Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети



Download 19,97 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi19,97 Kb.
#247198
TuriДиссертация
Bog'liq
Такриз ташки


Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети
Магистратура бўлими МХI-01 гуруҳ талабаси
Қосимов Шомаруф Мавсиддин ўғли томонидан “Жанубий - Шарқ Осиё давлатларида глобаллашув жараёнининг ривожланиш динамикаси таҳлили” мавзусида тайёрланган магистр диссертация ишига

ТАҚРИЗ
Глобаллашув жараёнининг дунё мамлакатлари иқтисодиётига таъсири тобора ортиб бораётган бугунги шароитда ҳар қандай мамлакат, жумладан, Жанубий - Шарқ Осиё давлатларида шунингдек, Ўзбекистон учун ҳам жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувнинг манфаатли йўналишларини белгилаб олиш муҳим аҳамият касб этади.
Жанубий-Шарқ Осиё мамлакатлари иқтисодий ривожланиш тажрибаларини Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ривожланишида қўллаш имкониятларини ўрганиш ва таҳлил этиш хозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Магистрлик диссертациясида глобаллашув жараёнининг моҳияти, мазмуни ва мамлакатлар иқтисодиётига таъсири, минтақавий интеграциянинг чуқурлашиши ва глобал тенденцияга таъсири ва Жанубий-Шарқ Осиё давлатларининг интеграцион жараёнлари ўрганилган; АСEАН ташкилотининг ташкил қилиниши, мақсад ва вазифалари ҳамда унинг жаҳон иқтисодиётида иқтисодий салоҳияти, АСЕАН мамлакатлари иқтисодий ривожланишининг асосий жиҳатлари ва хусусиятлари ҳамда институтционал муаммолари, шунингдек минтақадаги “Тўртта кичик йўлбарс мамлакатлари” ва Вьетнам мамлакатини иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияси таҳлил қилинган. Шунингдек, АСЕАН мамлакатлари ривожланиш тажрибасидан фойдаланиш истиқболлари ҳамда Ўзбекистоннинг АСЕАН мамлакатлари билан савдо – иқтисодий муносабатлари ва иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ёритиб берилган.
Ишнинг ижобий жиҳати Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсатини аниқлангшанлиги ва Ўзбекистонда Жанубий-Шарқий Осиё минтақаси мамлакатларининг иқтисодий ривожланиш тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинганлиги билан зохланади.
Бироқ, мазкур диссертация ишида айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан: фойдаланилган адабиётлар рўйхати талаб даражасида шакллантирилиши зарур; диссертациядаги айрим жадвал ва расмларни тузишда техник хатоликлар мавжуд, уларни бартараф этиш зарур; диссертация матнида айрим орфографик хатоликлар ҳам учрайди, уларни ҳам бартараф этиш зарур.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлаш жоизки, “Жаҳон иқтисодиёти” магистратура мутахассислигининг битирувчи курс магистр Қосимов Шомаруф Мавсиддин ўғли томонидан “Жанубий - Шарқ Осиё давлатларида глобаллашув жараёнининг ривожланиш динамикаси таҳлили” мавзусидаги магистрлик диссертация иши мавзуси мазмун-моҳияти жиҳатидан очиб берилган, магистрлик диссертациясини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилишни ташкил этиш тартиби талабларига жавоб беради, “Жаҳон иқтисодиёти” мутахассислигига мос келади, илмий янгиликларга эга бўлган илмий иш ҳисобланиб, Якуний Давлат Аттестатсия Комиссияси олдида ҳимоя қилишга тавсия этилади.


Тошкент давлат шарқшунослик институти
Корейс тарихи, маданияти,
сиёсати ва иқтисодиёти” кафедраси
доценти, Ph.D. Ғ.Л. Ёзиев
Download 19,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish