Тошкент давлат иқтисодиёт университети “магистратура” БЎлими 5А230601 – давлат молияси ва халқаро молия



Download 85,66 Kb.
bet1/5
Sana29.03.2022
Hajmi85,66 Kb.
#516821
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Умаров Хасан


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
МАГИСТРАТУРА” БЎЛИМИ
5А230601 – ДАВЛАТ МОЛИЯСИ ВА ХАЛҚАРО МОЛИЯ
МУТАХАССИСЛИГИ

Илмий тадқиқот методологияси фанидан


ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИ


Диссертация мавзуси: Ўзбекистон Республикаси бюджети
даромадларини шакллантиришда эгри солиқларнинг ўрни.


Бажарди: МГФ-10 гуруҳи талабаси Умаров Х.
Текширди: доц. Ибрагимов А.


ТОШКЕНТ – 2021



I БОБ. КИРИШ 3
II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ 6
III БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ 8
IV БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ВА ВАҚТ РЕЖАСИ 9
1-жадвал 10
Эгри солиқларнинг қиёсий таҳлили 10
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 13


I БОБ. КИРИШ


Давлат бюджети – мамлакат иқтисодий ва ижтимоий соҳасининг ривожланишига таъсир этувчи асосий воситадир. Унинг ёрдамида давлат миллий даромад ва бойликни қайта тақсимлаш орқали ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таркибини ўзгартириши, хўжалик юритувчи субъектлар самарадорлигига таъсир этиши, ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириши мумкин. Бошқача қилиб айтганда давлат бюджети – давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги асосий воситасидир.
Давлат ўз функциясини бажариши чоғида кўплаб ҳаражатлар қилинади (сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадларда қилинган ҳаражат гуруҳларига ажратиш мумкин). Ушбу ҳаражатларни қоплаш учун давлат бюджети даромад (солиқлар, давлат ташкилотларидан келадиган даромадлар, сеньораж ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромад) манбаларига эга бўлиб, уларнинг орасида солиқдан келадиган даромад манбалари салмоқли ўрин эгаллайди. Мазкур диссертациямизда айнан давлат бюджетини шакллантиришда эгри солиқларнинг ўрнини атрофлича ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.
Давлат бюджетини шакллантириш, айтиш мумкин бўлса ўта нозик масаладир. Чунки, давлат бюджетининг ЯИМдаги оптимал улушини топиш лозим бўлади. ЯИМда давлат бюджетининг улуши ошиб кетиши солиқ юкларининг ортишига ва бу ўз навбатида иқтисоднинг азият чекишига олиб келади. Шу жиҳатдан қараганда эгри солиқларнинг давлат бюджетини шакллантиришдаги ўрнини тадқиқ этиш ва уларнинг улушини аниқлаш мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштириш учун долзарб аҳамият касб этади.
Солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ юкини доимий равишда камайтириб бориш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш ҳамда иқтисодиётни жадал ривожлантиришнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.
Шу билан бирга, ушбу соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, бир маромда иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар мавжуд, хусусан:
- умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун солиқ юки жуда юқори даражадалиги, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизимда солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги фарқнинг юқорилиги;
- қўшилган қиймат солиғида узлуксизлик занжирининг узилиши, солиқ тўловчиларнинг пул маблағларини жалб қиладиган, шунингдек, якуний истеъмолчиларда маҳсулотнинг оралиқ ва якуний қиймати қимматлашишига олиб келадиган ҳамда кичик ва йирик бизнес ўртасидаги бизнеснинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган турли хилдаги мажбурий тўловларнинг борлиги;
- солиқ тўловчилар томонидан ишчи-ходимларларнинг ҳақиқий сонини ва иш ҳақи фондини яширишга олиб келувчи меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тўланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг солиқ ставкаларининг юқорилиги;
- имтиёзлардан самарали фойдаланаётганлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича тизимнинг тўғри ишламаслиги сабабли соғлом рақобатни таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи, тадбиркорлик субъектларни солиқ ва божхона, шу жумладан шахсий хусусиятга эга бўлган имтиёзлар ва раҳбатлантиришлар ҳисобига қўллаб-қувватлаш амалиётининг кенг тарқалганлиги;
- ташкилотлар ва давлат органлари ўртасида ахборот алмашиш механизмларининг, электрон солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ назоратини амалга ошириш шакл ва тартибларининг такомиллашмаганлиги;
- ўтказиладиган назорат-текшириш тадбирларининг сифатсизлиги ва аниқ тизими йўқлиги;
- маҳаллий солиқ ва йиғимлар бўйича солиқ маъмуриятчилиги механизмларининг самарасизлиги оқибатида уларнинг йиғилувчанлик кўрсаткичи етарли эмаслиги, шунингдек, кўчмас мулк ва ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва қийматини объектив аниқлаш тизимининг мавжуд эмаслиги. 1
Давлат ўз функциясини бажариши чоғида кўплаб ҳаражатлар қилинади (сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадларда қилинган ҳаражат гуруҳларига ажратиш мумкин). Ушбу ҳаражатларни қоплаш учун давлат бюджети даромад (солиқлар, давлат ташкилотларидан келадиган даромадлар, сеньораж ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромад) манбаларига эга бўлиб, уларнинг орасида солиқдан келадиган даромад манбалари салмоқли ўрин эгаллайди. Мазкур диссертациямизда айнан давлат бюджетини шакллантиришда эгри солиқларнинг ўрнини атрофлича ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.


Download 85,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish