Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори К.Шариповга ______________________________
факультети ______-курс ______ гуруҳи талабаси___________________ томонидан
|
КАФОЛАТ ХАТИ
Мен ___-сонли Талабалар турар жойининг _____-хонасида яшовчи ________________________
- Талабалар турар жойи ички тартиб қоидаларига амал қилишни, ўзим яшаб турган хона ва бошқа умумий фойдаланиш жойларини ҳар доим тоза ва озода тутишга;
- Хонадошларим ва Талабалар турар жойидаги бошқа талабалар билан доимо дўстона, самимий муносабатда бўлишга, улар билан жанжаллашмасликка ва тўполон қилмасликка;
- Талабалар турар жойи ва хонадаги мавжуд жихозлар (шкаф, кроват, тумбочка, стол-стул, девордаги кўргазмали жиҳозлар ва бошқалар)ни намунали даражада тутишга;
- Талабалар турар жойи ва хонадаги мебелларни эҳтиёт қисмларини рухсатсиз алмаштирмасликка;
- Умумий фойдаланиш жойлар (ошхона, ювиниш хонаси, дам олиш хонаси ва бошқалар) даги сантехника ҳамда электр мосламаларидан тўғри фойдаланишга;
- Хонада рухсат этилган талабадан ташқари бегона шахслар ва бошқа талабанинг тунаб қолишига йўл қўймасликка;
- Талабалар турар жойига алкогол ҳисобланган маҳсулотларни олиб келмаслик ва истеъмол қилмасликка;
- Талабалар турар жойида тамаки махсулотлари чекмасликка;
- Деразадан турли чиқинди ва бошқа нарсаларни ташламасликка;
- Талабалар турар жойида жадвал бўйича навбатчилик қилишга;
- Шахсий компютер, совутгич воситаларидан, шунингдек кучли овоз чиқарувчи радио карнайлардан талабалар турар жойида “Талабалар турар жойи Кенгаши” рухсатисиз фойдаланмасликка;
- Электр чойнак ва иситиш мосламаларидан умуман фойдаланмасликка;
- Интернет тармоғидан фойдаланиш одобига риоя қилишга;
- Талабалар турар жойи ва университет ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида мунтазам иштирок этишга;
- “Талабалар турар жойи Кенгаши” аъзолари (Кенгаш раиси ва қават сардорлари)нинг университет ва Талабалар турар жойига боғлиқ бўлган топшириқларини сўзсиз бажаришга;
- Талабалар турар жойида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишга;
- Йил давомида Талабалар турар жойида эрталаб соат 7:00 да “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ўтказиладиган эрталабки бадан тарбияни мунтазам равишда бажаришга;
- Талабалар турар жойига кеч соат 22:00 дан кейин кечикмасликка:
- Дарсларга умуман кеч қолмасликка:
- Ёзги ва қишки таътилга ҳамда бошқа сабабларга кўра талабалар турар жойидан кетишга тўғри келса кетишдан олдин бошқа жиҳозларни ва хона калитини талабалар турар жойи бинобонига шахсан ўзим топшириб кетишга шахсан кафолат бераман.
Мен юқоридаги қоидаларни биринчи маротаба бузган холатимдаёқ Талабалар турар жойидан ёки талабалар сафидан четлаштирилишим тўғрисида огохлантирилдим ва ушбу холат бўйича хеч қандай эътирозим йўқ.
Кафолат хатини ўз қўлим билан ёздим.
“___” “__________” 2021 йил. Имзо ________________
Do'stlaringiz bilan baham: |