2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 06/20/5992/0581-сон)
Марказий банк Тошкент шаҳрида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш юзасидан банк хизматлари истеъмолчилари ўртасида сўровнома ўтказди.
Тижорат банкларида банк хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш юзасидан сўровнома 4 та мезон (ишончлилик, кўникма, ҳозиржавоблик ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлаш) асосида ўтказилди.
Мазкур сўровнома тижорат банклари мижозлари билан юзма-юз савол-жавоблар шаклида ўтказилиб, унда
1 092 та респондент иштирок этди (450 нафар жисмоний шахс ва 642 нафар
тадбиркорлик субъекти).
Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмолчилар томонидан 5 та банкда (Ипак йўли банк, Азия Альянс банк, Инвест Финанс банк, Ориент Финанс банк, Капиталбанк) хизмат кўрсатиш сифати бошқа банкларга нисбатан “яхши”, 8 та банкда эса (Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк, Трастбанк, Ҳамкорбанк, Алоқабанк, Ипотека-банк, Туронбанк, Асака банк) кўрсатилаётган хизматлар “қониқарли” деб баҳоланди.
Шунингдек, респондентлар фикрига кўра, Пойтахтбанк, Микрокредитбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Агробанк, Халқ банки ва Давр-банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати мижозларнинг эҳтиёжларини “қониқтирмайди”.
Натижалар банк хизматлари истеъмолчиларининг сўровнома давомида билдирилган фикрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган ва Марказий банкнинг позицияси ҳисобланмайди.
КРЕДИТЛАШДА СКОРИНГНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ - Скоринг - «scoring»- инглизча ” score” сўзидан олинган бўлиб очко ёки балларни ҳисоблаш деган маънони билдиради. Банклар фаолиятида эса скорингга кредит бериш бўйича қарор қабул қилишнинг асоси, кредитлар бўйича рискларни баҳолаш тизиминингусули сифатида қараш мумкин.
- Янада аниқроқ қилиб айтганда, скоринг банк томонидан қатор комплекс кўрсаткичлар ва статистик усуллар асосида кредит олувчи мижознинг кредитга ва тўловга лаёқатлилигига баҳо бериш орқали унинг кредитни тўлай олиш ёки олмаслик эҳтимолини аниқлашдан иборат.
Скоринг баҳолаш компьютер дастури орқали амалга оширилиб у мижоз турмуш тарзи ва фаолиятининг турли томонларини ўзида акс эттирувчи бир неча хил таснифларни ўзида мужассамлаштирган математик модель ва усуллар мажмуаси ҳисобланади.
Скорингнинг ишлаш принципи шундаки, мижоз томонидан тўлдирган анкета маълумотлари асосида у тўғрисида маълумотлар йиғилади. Мижознинг банк ходими томонидан ишлаб чиқилган анкета саволларига берган жавобларининг ҳар бири аниқ баллар билан баҳоланади.
40- йилларда америкалик иқтисодчи Девид Дюран бу усулни кредитларни таснифлашда қўллаб уларни “яхши” ва “ёмон” кредитларга ажратган ва бу усул - кредит скоринг (credit scoring) усули номини олган.
1950 йилнинг бошида Сан-Францискода скоринг бўйича биринчи Fair Issac номли консалтинг фирма очилган бўлсада, скоринг тизими бўйича мижозларнинг фаолиятини баҳолаш кредит карталар муомалага киритилгандан кейин ривожлана борди ва у нафақат мижознинг молиявий аҳволи, балки кредит риски даражасини ҳам баҳолаш усулига айланди.
Скоринг баҳолаш тизимининг тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, скоринг илк бор 1936 йилда Ханс Фишер (1881-1945 йй.) томонидан ўсимликлар дунёсида уларни қиёсий таърифлаб гуруҳларга таснифлаш учун қўлланилган усул ҳисобланади.
1937 йилда АҚШда буюк депрессия вақтида Девид Дюран ўзининг Risk Elements in Consumer Installment Financing номли тадқиқотида 37 фирма томонидан тақдим этилган 7200 кредит қарзларни “яхши” ва “ёмон”кредит тарихларга таснифлаган. Бунда Д.Дюран хи-квадрат (chi-square) кўрсаткичидан фойдаланган ва мижоз фаолиятига оид бўлган маълумотлар асосида унинг фаолиятининг риск даражасини аниқлаган ва самарадорлик индексини ишлаб чиққан. Д.Дюран кредит скоринг моделини ишлаб чиқишда мижоз фаолиятига оид қуйидаги коэффициентларни қўллади:
ёши: 20 дан юқори бўлган мижозга ҳар бир йил учун 0,1 балл.(максимум0,30);
Do'stlaringiz bilan baham: |