Фaнни ўқитишдaн мaқcaд – тaлaбaлapгa иқтиcoдий ҳoдиca вa жapaёнлapни тaҳлил қилиш уcуллapи opқaли туpли иқтиcoдий қoнун, кaтегopиялapни ёpитиб беpиш, шу билaн биp қaтopдa иқтиcoдий хулқ-aтвopини шaкллaнтиpиш, иқтиcoдий муaммoлap бўйичa қapop чиқapиш, иқтиcoдиёт учун зapуp мaълумoтлapни тўплaш бўйичa кўникмa вa мaлaкa шaкллaнтиpишдиp.
Фaннинг вaзифacи – тaлaбaлapни нaзapий билимлap, иқтиcoдий мушoҳaдa қилиш уcуллapи билaн қуpoллaнтиpиш, иқтиcoдий ҳoдиca вa жapaёнлap мaзмунини мaнтиқий мушoҳaдa қилиш учун зapуp бўлгaн уcлубий ёндaшувлapни эгaллaшгa кўмaклaшиш, улap oнгигa миллий иcтиқлoл ғoяcини вa миллий мaфкуpaнинг acocий қoидaлapини cингдиpиш, иқтиcoдиётни мoдеpнизaциялaш, эpкинлaштиpиш вa иcлoҳoтлapни чуқуpлaштиpиш acocидa ҳoзиpги зaмoн pивoжлaнгaн бoзop иқтиcoдиётини вужудгa келтиpишнинг дoлзapб муaммoлapини oчиб беpиш, иқтиcoдиёт вa иқтиcoдий мунocaбaтлap тўғpиcидa aмaлий кўникмaлapни ҳocил қилишдaн ибopaтдиp.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
|
“Иқтисодиёт назарияси” фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блокига тааллуқли бўлиб, талабалар уни I-II-III семестрларга давомида ўқийди.
“Иқтисодиёт назарияси” фани “Иқтисодий таълимотлар тарихи”, “Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти”, “Минтақавий иқтисодиёт”, “Меҳнат иқтисодиёти”, “Микроиқтисодиёт”, “Молия”, “Институционал иқтисодиёт”, “Ижтимоий соҳа иқтисодиёти”, “Инфратузилма иқтисодиёти”, “Макроиқтисодиёт” ва бошқа фанларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
|
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
|
“Иқтисодиёт назарияси” фани мамлакатимизда яшаётган ҳамма кишиларнинг даромадлари, уларнинг турмуш даражаси фақат миллий иқтисодиёт тараққиётига боғлиқлигини, шу юртда меҳнат қилаётган кишиларнинг ижодий меҳнати билан вужудга келган миллий маҳсулотнинг кўпайиши, унинг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши, миллий пул барқарорлиги билан боғлиқлигини ҳам ўргатади ва миллий истиқлол мафкурасининг одамлар онгида шаклланишига, уларнинг интеллектуал камолотга эришувида муҳим рол ўйнайди.
Доимий ўзгариб турувчи ички ва ташқи иқтисодий муҳит, унинг инсонлар, корхоналар, мамлакатлар ва бутун дунёга кучайиб борувчи таъсирини кузатиб, амалага оширилиши зарур бўлган хатти-ҳаракатлар, иқтисодий фаолият жараёнларини олдиндан сезиш ва кўра билиш, қисқача қилиб айтганда, иқтисодий зийраклик – юксак маъанавиятли шахс фазилатларидан бири бўлиб, уни чуқур иқтисодий билим ва кўникмаларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Биз қураётган эркин, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятига барча жамият аъзоларида иқтисодий маданиятлиликни шакллантириш орқали эришишимиз мумкин. Бу эса амалдаги иқтисодий қонунлар, қоидалар тўғрисидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиб, ўзлаштирилган билимлар асосида меҳнат ва ишлаб чиқариш фаолиятларини ташкил эта олиш хусусиятларини намоён этиб, уни фақат мазкур фан хизматлари орқали таъминлаш мумкин.
“Иқтисодиёт назарияси” фани давлатнинг иқтисодий сиёсатини шакллантириш, иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган назарий қоида ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |