Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ маркази



Download 15,19 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi15,19 Kb.
#263625
Bog'liq
малака тақриз


Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ маркази “Меҳмонхона ва ресторан хизмати менежери” йўналиши тингловчиси Турдиева Гулнозанинг “Халқаро туризмда экологик туризмни ривожланиш тенденциялари ва уни мамлакатимизда ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги малакани ҳимоя қилиш ишига раҳбар
Х У Л О С АСИ
Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда республикамизда аҳоли сонининг ўсиши, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг жадал ривожи, автотранспорт воситалари кўпайиши атроф-муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунинг оқибатини камайтириш учун еса табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш бўйича ҳар томонлама пухта ўрганилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи омилларнинг 20-25 фоизи атроф-муҳит билан боғлиқ. Масалан, атмосфера ҳавоси ва сув обйектларининг ифлосланиши, тупроқ деградацияси, зарарланган муҳитда етиштирилаётган ёҳуд ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳамда бошқа омиллар киши саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, экологик хавфсизликни таъминловчи комплекс чораларни қабул қилиш йўли билан атроф-муҳитга кўрсатилаётган антропоген таъсирни имкон қадар камайтириш мақсадга мувофиқдир.
2016-йил 2-декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши ватанимизда туризм, жумладан, туризмнинг янги йўналишларидан бири бўлмиш экотуризм фаолиятини дастурий асосда йўлга қўйишда мустаҳкам пойдевор бўлди. Ушбу фармонда Президентимиз таъкидлаганидек, “…республиканинг барча минтақаларида замонавий жаҳон стандартларига, туристларнинг эҳтиёж ва талабларига жавоб берадиган туризм индустрияси объектларини – меҳмонхоналарни ва жойлаштиришнинг шу каби воситаларини, умумий овқатланиш объектларини, транспорт-логистика тузилмаларини, ахборот марказларини, маданият ва спорт муассасаларини жадал ривожлантириш, асосий туризм йўналишлари бўйича йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини, йўл бўйи инфратузилмасини жадал қуриш ва реконструксия қилиш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвесторларни кенг жалб этиш каби масалаларнинг қўйилганлиги туризм саноатини жадал ривожлантиришда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу фармоннинг “таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификасия қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш” қисмида: туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификасия қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш тўғрисида фикр юритилган ва шу аснода амалий ишлар олиб борилмоқда.
Малака иши кириш, иккита боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Малака ишининг биринчи боби экологик туризм ва уни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий асослари” дeб номланган бўлиб, экологик маданият, экологик онг, экотуризмнинг туризм индустриясида тутган ўрни ёритилган.
Малака ишининг иккинчи боби “Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантиришда халқаро тажрибани қўллаш” дeб номланган бўлиб, экотуризмни ривожлантириш бўйича дунё тажрибаси ва унинг самарали натижаси бир нeчта хорижий давлатлар мисолида, яъни, АҚШ, Канада, Малайзия, Россия давлатлари мисолида таҳлил қилинган ҳамда экотуризмнинг халқаро модeллари бўйича маълумотлар бeрилган.
Mалака ишининг хулоса ва таклифлар қисмида экотуризмни ривожланишида хорижий тажрибани қўллаш орқали мавжуд экотуристик ҳудудларни ривожлантириш усулларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар умумлаштирилган.
Ишнинг таркибий қисмлари ўзаро мазмунан боғланган, ва уларни расмийлаштириш талаб даражасида. Шу билан бирга, МИдаги мавжуд айрим камчиликлар унинг сифати ва мазмунига салбий таъсир кўрсатмайди. Хулоса қилиб айтганда, мазкур малака иши белгиланган талабларга жавоб беради ва уни ҳимояга тавсия этилади.
Илмий раҳбар доц. Сайфутдинов Ш.
Download 15,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish