Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети Бакалавр бўлими мо 75 гуруҳ талабаси Рузиев Курбонмурат Сафармамат угли томонидан “Жаҳон олтин бозори ва унда



Download 32,62 Kb.
Sana21.07.2022
Hajmi32,62 Kb.
#834841

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети
Бакалавр бўлими МО - 75 гуруҳ талабаси
Рузиев Курбонмурат Сафармамат угли томонидан “Жаҳон олтин бозори ва унда
Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти” мавзусида тайёрланган битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач эркин очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш, ривожлантиш ва такомиллаштириш учун зарурий бўлган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоиий-иқтисодий ва ташкилий асосларни барпо этиш йўллари сифатида муносиб тарихий воқеликка айланди. Шунингдек, мамлакатимизда ташқи савдо алоқаларининг тобора яхшиланиб бораётганлиги ҳамда барқарор банк тизимининг яратилиши билан халқаро молиявий муносабатлар кўлами янада кенгайиб бораётганлиги, бу ҳолат ўз навбатида бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан Жахон савдо ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада ривожланишига қулай шарт-шароит яратмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг халқаро молия ташкилотлари билан алоқаларининг ривожланаётганлигини улар томонидан иқтисодиётимизга қатор йирик лойиҳаларга маблағлар амалга ошираётганлигда кўриш мумкин. Бу эса республикамиз иқтисодиётини тараққий этиш билан бир қаторда мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини янада мустаҳкамланишига замин яратмоқда.
Мазкур талаба томонидан танланган магистрлик диссертация ишининг долзарблиги ана шуларда ифодаланади.
Илмий-тадқиқот ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқот мақсади ва вазифалари, илмий янгилиги, тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари, тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи, тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи, тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти ҳамда иш тузилмасининг қисқача тавсифи ёритиб берилган.
Магистрлик диссертация асосий қисмларида яъни ишининг биринчи, иккинчи ва учинчи бобларида Жахон савдо ташкилотининг ташкил топиши, ривожланиш босқичлари, ҳаммкорлик шартлари, асосий тамойиллари, мамлакатлар ташқи иқтисодий алоқаларига таъсири ва ташкилот фаолиятининг меъёрий-хуқуқий асослари, шунингдек жахон бозорининг институционал жихатлари каби масалалар ўрганилган; ЖСТга аъзо мамлакатларнинг ташқи савдоси, мамлакатларнинг ЖСТга аъзо бўлиш механизми ҳамда норматив-хуқуқий шартларини мувофиқлаштиришда хориж тажрибасидан фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнларидаги иқтисодий оқибатлар тенденциялари муфассал таҳлил қилинган; Ўзбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига аъзо бўлишида ташқи савдо самарадорлигини ошириш кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, улардан фойдаланиш йўналишлари ва имкониятлари аниқланган ҳамда коронавирус пандемияси шароитида, Ўзбекистон ва ЖСТ иқтисодий муносабатларининг ривожланиш истиқболлари ёритиб берилган.
Диссертация ишининг хулоса қисмида Ўзбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига аъзо бўлиш механизми ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
Магистрлик дисертация ишининг хулоса қисмида олиб борилган тадқиқот иши асосида тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.
Ишнинг ижобий жиҳати Жахон савдо ташкилоти фаолиятининг назарий-илмий ва амалий жиҳатларини тадқиқ қилиш билан биргаликда халқаро савдонинг замонавий тенденцияларини мамлакатимиз иқтисодиётига мослаштириш ҳамда жаҳон бозори билан оптимал интеграцион муносабатларни шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилгани билан изоҳланади.
Бироқ, мазкур диссертация ишида айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан: фойдаланилган адабиётлар рўйхати талаб даражасида шакллантирилиши зарур; диссертациядаги айрим жадвал ва расмларни тузишда техник хатоликлар мавжуд, уларни бартараф этиш зарур; диссертация матнида айрим орфографик хатоликлар ҳам учрайди, уларни ҳам бартараф этиш зарур.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлаш жоизки, “Жаҳон иқтисодиёти” магистратура мутахассислигининг битирувчи курс магистр Шаймардонова Динара Маралбековна томонидан “Жаҳон иқтисодиётини ривожланишида Жаҳон Савдо ташкилотининг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги магистрлик диссертация иши мавзуси мазмун-моҳияти жиҳатидан очиб берилган, магистрлик диссертациясини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилишни ташкил этиш тартиби талабларига жавоб беради, “Жаҳон иқтисодиёти” мутахассислигига мос келади, илмий янгиликларга эга бўлган илмий иш ҳисобланиб, Якуний Давлат Аттестатсия Комиссияси олдида ҳимоя қилишга тавсия этилади.
Download 32,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish