Тошкент давлат иқтисодиёт университети И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров Илмий тадқиқот методологияси


Методология муаммоси. Методологик тамойиллар



Download 2,77 Mb.
bet48/135
Sana13.06.2022
Hajmi2,77 Mb.
#661743
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   135
Bog'liq
ИТМ ўқув қўлланма 2019

Методология муаммоси. Методологик тамойиллар


Мамлакатда қисқа муддатда инновацияга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришга ва инновацияларни кенг жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди (қарор).
Шавкат Мирзиёев, 2018 йил, 5 май
Методология - фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизим (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳоказо) ва тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси сифатида амал қилади. Методология - бу фанда фойдаланиладиган билиш воситалари, усулларининг мажмуи, шунингдек, фаннинг ижодий билиш ва амалий ўзгартириш фаолиятини ташкил этиш воситалари, шарт шароитлари ва принципларини ўрганувчи илмий фалсафий билим соҳасидир.
Ҳозирги даврда методология фақат илмий билиш соҳаси билан чекланиши мумкин эмаслиги аён бўлди ва у албатта билиш чегарасидан чиқиш ва ўз соҳасида амалиётда ҳам қўлланиши зарур. Бунда билиш ва амалиётнинг узвий алоқадорлигига эътибор қаратиш керак.
Методология фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа воситаларни ҳам ўрганади. Тамойил, қоида ва кўрсатмалар, категория ҳамда тушунчалар шундай воситалар жумласига киради.
Беқарор дунё шароитларида воқеликни методологик ўзлаштиришнинг ўзига хос воситаларини ажратиш фан ривожланишининг “постноклассик” деб номланган ҳозирги босқичида анча долзарб аҳамият касб этмоқда.
Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот воситалари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага татбиқ қилиш механизмлари ва шаклларини ўрганади. Хуллас, методология методлар йиғиндиси ва фаолият тури ҳақидаги таълимотдир.
XVI-XVII асрлардан бошлаб методологик ғоялар нафақат фалсафада, кескин ривожлнаётган хусусий фанларда - механика, химия, физика, тарих фанларида ҳам ишлаб чиқилган. Методологик жиҳат илмий билимлар барча тармоғининг зарур унсурига айланган.
Методологиянинг гносеология, диалектика ва мантиқ билан алоқасини қуйидаги шаклда ифодалаймиз.



Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish