – бу табиий объектлар ва ҳодисалар, уларни ўзаро боғлиқлиги ва инсон фаолиятини мақсади ва атроф муҳитни ўзгартирувчанлик хусусиятларини ўзига хос акс этиши ҳисобланади ва бунда олий қадрият сифатида инсоннинг ўзи ҳисобланиб, табиатдан унинг эҳтиёжларини қондириши учун фойдаланилади.
Экоцентрик экологик онг – бу табиий объектлар ва ҳодисалар, уларни ўзаро боғлиқлиги ва инсон фаолиятини мақсади ва атроф муҳитни ўзгартирувчанлик хусусиятларини ўзига хос акс этиши ҳисобланади ва бунда қадрият сифатида табиатнинг ўзини ҳам тан олинади ва у билан муносабат тенгқурлик тамойиллари этик меъёр ва қоидалар асосида амалга оширилади.
Диссертациянинг “Инглиз тилига ўргатиш жараёнида бўлажак мутахассиснинг экологик маданиятни шакллантириш бўйича тажриба-синов ишилари” деб номланган учинчи бобидақуйидаги масалалар ҳал қилинади:табиий фанлар йўналишларда инглиз тили ўқув дастурида экологик лаёқатни татбиқ этиш ва фаоллаштириш; талабаларга инглиз тилини ўқитишда экологик маданият даражасини ҳолатини экспериментал тадқиқоти; бўлажак мутахассисларни чет тилини ўқитишда экологик маданиятини ошириш мақсадида экологик таълим ва тарғиботни сифатли тизимини ривожлантириш бўйича тавсиялар.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, бизнинг тадқиқотларимиз доирасида “Тиббиётда хорижий тил” мавзусидаги ўқув қўлланмаси яратилиб, унда мунозаралар учун саволлар, соғлом турмуш тарзини татбиқ этувчи мавзулар бўйича ривожлантирувчи ўйинлар, шунингдек, талабаларни матнлар билан ишлашини енгиллаштириш, луғавий заҳирани бойитиш, мазмунли мулоқотлар ўтказишлари учун асосий экологик атамалар ва тушунчалар бўйича инглиз,рус ва ўзбек тилларида мавзуий луғат яратилган.
Инглиз тилини экологиялаштириш бўйича тузилган бизнинг дастури-мизнинг асосини экология йўналишидаги махсус тестлар ташкил этиб, у қуйидаги бўлимлар бўйича тизимлаштирилган: 1) инсониятнинг глобал муаммолари; 2) “Экологик маданият” тушунчаси ривожлантириш; 3) экосистемалар ва уларнинг ривожланиши; 4) сув-тупроқ ресурсларини ифлосланиши; 5) иқлим, ҳавонинг ифлосланиши, глобал исиш, азон қатлами муаммолари; 6) аҳоли сони муаммоси; 7) урбанизация ва уни мувофиқ-лаштириш; 8) озиқ-овқат ресурслари муаммоси; 9) флора ва фауна мухофа-заси; 10) энергетик ресурсларни тиклаш; 11) ташқи муҳитга радиациянинг таъсири.
Экологик лаёқатлик даражасини аниқлаш мақсадида Андижон давлат университети, Фарғона давлат университети ва Наманган давлат универ-ситетларида педагогик эксперимент ўтказилди. Эксперимент икки босқичдан иборат: констатацияловчи (2015 й.) ва шаклланувчи (2015-2017 йй.).
1-жадвал
Назорат ва экспериментал гуруҳлардаги (2015 й.) табаларни экологик лаёқатлилик даражаси (биринчи кесма)

Даража

Гуруҳлар

χ2

Р

назорат (n=130)

тажриба-синов (n=130)

Абс

%

Абс

%

Аъло

15

11,5

16

12,3

0,19

0,848

Яхши

69

53,1

65

50,0

0,50

0,620

Қониқарли

38

29,2

36

27,7

0,27

0,784

Қониқарсиз

8

6,2

13

10,0

1,14

0,255

Биз икки гуруҳни танлаб олдик: экспериментал ва назорат. Биринчи (констатацияловчи) эксперимент босқичида талабаларда экологик маданиятни бошланғич даражасини аниқлаш учун констацияловчи кесма ўтказилиб, тадқиқот олий таълимда ўқишни бошлаган 1-2 курс талабалари ўртасида олиб борилди. Ушбу босқичга қамраб олинган барча талабалар сони 260 тани ташкил этди (2 та гуруҳ: ҳар бири 130 та кишидан). Биринчи гуруҳда ўтказилган тадқиқотлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар 1-жадвалда берилиб, унда экологик лаёқатликни 4 та даражаси келтирилган.


Шакллантирувчи эксперимент натижаларига кўра, олий таълимда инглиз тили ўқитишни уч ўқув йилига мўлжалланган (табиий фанлар йўналишларда инглиз тили 3 йил давомида ўқитилади) махсус экологиялаштирилган дастур ишлаб чиқилди ва муҳокамадан ўтказилди. Шакллантирувчи эксперимент ўтказилгандан сўнг иккинчи назорат кесими ўтказилди (2-жадвал).
2-жадвал
Назорат ва тажриба-синов гуруҳлардаги (2017 й.) талабаларни экологик лаёқатлилик даражаси (иккинчи кесма)

Даража

Гуруҳлар

χ2

Р

Назорат (n=130)

Тажриба-синов (n=130)

абс

%

Абс

%

Аъло

20

15,4

38

29,2

7,19

0,007

Яхши

75

57,7

70

53,8

0,39

0,532

Қониқарли

30

23,1

22

16,9

1,54

0,215

Қониқарсиз

5

3,8

0

0,0

5,10

0,024

Келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, экологик лаёқатлилик бўйича “Аъло” ва “Яхши” баҳолар назорат гуруҳида тадқиқот давомида эксперимент бошидан ўсиш унчалик юқори бўлмаган, яъни мос равишда 3.84% ва 4,61% ташкил этса, худди шу вақтда лаёқатлик даражаси “Аъло” бўлганлар тадқиқот гуруҳидаги талабалар орасида 16,92% га ўсган ҳолда “Қониқарсиз” баҳолар умуман кузатилмаган.


Бундан ташқари тажриба-синов тадқиқот ишлари натижасида талабаларнинг экологик маданиятини ўсиш даражаси бўйича тадқиқотлар ўтказилди (3-жадвал).
3-жадвал
Бўлажак мутахассисларда экологик маданиятни ўсиш даражасини қиёсий жадвали

Экологик маданиятнинг таркибий компонентлари

Назорат гуруҳи
130 талаба(%)

Тажриба-синов гуруҳи
130 талаба (%)

Даража

Даража

юқори

Ўрта

Паст

Юқори

Ўрта

Паст

Аввал

сўнг



Аввал

Сўнг

Аввал

Сўнг

аввал

Сўнг

Аввал

Сўнг

аввал

Сўнг

Мотивацион

1

10

63

69

36

21

2

24

61

69

37

7

Аксиологик

4

12

62

84

34

4

4

25

66

70

30

5

Этик

4

15

66

82

30

3

4

28

64

69

32

3

Оператив-фаоллик

6

15

61

80

33

5

5

26

62

71

33

3

Эмоционал –руҳий

8

21

69

77

23

2

9

25

66

72

25

3

Қиёсий жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, экологик маданиятни тузилиш компонентлари бўйича бўлажак мутахассисларда экологик маданиятни ўсиш даражаси назорат ва тадқиқот гуруҳлардаги юқори, ўрта ва паст даражадаги қиёсий маълумотлари келтирилган. Ушбу маълумотлар статистик жиҳатдан ҳисоблаб чиқилди (М.А.Лейбовский). Танланма мажмуадаги ўртача қийматлар қуйидаги формулалар бўйича аниқланди:


, ёки ,
n – вариацион қатор ҳажми

Таклиф этилаётган формуладан фойдаланган ҳолда биз иккита синов-дан ўтаётган гуруҳлар учун ўртача қийматни танлаб оламиз:
Назорат гуруҳи учун:

Тажриба-синов гуруҳи учун:

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, тадқиқот натижасида танланма мажмуадан олинган ўртача қаймат педагогик олий таълим муассасасидаги талабаларнинг олган ўртача баҳосини ифодалайди. Шунинг учун олиб борилган ҳисоблашлардан айтиш мумкинки, экспериментал гуруҳда тадқи-қот ишлари натижасидаги ўртача баҳо (3,76) назорат гуруҳи кўрсаткичидаги (3,36) ўртача баҳодан юқори эканлиги кўриниб турибди.
Шундай қилиб, икки йилдан сўнг экологиялаштирилган дастур бўйича ўқитилган талабалар гуруҳларида экологик муаммолар, уларни ҳал қилиш йўлларини, атроф муҳит мухофазаси бўйича нафақат ўзбек тилида хатто инглиз тилида ҳам тушунча ва атамалар бўйича анча кўпроқ маълумотга эга эганлиги ва экологик муаммоларни ҳал қилишда экологик таълим ва тарбиянинг аҳамиятини тушунадилар. Назорат гуруҳларида эса талабаларнинг лаёқатлилик даражаси деярли кўтарилмай олдинги ҳолатда қолган деб ҳисоблаш мумкин.
Тадқиқот олинган натижалар асосида бўлажак мутахассисларни инглиз тили бўйича ўқитишда экологик маданиятни ошириш мақсадида экологик таълимни сифат жиҳатдан ривожланитириш бўйича тавсиялар берилди.


ХУЛОСА

1. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги босқичдаги ижтимоий-маданий ривожланиши фан ва амалиётда янги инновацион таълим поғонасини шакллантирмоқда – талабаларда инглиз тилини ўрганишда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш. Ўқиш жараёнида талаба экологик маданиятни жамиятда қадрини англамоғи зарур, экологик таълимни эса, барча таълим тизимида ижтимоий аҳамиятга молик мақсад сифатида қаралиши зарур.


2. Янги таълим парадигмни шаклланишини таркибий қисми бўлган экологизациялаштирилган педагогик таълим ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда, унинг ҳар томонлама камол топишида бир бутун ҳаёт тизимини сақлашга қаратилган бўлиши лозим.
3. Бугун юқори малакали экологик тайёргарлик тизимида асосий ўринни педагогик олий ўқув юртлари эгаллайди, чунки бўлажак педагог ва тарбияловчилар олдида муҳим мақсад – болаларда атрофимизни ўраб олган табиий муҳитни севиш, уни асраб-авайлаш тарбияси турибди. Бунда талабаларни экологик ўқитиш ва тарбиялаш нафақат “Экология” курси ёрдамида, шунингдек бошқа фанларни, айниқса инглиз тилини ўқитишда амалга ошириш зарур. Олий ўқув юртларида талабаларда тўлиқ экологик тарбия, етарли юқори илмий-услубий даражада ва тизимли, узлуксиз, изчил равишда ижодий фаоллик шароитида олиб борилгандагина муваффақиятли бўлиши мумкин. Инглиз тилидаги машғулотлар эса глобал таълимни руҳига мос равишда олиб борилиши шахсда ягона экологик маданиятни шаклланишига шароит яратади.
5. Бўлажак мутахассисларнинг экологик маданиятини шакллантириш билимларни гуманизация ва интеграция қилиш тамойилларига асосланиши керак. Интегративликнинг асосий белгиси аввал мустақил фаолият қилган қисмларни яхлит қилиш. Интеграция компетенцияларни билимнинг бир соҳаси ва фаолият доирасидан бошқасига кўчиришни назарда тутади. Эко-логия бўйича билимларни интеграцияси фанлараро тушунчалар асосида амалга оширилиши мумкин: “инсоннинг атроф-муҳити”, “инсоннинг саломатлиги”, “экологик хавфсизлик” ва бошқалар.
6. Инглиз тилини ўрганишда бўлажак мутахассиснинг фаолияти технологик даражада кечиши мумкинлигини кўрсатувчи муҳим мезонлари белгиланган:
инглиз тилига ўқитишда кутилаётган натижа сифатида барча талабалар фаолиятидаги одоб билан ўлчанадиган тасаввурлар, тушунчалар, опера-циялар бўйича аниқ бир муайян мақсади, шунингдек қўйилган мақсадга эришишнинг натижавий диагностика усуллари мавжудлиги;
инглиз тилини билишга оид-амалий топшириқларни уларни ечиш усуллари билан бирга муайян тизим шаклида тақдим қилишнинг зарурияти;
инглиз тилидаги материалларни ўзлаштиришнинг барча босқичларида зарур бўлган қатъий изчиллик ва логиканинг мавжудлиги;
ахборот техникаси билан ўзаро муносабатларда талабаларнинг ҳар бир ўқув босқичида ўзаро алоқалари услубларини кўрсатиш имконияти;
талабалар фаолиятида уларнинг креативлиги ва танлаш эркинлигини кўрсатувчи шахсий-йўналтирилган функцияларини амалга оширишга асосланган мотивациянинг мавжудлиги;
мутахассис фаолиятида муайян инсоний ахлоқий қоидаларнинг мавжудлиги;
таълим жараёнида инноваацион воситалар ва ахборотни қайта ишлаш ва тақдим қилиш усулларини қўллаш;
ўқитиш жараёни бошқаруви устидан назорат қилиш;
якуний натижанинг кафолатланганлиги.
Шундай қилиб, таъкидлашимиз мумкинки, инглиз тили бўйича таълим технологиялари нафақат педагогик жараённи бошқариш механизмини, шунингдек талаба шахсига таъсир этувчи муайян механизмларни ҳамлойиҳалаштиради.
7. Бугунги кунда малакали экологик тайёрлаш тизимида олий таълим муассаслари муҳим ўрин олади, зеро айнан бўлажак мутахассислар ва тарбиячилар олдида болаларда атрофимиздаги табиат оламига нисбатан муҳаббат, ҳурмат ва ғамхўрлик билан алоқада бўлиш туйғуларини тарбиялашдек муҳим масала турибди. Шу билан бирга талабаларнинг экологик таълими ва тарбиясини нафақат “Экология” дастури орқали, балки бошқа фанларни, хусусан,инглиз тилини ўрганиш жараёнида ҳам амалга ошириш керак. Олий таълим муассасалари талабаларнинг тўлақонли экологик тайёргарлигини муваффақиятли амалга ошириш унинг етарли юксак илмий-услубий даражада, узлуксиз ва тизимли равишда, талаба-ёшларга ўзларининг ижодий фаоллигини намоён қилишлари учун имкон берувчи шароитлар зарур. Инглиз тили бўйича машғулотлар эса глобал таълим рухиятига тўлиқ мос келувчи шахсни яхлит экологик маданиятини шакллантириш учун яхши замин ҳисобланади.
Дунё ҳамжамиятида экологик таълимнинг асосий тенденцияси унинг турғун ривожланиши ҳисобланади. Турғун ривожланиш тўғрисидаги барча ҳужжатларда бутун ижтимоий-иқтисодий тизимларни экологизациялаш зарурлиги таъкидланмоқда. Жамиятни турғун ривожланишида, экологик таълим муаммоларини оператив ҳал қилиш учун биз қуйидаги амалий тавсияларни таклиф этамиз:
- тадқиқот давомида ишлаб чиқилган: инглиз тилини ўргатиш жараёнида экологик маданиятни шакллантириш технологияси, олий ўқув юртлари талабаларида экологик маданиятни шакллантириш концепцияси, экологик маданиятни шаклланганлик даражасини дифференциялашга доир натижа-ларни олий ўқув юртларида амалиётда фойдаланишни таклиф этиш мумкин;
- “Талабалар учун экологик маданиятни бошқа тилда мулоқоти” дастури асосида ишлаб чиқилган технология олий ўқув юртларида амалиётда фойдаланиш мумкин;
- ишлаб чиқилган фанлараро комплекс интегратив дидактик тизим вазифалари талабаларни амалиёт ўтишлари давомида бошланғич экологик таълимни таъминлаш учун фойдаланиш мумкин;
- тадқиқот давомида олинган натижалар ва ўқув-услубий материаллар олий ўқув юртларида инглиз тилини ўқитишда ўқув дастурларини тузишда фойдаланиши мумкин.

Download 215,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish