Тошкент давлат иқтисодиёт университети “магистратура” БЎлими 5А230601 – давлат молияси ва халқаро молия



Download 120,23 Kb.
bet1/12
Sana03.03.2022
Hajmi120,23 Kb.
#481508
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 5262810404895070796


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
МАГИСТРАТУРА” БЎЛИМИ
5А230601 – ДАВЛАТ МОЛИЯСИ ВА ХАЛҚАРО МОЛИЯ
МУТАХАССИСЛИГИ

Илмий тадқиқот методологияси фанидан


ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИ


Диссертация мавзуси: Узбекистоннинг халкаро капитал бозорига интеграциялашувини кучайтириш масалалари.


Бажарди: МГФ-01 гуруҳи талабаси Умаров И.




ТОШКЕНТ – 2021



I БОБ. КИРИШ 3
III БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ 8
IV БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ВА ВАҚТ РЕЖАСИ 8
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 42


I БОБ. КИРИШ


Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий тушунчаларни моҳиятини олимлар, экспертлар томонидан тортишув(дискуссия)лар, илмий-назарий жиҳатдан қарашлар, ўша давр ғоялари билан уйғунлашган, уни бажарадиган функциялари, тамойиллари, ўзига хос хусусиятлари, характерли томонлари, бозор сегментлари орқали ҳамда уларнинг иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар нуқтаи назаридан янада чуқурроқ илмий асослаб бериш такомиллашиб бир тизимга келтирилмоқда, замон талаблари ва фундаментал омилларга мос ҳолда у илмий жиҳатдан асосланган ҳолда ривожлантириб борилмоқда. Хусусан, жаҳон молия бозорининг иқтисодий моҳиятини турли даврларда яшаб ўтган иқтисодчи олимлар томонидан турли хил ғоялари орқали назариялар яратилган. Лекин, ҳар бир иқтисодий категориялар доимий равишда замонавий омиллар асосида такомиллашиб боради. Жаҳон молия бозори ҳам ҳозирги кунда қўшимча тарзда ноанъанавий замонавий янги ва хилма-хил функцияларни бажармоқда. Шу нуқтаи назардан унинг иқтисодий моҳиятини бир нечта иқтисодчи олимларнинг назарий илмий қарашларини, ҳозирги замонавий омилларни ва бошқа ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда чуқурроқ ўрганиб чиқиш мавзунинг долзарблигини билдиради. Охирги йилларда шиддат билан бошланган глобал молиявий инқироз арафасида жаҳон молия муҳитида иқтисодий агентларнинг ўзаро муносабатлари ва воситалари жуда мураккаб шаклга эга бўлди. Молия бозорига қизиқиш доимий равишда ортиб борган ва ортиб бормоқда, янги тушунча – жаҳон молия бозори (ЖМБ) шаклланмоқда, у нафақат жаҳон иқтисодиёти, балки миллий иқтисодиётларнинг ҳам кўпгина томонларига маълум таъсир кўрсатади. Турли муаллифлар жаҳон молия бозори атамасини бир хилда изоҳламайдилар. Кўпинча ушбу тушунчадан кўпликда: жаҳон молия бозорлари кўринишида фойдаланилади. Бундан ташқари, жаҳон молия бозорини халқаро молия бозорлари ва жаҳон ссуда капитали бозори тушунчасига ўхшатиш учраб туради. Жаҳон молия бозори атамасининг турли изоҳлардаги қатъий фарқи унинг кенг ёки тор маънодаги изоҳи ҳисобланади. Бунда кенг ёки тор маънодаги изоҳи ҳам турлича тушунилади. Масалан, таниқли олим Л.Н.Красавинанинг қайд этишича, “жаҳон молия бозорлари кенг маънода – мамлакатлар орасида пулли капиталларнинг аккумуляцияси ва қайта тақсимотини таъминловчи бозор муносабатлари соҳасидир. Моҳиятан, бу тушунча халқаро молия битимлари шартларини белгиловчи унинг иштирокчилари манфаатларининг ўзаро таъсирини англатади. Жаҳон молия бозори тор маънода фонд бозори, яъни қимматли қоғозлар билан операциялар бозоридир”[1]. Бунда Красавина жаҳон молия бозорларини қатор мезонлар бўйича ва бозор тузилмаси нуқтаи назаридан таснифлайди:
 валюта бозорлари (шу жумладан евровалюталар бозори);
 ссуда капиталлари бозори, улар пул бозори, капиталлар бозори, Европа бозорига бўлинади;
 фонд бозорлари;
 суғурта бозорлари;
 олтин бозорлари

II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ


Халқаро молиявий муносабатлар соҳасида таниқли олим Д.М. Михайлов
жаҳон молия бозорини унда муомалада бўлган воситалар нуқтаи назаридан
кўрсатиб ўтади.
Бунда унинг фикрича, жаҳон ссуда капитали бозори ва жаҳон молия
бозори “тушунча нуқтаи назаридан бу тушунчадан кўпроқ амалий
фойдаланишда ўхшаш категориялар ҳисобланади”[2], жаҳон молия бозорида
эса қарз капитали, қарз воситалари ва ҳосилавий шартномалар савдо
объектлари сифатида намоён бўлади.
Бундан ташқари, Михайлов жаҳон молия бозорини бажарадиган
функцияси нуқтаи назаридан(амалий нуқтаи назардан) фарқлайди, у айнан:
“халқаро молия бозори деганда банк воситалари бозорида пул капиталини
субъектлар ўртасида қайта тақсимлаш ва йиғиш билан боғлиқ йўналишни
таъминловчи, халқаро ва маҳаллий бозорларни ўзаро уйғунлашуви ва
йиғиндиси ҳамда бошқа молиявий муассасалар ҳам эришиш мақсади учун
такрор ишлаб чиқиш ва капиталга талаб ва таклиф ўртасидаги меъёрий
нисбатга эришиш”[2] деб эътироф этилган. Михайловнинг қайд этишича,
иқтисодий моҳиятга кўра, жаҳон молия бозори – “кредит ресурсларини
рақобат асосида мамлакатлар, минтақалар, тармоқлар, иқтисодиёт
агентликлари орасида қайта тақсимлаш ҳамда йиғиш ва тўплашнинг ўзига
хос механизми ва маълум муносабатлар тизимидир”.
Молия бозори ва ссуда бозори тушунчаларининг ўхшашлигини бошқа
манбаларда ҳам учратиш мумкин. Масалан, “Молия бозори (ссуда капиталлари
бозори) – капиталга талаб ва таклиф асосида капитални воситачилар ёрдамида
кредитор ва қарздорлар ўртасида қайта тақсимлаш механизми. У амалиётда пул
маблағлари оқимини мулкдорлардан қарздорларга ва аксинча йўналтирувчи
кредит-молия институтлари йиғиндисини намоён этади. Молия бозори (ссуда
капиталлари бозори)нинг асосий вазифаси ҳаракатсиз пул маблағларини ссуда
капиталига трансформациясидан таркиб топган”[3] деган тушунчаларни
учратиш мумкин.
Шунингдек, таъкидлаш жоизки, қатор муаллифлар (хусусан, В.А. Слепов
ва Е.А. Звонова) халқаро молия бозори таърифида бозорнинг моҳиятини эмас,
балки молиявий тизим тушунчасини асос қилиб оладилар: “Халқаро молия
бозори – халқаро молиянинг халқаро молия тизимидаги маълум доиралардаги
ҳаракати шакли”[4]. Мазкур муаллифларнинг фикрича, жаҳон молия бозори
тушунчаси халқаро молия бозорига нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади,
бунда халқаро ва миллий молия бозорлари йиғиндисини тушуниш лозим,
уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятлар, (ягона)алоҳидалик ва мустақилликка
эга. Халқаро молия бозорига келсак, у қуйидаги бозорлар: валюта, кредит,
фонд, инвестициялар, суғурта бозорини ўз ичига олади. Бироқ муаллифлар
эътиборни шунга қаратадиларки, ушбу градация етарлича шартли кўринишга
эга, яъни ҳосилали воситалар бозори сингари яна бир ҳодиса мавжудки, уни
ҳам валюта бозори, ҳам кредит бозори ва ҳоказо бозорларга ҳам киритиш
мумкин. Ушбу муаллифларнинг жаҳон молия бозори сингари мураккаб
ҳодисанинг бир хил таснифи мақсадга мувофиқ эмас деган фикрларини
маъқуллаш лозим[4].
С.В. Бажанов фан доктори илмий даражасини олиш учун ёзган
диссертациясида халқаро молия бозори тушунчасини кўриб чиқади ҳамда ўзига
хос таърифни келтиради. Бунда жаҳон молия бозори атамаси тадқиқот объекти
ҳисобланмайди, муаллиф уни асосан жаҳон иқтисодиёти, жаҳон банк тизими
сингари тушунчалар билан бир қаторда кўрсатиб ўтади. Бироқ унинг
таъкидлашича, сўнгги йилларда жаҳон молиявий муҳити туб ўзгаришларга юз
тутиб, улар доирасининг сезиларлича ўзгариши, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш
ҳамда жаҳон молия бозорининг аҳамиятини кучайтиришни белгилаб беради[5].
С.В. Бажановнинг фикрича, “халқаро молия бозори – иқтисодий муҳит
бўлиб, унда ссуда капитали эркин муомаладаги валюта сифатида намоён
бўлади. Ссуда капитали ҳаракати фақатгина эркин муомаладаги валютада
амалга оширилувчи мамлакатларда миллий ва халқаро молия бозорлари
тушунчалари мос келади”[5]. Бошқача айтганда, муаллиф халқаро молия
бозори тушунчасини “умумийлик (яхлитлик) сифатида изоҳлаб, у ссуда
капиталининг айланишига асосланади”[5]. Муаллиф эътибор қаратадики, бозор
маълум яхлитлик сифатида ўзаро боғлиқ алоҳида қисмларни ўз ичига олади,
ушбу ҳолатда халқаро молия бозори 4 сегментдан, айнан эса: фонд бозори,
кредит бозори, валюта бозори ва қимматбаҳо металлар бозоридан иборат.
Муаллиф ссуда капиталининг аҳамиятини изоҳлаган ҳолда қайд этадики, у
мамлакатлар ва секторлар орасида жаҳон банк тизимида очилган
ҳисобрақамлар орқали жойини доимий равишда ўзгартириб туради, шу тариқа
жаҳон иқтисодиётининг амал қилиши таъминланади ҳамда молия бозори
иқтисодий агентларининг манфаатлари амалга ошади[5].
О.В. Драгомирецкаянинг иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзган диссертациясида жаҳон молия бозори атамасининг бошқа
варианти ва қизиқарли изоҳини топиш мумкин. О.В. Драгомирецкая глобал
молия-кредит бозори атамасидан фойдаланиб, муаллифнинг фикрича, у
“молиявий ресурсларни эркин жаҳон пул ресурсларини сафарбар этиш ва
уларни ссуда капиталига ўзгартириш имконини берувчи мамлакатлар,
иқтисодий минтақалар ва молия-кредит муносабатлари субъектлари орасида
қайта тақсимлаш бўйича универсал иқтисодий механизмни намоён этади”.

III БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ


Диссертация ишини ёзишда индукцион йўналиш танлаган бўлиб, илмий билишнинг диалектик, таҳлил, мантиқийлик ва тарихийлик каби усуллар орқали муаммони очиб беришга ҳаракат қилинади. Тадқиқот муаммоси Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадларини шакллантиришда эгри солиқларнинг ўрнининг умумий ҳолатларни кузатиш орқали қўйилган.
Мавзу юзасидан олиб борилган тақиқотлар давомида анализ ва сентиз, абстракция ва мушоҳадалаш, таққослама таҳлил ва статистик таҳлилларнинг бошқа усулларидан фойдаланилди.
Жаҳон амалиётида солиқ тизимининг тўртта: англосаксон, евроконтинентал, лотинамерикаси ва аралаш моделлари ажратилади. Буюк Британия, Финландия, Канада, Япония ва АҚШ каби ривожланган давлатлар солиқ тизимида тўғри солиқларнинг роли ошиб бормоқда.

IV БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ВА ВАҚТ РЕЖАСИ


Инвестиция муҳитини тубдан такомиллаштириш, давлат акциялар пакетини сотиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, хусусий мулк дахлсизлиги, унинг роли ва аҳамиятини ошириш, шу жумладан давлат активларини бошқаришнинг замонавий ёндашувларига ўтиш, капитал бозорини иқтисодиётни ривожлантиришнинг етакчи омилларидан бирига айлантириш мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Сўнгги давр мобайнида қимматли қоғозлар бозорини ислоҳ қилиш, хусусан ушбу соҳадаги қонунчилик тизимини такомиллаштириш, инвесторлар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш, капитал бозорини самарали тартибга солиш ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик ўрнатиш йўлида ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кунда капитал бозорини янада ривожлантириш, рақобат муҳитини шакллантириш ва фонд бозори ликвидлигини оширишни рағбатлантириш билан боғлиқ ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар ва камчиликлар мавжуд, жумладан:
капитал бозорини ривожлантириш соҳасида давлатнинг стратегик режалаштириш тизими мавжуд эмас;
эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмига нисбатан улуши паст (0,3 фоиз);
фонд бозорида амалга оширилаётган битимларнинг юқори қисми (биржадаги ҳажмларнинг 70 фоизидан ортиғи) давлат иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда;
қимматли қоғозлар бозорининг ликвидлиги паст, давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозорини ривожлантириш зарурияти мавжуд, амалиётга жорий этилган молиявий маҳсулотлар турлари етарли эмас, давлат акция пакетлари «битта акция битта лот» тамойили асосида сотилмайди ва хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлар бозорида маблағ жалб қилишга бўлган қизиқиши паст;
капитал бозорига узоқ муддатли молиявий ресурсларга эга йирик институционал инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлар суст олиб борилмоқда;
бозор инфратузилмаси замонавий ахборот-коммуникация тизимлари билан етарли даражада таъминланмаган, шунингдек, ушбу соҳада маҳаллий тизимларнинг имкониятларидан самарасиз фойдаланилмоқда;
минтақавий даражада капитал бозори инфратузилмаси мутлақо ривожланмаган;
капитал бозори соҳасида бозор капиталлашувини ошириш чораларини фаол равишда илгари суриш ва амалга оширишга имкон берадиган юқори малакали мутахассислар етишмайди;
соҳани номутаносиб тартибга солишни назарда тутувчи ҳамда замонавий бозор талабларига ва халқаро стандартларга жавоб бермайдиган ҳуқуқий ҳужжатлар кўп;
корпоратив муносабатлар замонавий ёндашувлар асосида ташкил этилмаган.
Ушбу камчиликлар капитал бозорининг улкан салоҳиятидан фойдаланишга, унинг капиталлашуви ва ликвидлигини лозим даражада таъминлашга, инвестицияларни самарали жалб этишга, иқтисодиёт ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳалари ривожига тўсқинлик қилмоқда.
Дастурнинг мақсади ва вазифалари
Ушбу Дастурнинг асосий мақсади эркин муомаладаги қимматли қоғозлар умумий ҳажмининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги нисбатини 5 фоизга етказишга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишни чуқурлаштиришни назарда тутувчи давлат сиёсатини тубдан такомиллаштиришдан иборат бўлиб, қуйидаги устувор стратегик вазифаларни ўзига қамраб олади:
инвесторлар учун жозибадор механизмларни жорий қилиш ҳисобига капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 трлн сўмга етказиш, банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш;
халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиётнинг инвестициявий талабларини максимал даражада қаноатлантириш мақсадида капитал бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш орқали 2023 йил якунига қадар республика ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5 фоизга етказиш;
илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар, чекловлар ва соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлигини бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
тегишли халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини, тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи зарур қонунчилик базасини ишлаб чиқиш;
капитал бозорини замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар билан таъминлашнинг барқарор тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш;
капитал бозори учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;
миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.
Капитал бозори иштирокчиларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва қайта ўқитиш тизимини яратиш
Соҳани билимли мутахассислар билан таъминлаш, уларни қайта ўқитиш ва малакасини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
капитал бозорини тартибга солиш соҳасида билим ва кўникмаларга ўргатишга қаратилган кадрлар тайёрлашнинг комплекс тизимини яратиш;
нуфузли хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича институционал база яратиш, жумладан Банк-молия академияси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида капитал бозори мутахассислиги бўйича алоҳида йўналишларни жорий этиш;
Молия вазирлиги ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва капитал бозори ривожланган хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш;
Молия вазирлигига юқори малакали, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни жалб этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармонига
2-ИЛОВА

Download 120,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish