Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети Магистратура бўлими МХI-01 гуруҳ талабаси
Қосимов Шомаруф Мавсиддин ўғли томонидан “Жанубий - Шарқ Осиё давлатларида глобаллашув жараёнининг ривожланиш динамикаси таҳлили” мавзусида тайёрланган магистр диссертация ишига ТАҚРИЗ Глобаллашув жараёнининг дунё мамлакатлари иқтисодиётига таъсири тобора ортиб бораётган бугунги шароитда ҳар қандай мамлакат, жумладан, Жанубий - Шарқ Осиё давлатларида шунингдек, Ўзбекистон учун ҳам жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувнинг манфаатли йўналишларини белгилаб олиш муҳим аҳамият касб этади.
Жанубий-Шарқ Осиё мамлакатлари иқтисодий ривожланиш тажрибаларини Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ривожланишида қўллаш имкониятларини ўрганиш ва таҳлил этиш хозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Магистрлик диссертациясида глобаллашув жараёнининг моҳияти, мазмуни ва мамлакатлар иқтисодиётига таъсири, минтақавий интеграциянинг чуқурлашиши ва глобал тенденцияга таъсири ва Жанубий-Шарқ Осиё давлатларининг интеграцион жараёнлари ўрганилган; АСEАН ташкилотининг ташкил қилиниши, мақсад ва вазифалари ҳамда унинг жаҳон иқтисодиётида иқтисодий салоҳияти, АСЕАН мамлакатлари иқтисодий ривожланишининг асосий жиҳатлари ва хусусиятлари ҳамда институтционал муаммолари, шунингдек минтақадаги “Тўртта кичик йўлбарс мамлакатлари” ва Вьетнам мамлакатини иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияси таҳлил қилинган. Шунингдек, АСЕАН мамлакатлари ривожланиш тажрибасидан фойдаланиш истиқболлари ҳамда Ўзбекистоннинг АСЕАН мамлакатлари билан савдо – иқтисодий муносабатлари ва иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ёритиб берилган.
Ишнинг ижобий жиҳати Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсатини аниқлангшанлиги ва Ўзбекистонда Жанубий-Шарқий Осиё минтақаси мамлакатларининг иқтисодий ривожланиш тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинганлиги билан зохланади.
Бироқ, мазкур диссертация ишида айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан: фойдаланилган адабиётлар рўйхати талаб даражасида шакллантирилиши зарур; диссертациядаги айрим жадвал ва расмларни тузишда техник хатоликлар мавжуд, уларни бартараф этиш зарур; диссертация матнида айрим орфографик хатоликлар ҳам учрайди, уларни ҳам бартараф этиш зарур.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлаш жоизки, “Жаҳон иқтисодиёти” магистратура мутахассислигининг битирувчи курс магистр Қосимов Шомаруф Мавсиддин ўғли томонидан “Жанубий - Шарқ Осиё давлатларида глобаллашув жараёнининг ривожланиш динамикаси таҳлили” мавзусидаги магистрлик диссертация иши мавзуси мазмун-моҳияти жиҳатидан очиб берилган, магистрлик диссертациясини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилишни ташкил этиш тартиби талабларига жавоб беради, “Жаҳон иқтисодиёти” мутахассислигига мос келади, илмий янгиликларга эга бўлган илмий иш ҳисобланиб, Якуний Давлат Аттестатсия Комиссияси олдида ҳимоя қилишга тавсия этилади.
Тошкент давлат шарқшунослик институти “Корейс тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти” кафедраси доценти, Ph.D. Ғ.Л. Ёзиев