Тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт назарияси кафедраси «ИҚтисодиёт назарияси»


Курс ишларини тақриз қилиш тартиби



Download 323,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana21.02.2022
Hajmi323,85 Kb.
#45928
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Курс ишини бажариш бўйича услубий

 
Курс ишларини тақриз қилиш тартиби 
 
Тугалланган курс иши ҳимояга қўйилишдан олдин тақриз қилиниши керак. 
Бунда биринчи навбатда тайёрланган ишнинг ижобий томонларини, кейин эса 
камчиликларини кўрсатилиши керак. Тақриздан олдин курс иши албатта диққат 
билан ўқиб чиқилиши керак, акс ҳолда номигагина ёзилган тақризлар туфайли 
сифат жиҳатидан талабга жавоб бермайдиган курс ишлари ҳам ижобий 
баҳоланиб кетилишига йўл қўйилиши мумкин.
Курс ишларини тақриз қилувчи профессор-ўқитувчилар олдига қуйидаги 
талаблар қўйилади: 
- Курс ишини дастлаб тақризга олган вақтда ушбу курс иши мавзусининг 
талаба исми шарифининг биринчи ҳарфига мос келишини текшириш;
- Курс ишининг мазмунига умумий баҳо бериш ва унда йўл қўйилган 
хатоларни кўрсатиш, шунингдек, талабага камчиликларни тузатиш йўллари 
бўйича маслаҳат бериш ҳамда шунга тегишли мулохазаларни тақриз варағига 
ёзиб қўйиш; 
- Тақризда курс ишининг биринчи навбатда, ижобий томонларини 
кўрсатиш билан бирга, барча салбий томонларини ҳам чуқур таҳлил қилиб, 
моҳияти ёритилмаган саволларни талабага тушунтириб бериш; 
- Курс иши тақризида ёзиладиган мулоҳазаларда мустақил бажарилган 
ишда қайси муаммоларга, яъни қайси саволлар моҳиятини ёритишга илмий-
ижодий ёндошганлигини, қайси бирларини тўлдириш зарур эканлигини 
кўрсатиши; 
- Назариянинг амалиёт билан узвий равишда боғлаб олиб борилиш 
даражасини кўрсатиши; 



- Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида ўрганилаётган муаммоларнинг 
Ўзбекистон мисолида ҳал қилишнинг йўл-йўриқларини назарий жиҳатдан 
асосланишга баҳо бериши; 
- Талабалар танланган курс ишини бажариш орқали иқтисодиёт 
назариясининг моҳиятини чуқур, атрофлича ўрганиб, ҳозирги замон бозор 
иқтисодиёти хусусиятларини кўрсатиб берилганлик даражасини баҳолаш.
Ана шу жиҳатдан олиб қараганда, курс ишига тақриз ёзишда 
расмиятчиликга йўл қўйиб бўлмайди. Бироқ амалда расмиятчилик асосида жуда 
қисқа ёзилган тақризлар ҳам учрайди. Бундай тақризлар: 
Биринчидан, курс иши мавзусининг моҳиятини ва унда қўйилган 
муаммоларнинг ёритилган ёки ёритилмаганлигини кўрсатиб бера олмайди. 
Иккинчидан, талаба учун курс ишида қандай камчиликлар мавжуд, уни 
қандай бартараф қилиш мумкин эканлиги ҳақида фойдали маслаҳатлар мавжуд 
бўлмайди. 
Учинчидан, талабанинг курс ишини маъсулият сезмасдан юзаки ёзишига 
олиб келади. 
Тўртинчидан, талабаларнинг курс ишига етарли даражада аҳамият 
бермасдан, яъни мавзунинг режаси, фойдаланган адабиётлар рўйҳати, 
бажарилган вақти кўрсатилмаган тақдирда ҳам ижобий баҳоланишига сабаб 
бўлади. 
Бешинчидан, талаба ижодий фикр юритмасдан, курс ишини айрим ўқув 
қўлланмалардан тўғридан-тўғри кўчириб олганда (плагиат) ҳам унинг асоссиз 
ижобий баҳоланишига олиб келади. 
Бизнинг фикримизча, курс ишига тақриз ёзишда бундай камчиликларга 
йўл қўйиш юқори малакали иқтисодчилар тайёрлаш талабига зиддир. Шунинг 
учун талабаларга тўғри маслаҳат бериб, амалий ёрдам кўрсатадиган даражада 
курс ишини таҳлил қилиб, тақриз ёзиш ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан 
биридир.
Профессор-ўқитувчилар тақриз ёзиш жараёнида аввало курс ишининг 
ижобий томонларини, кейин эса талаба йўл қўйган камчиликларини кўрсатиб, 
уни баратраф қилиш йўлларини тушунтириш зарур. Тақризни эътиборсизлик 
билан номигагина ёзиш, талабаларда бепарволикга олиб келади. Бу эса таълим-
тарбия ва интизомнинг сусайишига сабаб бўлади.

Download 323,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish