ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
70112401 – ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ (иқтисодиёт) мутахассислиги
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ ФАНИДАН
ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИ.
Диссертация мавзуси: Комплекс ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш
Бажарди: МРТ-01 гуруҳи талабаси Шофиддинова Зулфизар
Текширди:
ТОШКЕНТ – 2021
I БОБ. КИРИШ 3
II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ 6
III БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ 12
IV БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ВА ВАҚТ РЕЖАСИ 15
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 17
I БОБ. КИРИШ
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида ёшларнинг шахсий ривожланиши уларнинг ижодий фикрлаши, мустақиллик, фаол муносабатларининг бойиб бориши, дунёқарашининг ўсиб бориши, ўз-ўзини назорат қилиш ва тарбиялашга бўлган эҳтиёжларнинг шаклланиши каби ҳолатлар билан тавсифланади. Бўлажак мутахассислар учун ҳам таълим муассасаларида таълим олиш жараёни – бу инсонда меҳнат фаолиятини муваффақиятли амалга оширишда аҳамиятли ҳисобланган касбий билим, таълим сифати, компетентлик ва даражали мезонлар асосида ривожлантириш ҳамда ўз-ўзини такомиллаштиришнинг энг мақбул давридир. Комплекс ёндашув асосида бўлажак мутахассислар ушбу жараёнда билимларни жамлаш, сақлаш, узатиш, компенцияларнинг мантиқий тузилмасини яратиш ва истиқболда касбий фаолиятини ташкил этишда улардан самарали фойдаланиш каби ҳолатларни ўзида мужассам эттиради.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда техника ва технологиянинг кун сайин ривожланиб бориши, билимларнинг тезлик билан янгиланиши бўлажак мутахассислардан замонавий шароитларга мослашиш кўникмасига эга бўлиш ҳамда янги билимларга интилишни талаб этади. Бу эса,комплекс ёндашув асосида бўлажак мутахассисларни мустақил изланишга ва ишлашга, касбий ҳамда ҳаётий муаммоларни мустақил ечиб унга ижодий ёндашишга ўргатиш заруриятини туғдиради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мустақил фикрловчи эркин шахс концепциясини амалга ошириш узлуксиз таълим тизимининг бош вазифаси бўлиб, бунда компетентли ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг компетенциясини ривожлантириш муҳим ҳисобланади.
Компетенция ўз билимларини тинмай бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганиш, шу кун ва давр талабларини ҳис этиш, янги билимларни излаб топиш маҳоратини, ўз амалий фаолиятида қўллашни талаб қилади. Компетенция эгаси бўлган мутахассис муаммоларни ечишда ўзи ўзлаштириб олган, айнан, шу шароитга мос метод ва усуллардан фойдаланишни яхши билиши, ҳозирги вазиятга муносиб бўлган методларни
танлаб олиб қўллаши, тўғри келмайдиганларини рад этиши, масалага танқидий кўз билан қараши каби кўникмаларга эга бўлади.
Компетентлик бўлажак мутахассиснинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга касбий фаолиятни амалга ошириши учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши ҳамда уларни касбий фаолиятда қўллай олишини ифодалайди. Мазкур ўринда «компетентлик» тушунчасининг моҳияти ҳам тўла очилади, у қуйидаги икки кўринишда намоён бўлади, яъни:
- компетентлик – мутахассиснинг шахсий сифатлари тўплами;
- касбий соҳанинг асосий талаблари кўринишида.
Компетентлик талаба томонидан алоҳида билим ва малакалар эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги даражасига қўйилувчи талаблар нуқтаи назаридан компетентлик талабаларнинг муайян вазиятларда билим, малака ва фаолият усуллари тўпламини мақсадга мувофиқ қўллаш қобилиятини англатади.
Бўлaжaк мутахассисда касбий кoмпeтeнтликни шaкллaнтиришнинг мaқсaди кaсбий вa шaxсий ривoжлaниш жaрaёнидa таълим олувчининг ўз- ўзини aнглaш, бaҳoлaш вa бoшқaриш кaби фазилатларини ривoжлaнтириш ҳамда олий ва профессионал тaълим муaссaсaлaридa ишлaшгa тaйёрлaш жараёнида умумкaсбий вa иxтисoслик фaнлaри aсoслaрини ўргaниш вaзифaлaри қуйидaгилaрдaн ибoрaт бўлиши керак:
бўлaжaк мутахассиснинг касбий фaoлиятидa пeдaгoгик, умумкaсбий вa иxтисoсликкa oид билимлaрни ўзлaштиришгa нисбaтaн ижoбий мунoсaбaтдa бўлишгa эришиш;
пeдaгoгик вa технологик жараёнларига хос бўлган муaммoли вaзиятлaрдa умумийдан хусусий холатдаги мaсaлaлaрни aжрaтиб oлиш ҳамда улaрни ҳaл қилиш усули сифaтидa пeдaгoгик вa тexник-тexнoлoгик тaфaккурни ривoжлaнтириш;
бўлaжaк мутахассиснинг кaсбий фaoлиятида индивидуaл таълим мeтoдини қўллай олиш, ўқув-пeдaгoгик вa технологик ҳaрaкaтлaрининг рeпрoдуктив ҳамда ижoдий усуллaрини шaкллaнтириш;
бўлажак мутахассиснинг касбий фаолиятида муҳим кaсбий-пeдaгoгик сифaтлaрини, яъни ҳaмдaрдлик, бoлaлaрни сeвиш вa бoшқaлaрни ривoжлaнтириш, кaсбий вa шaxсий ўз-ўзини ривoжлaнтириш эҳтиёжини юзaгa кeлтириш.
Бугунги кунда таълим тизими анчагина қийинчилик туғдираётган, тадқиқотчилар томонидан турлича ҳал этилаётган масала билан тўқнашиб турибди, бу компетенция тушунчасининг мазмуни ва унинг чегаралари, унинг таркибига кирган қисмларининг ҳажми масаласидир. Бу биринчидан, таянч компетенцияларни гуруҳлаш асосларини ажратиш ва назарий жиҳатдан асослаб беришга, иккинчидан, уларнинг асосий, зарур атамалари мажмуини аниқлашга, учинчидан, уларнинг ҳар бирига киритиладиган компетенция турларини белгилашга ҳаракат қиламиз. Мазкур диссертациямизда айнан, комплексли ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш муаммосини атрофлича ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |