Тошкент давлат иқтисодиёт университети “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси халқаро ҳУҚУҚ фанидан якуний назорати учун



Download 27,75 Kb.
Sana06.06.2022
Hajmi27,75 Kb.
#641536
Bog'liq
26.05.2022. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ 45-55


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ
ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ФАНИДАН ЯКУНИЙ НАЗОРАТИ УЧУН
САВОЛЛАР

  1. Халқаро ташкилотлар тушунчаси ва таснифи.

  2. Халқаро ташкилотларнинг юридик табиати.

  3. Халқаро. ташкилотларнинг ҳуқуқлари, ваколатлари ва функциялари.

  4. Халқаро ташкилотлар органлари.

  5. Халқаро ташкилотлар томонидан қарор қабул қилиниши.

  6. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органларининг роли ва тизими.

  7. БМТнинг ихтисослашган муассасалари.

  8. Минтақавий халқаро ташкилотлар.

  9. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти.

  10. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги.

  11. Халқаро конференциялар.

  12. Халқаро ҳуқуқ субъектларининг «Халқаро ҳуқуқий жавобгарли» ги тушунчаси ва унинг асослари.

  13. «Халқаро ҳуқуқбузарлик» тушунчаси ва унинг турлари.

  14. Халқаро жавобгарликнинг тур ва шакллари.

  15. Ташки алокалар ҳуқуқи: тушунчаси, институтлари, манба ва субъектлари.

  16. Давлатларнинг ташки алоқа органлари.

  17. Дипломатик ваколатхоналар. Дипломатик имтиёз ва иммунитетлар.

  18. Консуллик муассасалари: тушунчаси, турлари, таркиби.

  19. Консуллар даражалари. Иммунитет ва имтиёзлар.

  20. Халқаро ҳуқуқ манбалари.

  21. Халқаро ҳуқуқнинг миллий ҳуқуқдан фарқи.

  22. Халқаро оммавий ҳуқуқ манбалари ўртасида иерархия.

  23. Халқаро ҳуқуқнинг тамойиллари

  24. “Юмшоқ ҳуқуқ” халқаро оммавий ҳуқуқнинг манбаи сифатида.

  25. Халқаро ҳуқуқнинг вужудга келиши ҳамда ривожланишининг асосий босқичлари.

  26. Халқаро ҳуқуқ; тушунчаси, моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва вазифалари.

  27. Халқаро ҳуқуқ тизими. Халқаро ҳуқуқ тармоклари ва институтлари.

  28. Халқаро ҳуқуқ, ва давлат ички ҳуқуқининг ўзаро алоқа сохаси.

  29. Халқаро ҳуқуқ ва давлат ички ҳуқуқининг ўзаро нисбати доктриналари.

  30. Халқаро ҳуқуқни имплементация қилиш.

  31. Халқаро ҳуқуқ, нормалари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва турлари.

  32. Халқаро ҳуқуқда ҳуқуқ ижодкорлиги.

  33. Халқаро ҳуқуқ манбалари, уларнинг умумий тавсифи ва ўзаро нисбати. 34. Халқаро ташкилотларнинг карорлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, турлари, юридик кучи, шаклланиш тартиби.

  1. Халқаро ташкилотларнинг ички ҳуқуқи.

  2. «Халқаро ҳуқуқ тамойиллари» тушунчаси ва уларнинг таснифи.

  3. Халқаро ҳуқуқ асосий тамойилларининг мазмун-моҳияти.

  4. Халқаро ҳуқуқ субъектлари: тушунчаси, турлари, мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари.

  5. Давлатлар — халқаро ҳуқуқнинг асосий субъекти сифатида.

  6. Халқаро ҳуқуқда давлат суверенитети.

  7. Халқаро ҳуқуқий тан олиш, унинг турлари ва юридик окибатлари.

  8. Халқаро ҳуқуқда ҳуқуқий ворислик.

  9. Халқаро шартнома: тушунчаси, турлари.

  10. Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси. 1969 йил.

  11. Халқаро шартномаларни тузиш боскичлари. Ратификация қилиш.

Халкаро шартномани тузиш жараёни боскичларга булиниши
мумкин. Халкаро шартномани тузиш боскичларига шартнома матнини тузиш ва кабул килиш, шартнома матнларининг айнан бир
хиллигини аниклаш хамда унинг мажбурийлигига розилик билдириш киради.
Коида тарикасида, шартнома тузишга шартнома ташаббуси,
яъни бир давлат ёки давлатлар гурухининг муайян шартномани
тузиш тугрисидаги таклифи туртки беради. Таклиф билан бир
вактда шартнома матнининг лойихаси хам таадим этилади. Шартнома матнини тайёрлаш одатдаги дипломатик каналлар оркали,
халкаро конференция ва халкаро ташкилотларда музокаралар
олиб бориш йули билан амалга оширилади. Шартноманинг мазмуни, максади, номи ва Х-К. айнан музокаралар боскичида келишилади. Шу боисдан музокаралар халкаро шартноманинг шаклланиш жараёнидаги асосий боскичларидан биридир. Шартнома матнини тайёрлаш юзасидан давлатлар уртасидаги музокаралар шартнома матнини кабул килиш билан якунланади. Халкаро амалиёт халкаро конференциялар ва халкаро ташкилотларда шартнома матнини кабул килишнинг янги шаклини ишлаб чикди. Бунда шартнома матни иштирокчиларнинг биронтаси хам эътироз билдирмаган тавдирда овозга куйилмасдан, иштирокчиларнинг позицияларини мувофиклаштириш йули билан кабул килинади. Шартнома матнини кабул килишнинг мазкур шакли консенсус деб аталади.
Музокаралар якунланганидан сунг халкаро шартнома матнларининг айнийлиги (аутентиклиги)ни аниклаш зарур. Шартнома матнлари шартнома иштирокчиларининг тилларида расмийлаштирилади. Бунда хар хил тилда тузилган матнлар уз мантикий мазмунига кура бир-бирига мос келиши шарт. Давлатлар хамда халкаро хукукринг бошка субъектлари шартноманинг мажбурийлигига розилик билдириши шартнома тузишнинг охирги боскичи хисобланади. Розилик билдиришнинг куйидаги усуллари назарда тутилган: шартномани имзолаш, парафирлаш, шартномани ташкил этувчи хужжатлар алмашиш, шартномани ратификация килиш, уни кабул килиш, тасдиклаш, унга кушилиш ёки тарафлар келишган бошка хар кандай усуллар.
Шартноманинг мажбурийлигига розилик билдиришнинг навбатдаги усули ратификациядир. Вена конвенцияларига мувофик, ратификация - халкаро ахамиятга молик тадбир. Ратификация халкаро ХУКУК шартномалар мажбурий ахамият касб этиши учун зарур деб тан оладиган таомилни англатади. Ратификация килиниши лозим булган халкаро шартномалар доирасини шартнома тарафлари белгилайди, шунингдек, давлатнинг узи
Хам белгилаб куяди. Масалан, 1995 йил 22 декабрда кабул килинган “Узбекистон Республикасининг халкаро шартномалари тугрисида ”ги конунга биноан, Узбекистон Республикаси Президентининг карорига мувофик имзоланган халкаро шартномаларни ратификация килиш тугрисидаги таклифлар Олий Мажлисга Узбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади. Ратификация килиш тугрисидаги карор ваколатли органнинг хужжатини кабул килиш йули билан, шунингдек, ратификация ёрлиги деб аталадиган махсус хужжат билан расмийлаштирилади. Ратификация ёрлиги - давлатнинг ваколатли органи халкаро шартномани куриб чикканлигидан гувохлик берувчи ва халкаро шартнома давлат учун мажбурийлигига рози эканлигини ифодаловчи махсус хужжат. Бу икки тарафлама шартномалар тузилган холларда ратификация ёрликларини алмашиш ва куп тарафлама шартномалар тузилган холларда уларни депозитарийга саклашга топширишни англатади. Халкаро шартнома ратификация килинганидан сунг давлат учун мажбурий кучга киради. (107-bet Rahimova)

  1. Халқаро шартноманинг кучга кириши. Шартномани рўйхатдан ўтказиш.

Руйхатдан утказиш ва эълон килиш халкаро шартноманинг шаклланиш жараёнини якунлайди. Хозирги вактда халкаро шартномани руйхатдан утказиш талаби БМТ Уставининг 102-моддасида кайд этилган булиб, унга биноан БМТ аъзоси булган хар кандай давлат томонидан тузилган халкаро битим БМТ Котибиятида руйхатдан утказилиши ва эълон килиниши лозим. Шартноманинг руйхатдан утказилганлиги унинг кучга киришига, шунингдек, унинг мазмуни, амал килиши ва хк.га таъсир этмайди. БМТда руйхатдан утказилган барча шартномалар БМТнинг махсус тупламларида эълон килинади. Халкаро шартномаларни давлат ичида эълон килиш промульгация деб аталади. Масалан, Россия Федерациясида давлат томонидан тузилган халкаро шартномалар “Халкаро шартномалар ахборотномаси”да эълон килинади.
Халкаро шартномалар хукукида “учинчи давлат” тушунчаси
мавжуд. Учинчи давлат - муайян халкаро шартнома иштирокчиси булмаган хар кандай давлат. Халкаро шартномалар хукуки тугрисидаги Вена конвенциясининг 34-моддасига биноан, шартнома “учинчи тарафнинг розилигисиз шу учинчи тараф учун ХУКУКлар ёки бурчларни вужудга келтирмайди”. Халкаро шартнома унинг иштирокчиси булмаган давлатларнинг ХУКУК ва манфаатларига дахл этиши мумкин эмас, шунингдек, у учинчи давлатларни уларнинг ажралмас хукукларидан хам махрум кила олмайди.
Лекин учинчи давлат аник розилик билдирган тавдирда, унингучун шартнома буйича хук,ук, ва мажбуриятлар вужудга келиши мумкин. Бунда учинчи давлатларга бериладиган ёки юкланадиган ХУКУК ва мажбуриятлар халкаро хукукнинг императив нормалари хамда тамойилларига зид келмаслиги керак. Вена конвенциясига кура, учинчи давлатлар учун мажбуриятларни
назарда тутувчи шартномалар (35-модда) ва улар учун муайян хукукларни назарда тутувчи шартномалар (36-модда) фаркланади. Конвенцияда шундай деб кайд этилган: “Шартномада белгиланган муайян норма учинчи давлат учун халкаро хукукнинг одат нормаси сифатида мажбурий ахамият касб этишига хеч нарса монелик килмайди” (38-модда). (110-bet Rahimova)

  1. Халқаро шартномаларнинг шакли ва тузилиши.

Халк;аро шартномалар шакли. Шартнома, коида тарикасида, ёзма шаклда тузилади. Лекин Халкаро шартномалар тугрисидаги Вена конвенцияси огзаки шаклни (“жентльменлик келишуви”ни) хам тан олади. Бирок огзаки шаклда шартномалар жуда кам тузилади, шу боис халкаро шартномаларнинг энг кенг таркалган шакли ёзма шакл хисобланади. Зотан, тарафларнинг ХУКУК
ва мажбуриятлари айнан ёзма шаклда аник ва муайян тарзда Кайд этилади.
Халкаро шартнома узаро богланган нормаларнинг ягона тизимидир. Бу нормалар жамулжам холда ва хар бири алохида тарафлар учун мажбурийдир.
Халкаро шартнома тузилиши деганда, шартноманинг таркибий кисмлари тушунилади. Унга шартноманинг номи, мукаддимаси, асосий ва якунловчи кисмлари, тарафларнинг имзолари киради. Мукаддима шартноманинг мух,им кисмидир. Унда, одатда, шартноманинг тарафлари (иштирокчилари), шартнома тузиш ваколати берилган шахслар, уларнинг ваколатлари курсатилади. Купинча муцаддимада тарафларни шартнома тузишга даъват этган максад ва сабаблар баён килинади. Бундан ташкари, мукаддимадан шартномани шархлашда хам фойдаланилади.
Шартноманинг асосий кисми моддаларга булинади, айрим моддалар гурухларга (БМТнинг Денгиз хукуки тугрисидаги конвенцияси (1982 йил)), бобларга (БМТ Устави) ёки кисмларга (Халкаро фукаро авиацияси тугрисидаги Чикаго конвенцияси (1944 йил)) бирлаштирилиши мумкин. Айрим шартномаларда моддалар, шунингдек, булимлар (боблар, кисмлар) номланиши хам мумкин.

  1. Халқаро шартномаларда эслатмалар ва уларни шархлаш.

Халкаро шартномага эслатма - халкаро шартнома тарафларидан бирининг шартнома муайян коидаларини айни тарафга нисбатан куллашни бекор килиш ёки узгартириш нияти хакидаги бир тарафлама баёноти. Эслатма киритиш хукуки хар бир давлатнинг суверен хукукидир.
Эслатма тарафлар шартнома узи учун мажбурийлигига розилик билдираётганида, хусусан, халкаро шартномани имзолаш, тасдиклаш, ратификация килиш пайтида киритилиши мумкин. Одатда, эслатма имзолаш чотада ёзма равишда кайд этилади ёки хужжатга ёхуд ратификация ёрлигига киритиладики, бу хакда шартнома депозитарийи шартноманинг бошкд тарафларига хабар бериши шарт. Шартноманинг хар бир иштирокчиси уз эътирозлари ёки эслатмаларини такдим этишга х,акли. Эслатма киритган
иштирокчи исталган пайтда уни бекор килишга хаклидир.
Агар шартнома ратификация килиниши лозим булса, уни имзолаш пайтида киритилган эслатма ратификация ёрлигида ифодаланиши лозим. Шартнома иштирокчиларнинг чекланган сони уртасида тузилган булса ёки объекти ва максадларидан у айрим иштирокчилар уртасида кулланиши лозимлиги англашилса, шартнома унинг барча иштирокчилари томонидан кабул килиниши зарур, лекин тарафлардан бири эслатмага карши эътироз
билдирган булса, бу давлатлар мазкур шартномада иштирок этишига монелик килмайди, бирок эслатмага карши эътироз билдирган давлат ва эслатмани киритган давлат уртасида эслатма масаласига дойр хукукий муносабат амал килмайди.
Баъзан Халкаро х,укук доктринасида эслатмалар факат куп тарафлама шартномаларга киритилиши лозим, деган фикрлар билдирилади. Шунга карамай, Узбекистан Республикаси ва бошка мамлакатларнинг амалиётида эслатмалар киритилган икки тарафлама шартномалар мавжуд. Масалан, АКД1 1979 йил Панама каналининг доимий бетарафлиги ва амал килиши тугрисидаги икки тарафлама шартномага эслатма киритган. 1961 йил Халкаро шартномалар хукуки тугрисидаги Вена конвенциясида икки тарафлама шартномаларга эслатма киритиш мумкин эмаслиги тутрисида х;еч
нарса дейилмаган.
Халкаро шартномани шархлаш - максади шартноманинг х;акикий мазмунини, шунингдек, тарафларнинг шартномани тузиш пайтидаги ниятини аниклаш булган Вена конвенциясида икки тарафлама шартномаларга эслатма киритиш мумкин эмаслигидан иборат булган хукукий жараён. Шарх;лаш тамойилларига кура, аввало, шартнома холисона шарзутниши лозим. Шартнома матни унинг мукаддимаси ва иловалари, шунингдек, шартномага тегишли булган барча битимлар билан муштарак холда шархланиши зарур. Бунда бир ёки бир неча иштирокчилар томонидан шартномага оид тузилган х,ар кандай хужжат эътиборга олинади.
Агар шартнома унинг иштирокчилари томонидан шарзуганаётган булса, бундай шархлаш аутентик шархлаш деб аталади. Шархлашнинг мазкур тури олий юридик кучга эга. (111-bet Rahimova)

  1. Халқаро шартномаларнинг ҳақиқий эмаслиги, уларни тўхтатиш ва амал қилишини тўхтатиб туриш. Денонсация қилиш.

Вена конвенциясида (1969 йил) халкаро шартнома кандай холатларда хаки кий булмаслиги курсатилган. Халкаро шартнома куйидаги холларда хакикий хисобланмайди:
- у ички конституциявий нормалар очик-ойдин бузилган холда тузилган булса;
- шартнома буйича мажбуриятга розилик янглиш берилган булса;
- давлат шартномани музокараларда иштирок этаётган бошКа давлатнинг алдови таъсирида тузган булса;
- давлатнинг розилиги унинг вакили музокараларда иштирок этаётган бошка давлат томонидан пора эвазига огдирилиши натижасида билдирилган булса;
- вакилнинг розилиги мажбурлов ёки унга карши каратилган куркитиш йули билан олинган булса;
- тузилган пайтда шартнома халкаро хукукнинг асосий тамойилларига зид булса.
Барча давлатларнинг халкаро битимларни виждонан бажариши халкаро тинчлик ва хавфсизликнинг, халкаро ХУКУК самарали амал килишининг зарур шартидир. Бу коиданинг бузилиши халкаро муносабатлар кескинлашишига, баъзан айрим (айникса, икки тарафлама) халкаро шартномаларнинг амал килиши тухтатилишига олиб келади. Шартномани тухтатиш тартиби, одатда, унинг уз коидалари билан белгиланади. Купгина шартномаларда улардан чикиш ёки уларнинг амал килишини тиклаш шартлари белгилаб куйилади. Бу халкаро шартномаларни тухтатишнинг ички
асослари, яъни шартноманинг узида ифодаланган асослардир.
Халкаро шартноманинг тухтатилиши унинг уз юридик кучини йукотишидир.
Шартномани тухтатиш учун асослар:
1. Халкаро шартноманинг бажарилиши.
2. Шартнома муддатининг утиши.
3. Тарафларнинг узаро розилиги.
4. Шартнома максадига эришилгани.
5. Умумий халкаро хукукнинг янги императив нормасининг вужудга келиши.
Денонсация - давлатнинг шартномада назарда тутилган шартлар, маълум тартиб ва муддатда огох;лантирган холда халкаро шарт-номадан бир тарафлама чикиши. Масалан, Европадаги одатдаги куролли кучлар тугрисидаги Шартномада иштирокчи давлат мулжалланган чикишдан камида 150 кун олдин депозитарий ва бошка иштирокчиларни огох;лантирган х;олда
Шартномадан чикиши мумкинлиги назарда тутилган (XIX модда иккинчи банди). Бир давлат коидаларини бошка давлатлар бузган лолларда улар уртасида тузилган шартномани денонсация килиши мумкин (XIX модда учинчи банди). Денонсация килиш асослари шартномада белгилаб куйилади.

  1. Ташки алокалар ҳуқуқи: тушунчаси, институтлари, манба ва субъектлари.

Дипломатия ва консуллик х,УКУКИ (ташки алокалар хукук,и)ни — халкаро хукукнинг халкаро ХУКУК субъектлари уртасида уларнинг ташки ишлар органлари томонидан урнатиладиган ва кувватланадиган расмий алокалар хамда муносабатларни тартибга солувчи тармоги деб таърифлаш мумкин.
Ташки алокалар ХУКУКИ давлатлар Уртасидаги расмий муносабатларни тартибга солади. Бу - халкаро хукукнинг энг кадимги тармокларидан бири. У кадимда тинч даврда давлатлар уртасидаги расмий алокалар мажмуи сифатида вужудга келган дипломатик фаолиятнинг натижасидир.
Ташки алокалар хукуки узаро богланган турт кисмдан иборат: а) дипломатия хукуки; б) махсус миссиялар хукуки; в) давлатларнинг халкаро ташкилотларга нисбатан муносабатларига ёки халкаро конференциялар доирасидаги муносабатларга татбик этиладиган дипломатия хукуки; г) консуллик хукуки.
Милоддан аввалги биринчи минг йилликдаги хинд ХУКУКИЙ ёдгорлиги - Ману конунларида дипломатия ХУКУКИ урушга йул куймаслик ва тинчликни мустахкамлашдан иборат деб кайд этилган.
“Подшо” булимида шундай дейилган: “Тинчлик ва унинг тескариси (уруш) элчиларга боглик, чунки факат улар тинчликни яратадилар ва уриштирадилар. Тинчлик ёки урушга сабаб булувчи ишлар уларнинг хукмидадир”. Кадимги Римда элчилик ва шартномалар мукаддасдир, деган юридик тушунча (jus et sacra legationis) вужудга келди. Ташки алокалар махсус органлари – кохинлардан иборат алохида комиссия (мажлис) - фециаллар тузилди. Кейинчалик дипломатик фаолият янада такомиллашди ва мураккаблашиб борди. Шартнома ва одат ташк;и алокалар хукукининг асосий манбаларидир. Агар дипломатия хукукида якин вактгача деярли барча
масалалар одат нормалари асосида хал килинган булса, консуллик хукукида, аксинча, икки тарафлама консуллик шартномалари доим хал килувчи роль уйцаб келган. Дипломатия хукуки - халкаро ХУКУК тармоги, давлатнинг
ташки ишлар органлари макоми ва вазифаларини тартибга солувчи нормалар мажмуи.
Консуллик хукукини - консуллик муассасалари ва уларнинг ходимлари фаолиятини тартибга солувчи хамда уларнинг макоми, вазифалари, ХУКУК ва бурчларини белгиловчи халкаро ХУКУКИЙ тамойиллар ва нормалар мажмуи сифатида тавсифлаш мумкин.

  1. Давлатларнинг ташки алоқа органлари.

Давлатнинг ташки алок;а органлари давлатнинг ички ва хорижий органларига булинади. Давлатнинг ташки алок;а ички органлари шу давлат Х УД УД И да иш олиб боради, уз навбатида, конституциявий хамда ихтисослашган булади. Конституциявий органларни хар бир давлат мустакил равишда тузади. Уларнинг мавжудлиги давлатнинг конституциясида бевосита назарда тутилади. Ихтисослашган органларни тузиш хам ички ХУКУК хужжатлари билан расмийлаштирилади, лекин уларнинг вужудга келиши муайян даражада тегишли халк;аро шартномаларнинг мавжудлигига боишк; булади. Ушбу шартномаларга асосан унга аъзо булган давлат муайян
сохада ташки алок;аларни амалга оширади. Конституциявий органларга олий конунчилик органи, давлат бошлиги, хукумат ва унинг бошлиги киради. Парламентларнинг ташки алокалар сохасидаги анъанавий ваколатлари к;уйидагилардан иборат: уруш, тинчлик, худудий узгаришлар масалаларини х;ал килиш, халкаро шартномаларни ратификация килиш, ташки сиёсий тадбирларга харажатларни белгилаш.
Давлат бошлиги — халкаро муносабатларда давлатнинг олий вакили сифатида иш олиб боради. Давлатнинг ташки алока ички органларининг таищи сиёсат сох;асидаги ваколатлари, асосан, мамлакат Конституциясида белгилаб куйилади.
Давлатларнинг ташки алокалар хорижий органлари икки гурухга - доимий ва мувак.кат органларга булинади. Доимий органлар: давлатларнинг улар дипломатик муносабатлар урнатган мамлакатларда аккредитация килинган дипломатик ваколатхоналари (элчихоналар ва миссиялар); консуллик ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари; давлатларнинг халкаро ташкилотлар хузуридаги доимий ваколатхоналаридан иборат. Муваккат органлар: бошка давлатларга турли маросим ва тадбирларда иштирок этиш, музокаралар олиб бориш ва бошка вазифалар учун юбориладиган турли махсус миссиялар; халкаро конференциялардаги делегация ва кузатувчилар гурухлари; халкаро ташкилотлар ва уларнинг органлари сессияларида к;атнашиш учун юборилган делегациялардан иборат.

  1. Дипломатик корпус.

Дипломатик корпус - бир давлатнинг бошка давлат х,удудидаги дипломатик вакиллари мажмуи. Дипломатик корпусга декан рахбарлик к;илади. Декан лавозимига, к;оида тарикасида, мазкур мамлакатда колган аккредитация к;илинган вакилларга Караганда купрок; вак;тдан бери ишлаётган шахс тайинланади. Фук;аролик-хукукий ахамиятга молик халкаро муносабатларда дипломатлар ва хукуматлараро ташкилотлар халк;аро иммунитетга эга халк;аро юридик шахслар сифатида иш олиб боради.
Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар:
1. Дипломатик ваколатхона биносининг дахлсизлиги.
2. Дипломатик ваколатхона транспорт воситасининг дахлсизлиги.
3. Дипломатик ваколатхона архивларининг дахлсизлиги.
4. Фискал иммунитет (ваколатхона ва унинг аъзолари уз фаолияти билан боглик; барча солик; ва мажбурий туловлардан озод килинади).
5. Уз давлат байроги ва гербидан фойдаланиш хунуки, навбатдан ташк;ари телефон, телеграф алок;аси ва бошкр алокани амалга ошириш ХУКУКИ, шу жумладан, кодлардан фойдаланиш имконияти.
6. Шахсий иммунитет - дипломатик вакиллар, яъни дипломатик даражага эга булган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари к;амокда олиниши ёки ушлаб турилиши мумкин эмас, уларнинг доимий ва вак;тинчалик яшаш жойи ва мол-мулки дахлсиздир, улар жиноий, фук;аролик ва маъмурий юрисдикциядан иммунитетга эга буладилар.
7. Дипломат гувохлик беришга мажбур эмас.
8. Дипломат божхона чегарасидан утишда иммунитетга эга булади.

  1. Консуллик муассасалари: тушунчаси, турлари, таркиби.

Консуллик муассасаси - тегишли халкаро битимга кура давлатнинг чет давлат худудида жойлашган ва уз давлати, унинг фукаролари хамда ташкилотлари манфаатларини химоя килиш буйича консуллик вазифаларини бажарувчи ташки алокалар доимий органи.
Х,озирги вак;тда консуллик амалиётига консуллик муассасаларининг икки тури: дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик булимлари ва мустакдл (алохида) консуллик муассасалари мавжуд.
Консуллик муассасаларининг куйидаги даражалари жахон амалиётида умумий тарзда кабул килинган:
• бош консулликлар;
консулликлар;
■ вице-консулликлар;
• консул агентликлари
Консуллик муассасалари таркибида доим консуллик учун анъанавий хисобланган паспорт-виза операциялари, иктисодий ва маданий алок,алар масалалари ваХ-к. билан шугулланувчи булим ёки ходимлар булади.
Консуллар корпуси — 1) муайян давлатда жойлашган чет эл консуллик муассасалари бошликларининг мажмуи; 2) кенг маънода — муайян давлатдаги консуллик муассасаларининг барча мансабдор шахслари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари. Консуллар корпуси таркибига штатсиз (фахрий) консуллар ва дипломатик ваколатхоналар консуллик булимларининг ходимлари киради.

  1. Шартнома ва одат ташқи алокалар ҳуқуқининг асосий манбалари сифатида.

Шартнома ва одат ташк;и алокалар хукукининг асосий манбаларидир. Агар дипломатия хукукида якин вактгача деярли барча масалалар одат нормалари асосида хал килинган булса, консуллик хукукида, аксинча, икки тарафлама консуллик шартномалари доим хал килувчи роль уйцаб келган. XX асрнинг урталаригача Вена баённомаси кушимчалар (1815 йил), (1818 йил Аахен
баённомаси) билан бирга дипломатия ва консуллик хукукининг асосий манбаи булиб келди. X X асрнинг иккинчи ярмида дипломатия ва консуллик хукукини кодекслаштириш амалга оширилди: Дипломатик алокалар тугрисидаги Вена конвенцияси (1961 йил), Консуллик алокалари тугрисидаги Вена конвенцияси (1963 йил), Махсус миссиялар тугрисидаги Конвенция (1969 йил), халкаро химоядан фойдаланувчи шахслар, шу жумладан дипломатик агентларга карши жиноятларнинг олдини олиш ва жазолаш тугрисидаги Конвенция (1973 йил), Универсал халкаро ташкилотлар билан муносабатларда давлатларнинг вакиллиги тугрисидаги Конвенция (1975 йил) кабул килинди.
Ташки алокаларнинг манбаи базасига миллий ХУКУК таъсир курсатади. Дархакикат, ташки алокаларни амалга ошириш учун мулжалланган аппаратни хар бир давлат узида амал кдладиган ички ХУКУК хужжатларига мувофик мустакил равишда таркиб топтиради ва унга тегишли ваколатлар берилади. (146-bet Rahimova)

  1. Халқаро ҳуқуқий жавобгарлик субъектлари.

Халкаро хукукий жавобгарлик - халкаро хукукнинг одат хукуки нормалари негизида шаклланган кадимги институтларидан бири. Халкаро хукукий жавобгарлик нормалари халкаро хукукнинг турли тармокларида, чунончи, халкаро ХУКУК, субъектлилиги хукуки, халкаро ташкилотлар хукуки, халкаро хавфсизлик хукукида жамланган. Халкаро хукукий жавобгарлик —
халкаро ХУКУК субъектининг муайян харакати ёки харакатсизлиги халкаро ХУКУК нормаларининг бузилишига олиб келган х;олларда келиб чикади.
Халкаро хукукда жавобгарлик халкаро хукукбузарликнинг ва уни содир этган субъектнинг жахон хамжамияти томонидан бахоланиши булиб, хукукбузарга нисбатан муайян чоралар курилиши билан тавсифланади.
1928 йил Халкаро адлия доимий палатаси (БМТ Халкаро судининг утмишдоши) уз зиммасига олинган хар кандай мажбуриятнинг бузилиши, бунинг натижасида етказилган зарарни коплаш мажбуриятини келтириб чикаришини тан олиш халкаро ХУКУК тамойили ва умумий хукукий концепциядир, деб кайд этди. Бошкача айтганда, халкаро хукукда жавобгарлик шартномаларга риоя килмасликнинг мукаррар окибати хисобланади. Шу муносабат билан курсатилган холат шартноманинг узида айтилиши шарт эмас.
Мазкур коидадан куйидагилар келиб чикади: 1) халкаро хукукбузарликлар учун жавобгар булиш мажбурияти халкаро одат хукукининг умумэътироф этилган нормасидир; 2) халкаро ХУКУКДа шартнома буйича ва хукукбузарлик буйича жавобгарлик фаркланмайди. Шартномада назарда тутилганидан катъи на зар, унинг бузилиши бир тарафдан етказилган зарарни коплашни талаб килиш хуку кутни, иккинчи тарафдан эса уз харакатлари
учун жавоб бериш бурчини келтириб чикаради. Шундай килиб, халкаро хукукда жавобгарликни – давлат ёки халкаро хукукнинг бошка субъекти, халкаро ахамиятга молик хукукбузарликлар каторига киритилган ва халкаро битимларда шундай хукукбузарлик сифатида эътироф этилган килмишлар содир этган холда халкаро муносабатларни тартибга соладиган хукук; нормаларини уз ичига олувчи халкаро хукукий институт, деб таърифлаш мумкин. Халкаро хукукий жавобгарлик, давлат нафакат уз хукукбузарлиги натижасида етказилган зарарни бартараф этишга мажбурлигини, балки жабрланган тараф уз бузилган манфаатларини Каноатлантириш (чегарани тиклаш, матбуотда кечирим сурашни талаб килиш ва хк.) хукукига эга эканлигини хам англатади.

  1. Халкаро низоларни ҳал килишнинг халкаро ҳуқуқий воситалари.

  2. Халкаро низоларни судда хал килиш. Халкаро ташкилотлар доирасида низоларни ҳал килиш.

  3. «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» тушунчаси ва мазмуни

  4. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги нормаларга риоя қилиш бўйича халқаро назорат.

  5. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ, унинг мақсади ва принциплари

  6. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари

  7. Халқаро иқтисодий муносабатларда давлатнинг иштироки

  8. Халқаро иқтисодий ташкилотлар

  9. Трансмиллий корпорациялар

  10. Халқаро иқтисодий ҳуқуқда жавобгарлик

  11. Халқаро савдо ҳуқуқи

  12. Жаҳон савдо ташкилоти: мақоми, тизими ва фаолиятининг асосий йўналишлари

  13. Халқаро молия ҳуқуқи

  14. Халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи, унинг тараққиёти ва принциплари

  15. Атроф-муҳитнинг хилма-хил турларини муҳофаза қилиш

  16. Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси муҳофазаси

  17. Ўзбекистон Республикасининг халқаро экологик ҳамкорлиги

  18. Халқаро атроф-муҳит ҳуқуқининг назарий муаммолари халқаро инвестиция ҳуқуқи

  19. «Халқаро жиноят ҳуқуқи» тушунчаси

  20. «Халқаро жиноят» тушунчаси

  21. Халқаро жиноятларнинг турлари

  22. Халқаро ва давлатнинг ички жиноят ҳуқуқи

  23. Халқаро жиноят суди

  24. Давлатларнинг оддий ва умумий жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлиги

  25. Интерпол фаолияти.

  26. «Халқаро гуманитар ҳуқуқ» тушунчаси

  27. «Қуролли можаро» тушунчаси

  28. Урушнинг бошланиши ва тамом бўлиши

  29. Ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг усул ва воситалари

  30. Уруш қурбонларини ҳимоя қилиш

  31. Комбатантларнинг мақоми

  32. Муайян ҳудудга жойлаштириш ва хавфсизлик зонаси

  33. Ҳарбий истило режими

  34. Бетарафлик (нейтралитет)

  35. Халқаро бўлмаган тусдаги можаролар ва халқаро гуманитар ҳуқуқ

  36. Халқаро ҳуқуқ учинчи минг йилликда

  37. Ҳозирги замон глобал муаммолари ва халқаро ҳуқуқ

«Ижтимоий-гуманитар фанлар»
кафедраси мудири: А. Мухтаров
Download 27,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish