63
Фундаментал таҳлилни қўллаш иқтисодий моделни тузишга асосланади. Бу
иқтисодий моделларнинг мураккаблик кенг доирада ўлчанади – товар нархини
бир нечта асосий статистик кўрсаткичлар билан боғлайдиган оддий
тенгламадан то минглаб ўзгарувчиларга эга комплексли моделларгача.
Амалий таҳлил нарх дианмик қаторларини тадқиқ этиш ва айрим
кўрсаткичларга асосланади (масалан, савдо ҳажми, тузилган ва бекор қилинган
битимлар сони). Амалий таҳлил усуллари қаторига график ва статистик усуллар
киради.
График усуллар яққоллиги билан ажралиб туради. Энг тарқалган
графикларга устунли диаграммалар, чартлар (ингл. сhart – диаграмма), ўртача
миқдорлар графиклари, нуқтаи-фигурали графиклар киради.
Чартлар сериясини тасвирлашда вертикал ўқинархни, горизонтал ўқ эса –
вақтни кўрсатади. Кундалик графикларда ҳар битта савдо куни шу куннинг энг
юқори ва энг қуйи нархини бирлаштирувчи вертикал чизиқ билан ифодаланган.
Ушбу кун учун биржа ёпилган вақтдаги нархни вертикал чарт билан
кесишадиган горизонтал чизиқча (штрих) кўрсатади. Тадқиқот турига қараб,
айрим графикларда биржа очилган соатдаги нархлар чартдан чап томондаги
штрих билан, биржа ёпилган соатдаги нарх эса – ўг томондаги штрих билан
белгиланади. Кейинги кунларданҳар бири нархи графикка ундан олдинги
куннинг график тасвиридан чапга киритилади. Агар хафтада байрам куни бор
бўса, мос келувчи чизиқ графикда тушириб қолдирилади.
Ички кун бу – кейинги куннинг нарх диапазони ундан олдинги кун
доирасида бўлган кундир. Бу кунда ёпилиш нархи жиддий кўриб чиқилмайди.
Нархларнинг бу диапазондан қандай чиқишини кузатиш лозим. Бозор
қатнашчиси кейинги кунларда нарх доирасининг қайси томонидан чиқишига
қараб сотиб олади ёки сотади.
Ташқи кун ички куннинг аксидир. Бу ҳолатда биржа ёпилган вақтдаги
нархга катта аҳамият қаратиладию
Қарама-қарши ёпилиш нархи бу – нархлар дастлаб бундан олдинги савдо
куни билан бир хил йўналишда борган, бироқ биржа ёпилишида нарх ҳаракати
ўзгармаган
вазиятдир.
Нарх
динамикасининг
бундай
тури
нарх
тенденциясининг
тугаш
эҳтимолидан огоҳлантирувчи
муҳим белги
ҳисобланади.
Нархларнинг асосий қайтиши ташқи кун ва қарама-қарши ёпилиш нархи
вариантларини уйғунлаштиради. Қарама-қарши нарх вариантининг асосий
фарқи шундаки, очииш нархи ҳам, ёпилиш нархи ҳам бундан олдинги куннинг
нарх доирасидан четда бўлади. Нархларнинг асосий қайтиши, айниқса, хафалик
диаграммада, тенденциянинг якунланишидан дарак берувчи белги сифатида
қабул қилинади. Амалий усулдан фойдаланувчи кўплаб савдогарлар, гарчи
бундан ҳолат атиги битта кузатилсада, бозордаги ўз позицияларини қарама-
қарши томонга, яъни сотувни харидга ва аксинча ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: