Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

  
Такрорлаш учун саволлар 
  
1.
Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатлари кандай?
2.
Европа Иттифокининг Узбекистондаги манфаатлари кандай?
3.
АКШ ва Узбекистон муносабатлари ривожланишига таъсир курсатувчи 
омилларни курсатинг. 
Фойдаланилган адабиётлар
 
1.
Свиридов А. А. Координация и функционирование структур системы 
обеспечения национальной безопасности и геополитики России. Понятие о 
структурных и безструктурных способах управления. Национальная 
безопасность и геополитика России, 2002, №1-2 (30-31), 2002г.,
2.
Касымова Н.А. Соединенные Штаты Америки в региональных 
интеграционных процессах. Политико-экономический аспект. Т. УМЭД. 
2002. – 183 с.
3.
Свиридов А. А. Геополитика России в вопросах военной и 
пограничной безопасности России, регионов, предприятий и фирм. 
Национальная безопасность и геополитика России, 2002, №1-2 (30-31), 
2002 г.


4.
Вощанов П. Чем грозит России усиление военно-политического 
влияния США в Средней Азии? Р и ММ, 2002, №4, Геополитические 
проблемы Центральной Азии и Закавказья. Реферативный журнал 
«Востоковедение и африканистика», серия 9,2002, №2,
5.
Евангелиста М. Геополитика и будущее Российской Федерации 
Политические исследования, 2002, №2
7-МАВЗУ. УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 
ГЕОСТРАТЕГИЯСИДА ХИТОЙ ВА ТИНЧ ОКЕАНИ МИНТАКАСИ 
ОМИЛИ 
1.
Узбекистон – Хитой муносабатлари
2.
Узбекистон Япония муносабатлари
3.
Узбекистоннинг Тинч океани минтакасининг бошка давлатлари 
билан муносабатлари
Ўзбекистон ташки сиёсатида Хитой билан ўзаро муносабат алохида 
ўрин тутади. Хитой билан хамкорлик килиш иктисодий ривожланишда, 
миллий ва минтакавий хавфсизликни мустахкамлашда, глобаллашув жараёни 
чукурлашаётган ва турли сиёсий ўзгаришлар даври бўлган хозирги шароитда 
халкаро сиёсат майдонидан муносиб ўрин эгаллашда катта ахамият касб 
этади. Хитой халкаро муаммоларни ечишда тобора фаол катнашаётган, 
дунёда эътироф этилган «Хитой модели» туфайли ялпи ички махсулоти бир 
неча йилдан буён 78 фоиз микдорда баркарор ўсиб келаётган етакчи 
мамлакатлар каторида туради.
Ўзбекистон Хитой билан хамкорликни юксак кадрлайди. Зеро ташки 
дунё билан алокаларни кенг кўламда ривожлантириш йўлидан бораётган 
мамлакатимиз ўз минтакасида хавфсизликнинг асосий таянчи вазифасини 
ўтаётгани, унинг сиёсий нуфузи ва иктисодий салохияти халкаро микёсда 
эътироф этилмокда.
Халкларимиз кадимдан Буюк Ипак йўли оркали бир-бири билан алока 
килиб, фан ва маданиятини бойитиб, тажриба алмашиб келган. Хитойликлар 
айрим кишлок хўжалик махсулотлари, хусусан, узум ва беда етиштиришни 
Ўрта Осиё халкларидан ўрганган. Бу ерда эса Чин юртининг ипакчилиги ва 
эритиш техникаси ўзлаштирилган.
Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ривожлантириш Буюк Ипак йўли 
оркали ўрнатилган ва равнак топган тарихий алокаларни тиклаш ва хозирги 
замонавий хамкорликни кенгайтириш нуктаи назаридан хам долзарбдир. 
Икки мамлакат давлат рахбарлари ўртасидаги ўзаро хурмат ва ишонч, 
муносабатларимизнинг хукукий пойдевори мустахкамлиги бунинг учун 
кулай замин яратади.
Шиддат билан ўзгараётган бугунга сиёсий, ижтимоий иктисодий вазият 
нафакат Ўзбекистон ва Хитой каби якин кўшни давлатлар, балки бутун дунё 
мамлакатларининг хамжихатликда иш олти боришини такозо этмокда. 
Глобаллашув жараёни ижтимоий-иктисодий хамкорликни хамда транспорт 


ва коммуникация алокаларини ривожлантиришни, террорчилик, экстремизм, 
трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик моддалар ва курол-ярог 
контрабандасининг, оммавий киргин куроллари таркалишининг олдини 
олишни, сиёсий алокаларини янада ривожлантиришни талаб килмокда.
Мана шу масалаларнинг ўзиёк Ўзбекистон-Хитой муносабатларида 
хамкорлик учун кенг фаолият майдони мавжудлигини кўрсатади. Энг 
мухими, алокаларни ривожлантиришдан, бир-бирини кўллаб-кувватлашдан 
икки мамлакат хам бирдек манфаатдордир. Халкаро муносабатларнинг ушбу 
шакли давлатимиз ташки сиёсатининг мухим йўналиши хисобланади. У 
учинчи томоннинг иштирокисиз, икки томонлама тенг хукукли ва ўзаро 
фойдали 
алокаларни 
ўрнатиш, 
саклаш, 
чукурлаштириш 
хамда 
ривожлантириш имконини беради.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро алокалар тарихи ва ривожи 
ўзаро хамкорликка етарли даражада пойдевор кўйилганидан гувохлик 
беради. Буни куйидаги омиллар мисолида кўриб чикиш мумкин. Хитойнинг 
халкаро ва минтакавий муаммоларини хал этишдаги таъсири кучайиб 
бормокда. Бу айникса Марказий ва Жанубий Осиё минтакасида тинчлик ва 
баркарорликни саклаш масалаларида яккол кўзга ташланмокда.
Хитой Халк Республикасининг Ўзбекистон Республикаси билан, 
шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари билан жугрофий 
якинлигини кисобга олган холда, Хитой билан камкорлик диний экстремизм, 
терроризм, уюшган жиноятчилик, наркобизнес ва ноконуний курол-ярог 
савдоси муаммоларини хал этишда катта ахамиятга эга. Буларни бартараф 
килишда дадил кадамлар ташлаш ва биргаликда концепциялар яратиш икки 
давлат хамкорлигини янада якинлаштиради.
Кўп давлатлар катори Хитой хам Ўзбекистон рахбариятининг 
Марказий Осиёда ядро куролидан холи зонани барпо этиш хакидаги сиёсий 
ташаббусини кўллаб-кувватламокда.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ислом 
Каримов 
таъкидлаганидек: «Марказий Осиёда ядро куролидан холи зонани барпо 
этиш гояси минтакавий хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга 
оширилаётган тадбирларга тўла мос келади. Бундай зонани ташкил этиш ва 
бу масалада ядро куролига эга бўлган кўшни Хитой билан хамкорликда 
режаларни амалга ошириш ва ривожлантириш минтакада ўзаро ишонч ва 
баркарорликка асосланган тинчликни таъминлашга хизмат килади.
Афгонистон муаммоси – унга чегарадош бўлган Ўзбекистон ва 
Хитойни безовта килувчи масала. Бундай вазият икки давлатга хам тахдид 
тугдирмокда. Муаммони «6+2» гурухи доирасида хал этишга чакирувчи 
Ўзбекистоннинг сиёсий ташаббуси, Покистон билан анъанавий алокаларга 
эга бўлган ХХР томонидан кўллаб-кувватланиши эътиборга молик. Хусусан, 
Хитойнинг бу муаммони ижобий хал этишга фаолрок ёндашиши унинг 
ечимини тезлаштирган бўлар эди.
Маълумки БМТ хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари таркибига 
кирувчи Хитой Халк Республикаси ва бошка давлатлар, ўзларининг 
атрофларида жойлашган худудларнинг баркарорлиги учун масъулдирлар. 


Ушбу давлатлар элчихоналари Тошкентда хам жойлашган. Шу туфайли, улар 
оркали Ўзбекистон рахбарияти дунёда тинчликни сакловчи асосий механизм 
бўлган Хавфсизлик кенгашига жахонда рўй бераётган турли хил сиёсий, 
харбий, иктисодий ва бошка вокеаларга ўзининг муносабатини ўз вактида 
билдириб туради.
Кейинги йилларда дунё сиёсатида Хитой Халк Республикасининг 
фаоллиги ошиб бормокда. Хитой жахондаги геостратегик мавкеини 
мустахкамлаши натижасида аксарият давлатлар Хитой билан ўзаро 
манфаатли алокаларни ривожлантира бошлашди. Хитой тобора етакчи 
давлатларнинг ташки сиёсатида устувор ўрин эгаллаб келмокда. 
Ўзбекистоннинг Хитой билан дипломатик алока ўрнатганлиги ўз 
натижаларини 
ижобий 
томондан 
кўрсатмокда. 
Ўзаро 
алокалар 
хукуматлараро 
музокараларнинг 
изчиллиги 
оркали 
давлатлар 
рахбарларининг расмий ташрифлари, расмий делегациялар ва жамоат 
ташкилотларининг учрашувлари рукнида давом этмокда.
Ўзбекистон ва Хитой Халк Республикаси ўртасидаги муносабатлар 
куйидаги мезонлар асосида амалга оширилмокда: миллий давлатлар 
манфаатларининг устуворлиги, яъни ўзаро манфаатдорликни инобатга олиш; 
ўзаро тенг фойда кўриш; бир-бирининг ички сиёсатига аралашмаслик; 
умуминсоний кадриятларга эътибор, тинчлик ва баркарорликни саклаш; 
халкаро хукук нормаларига риоя килиш ва унинг давлат ички хукук 
нормаларидан кўра устуворлиги. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки 
томонлама алокалар хам ривожланиб бормокда.
Бизнингча, Ўзбекистон Хитой билан муносабатларида узок муддатли 
алока килиш стратегияси ва бу алокаларни дўстона хамкорлик рухида 
ривожлантириб боришлари максадга мувофикцир.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халк Республикасида олиб 
борилаётган ислохотларни фарки ва баъзи сохаларда ўхшашлиги 
давлатлараро алокаларни ривожлантиришга хеч кандай тўскинлик килмайди.
Хитойнинг ривожланган давлатлар, яъни АКШ, Япония, Осиё, Узок 
Шарк давлатлари ва Европа Иттифоки билан алока килишдаги тажрибаси 
шундан далолат берадики, ижтимоий-сиёсий тизимдаги фарклар ўзаро 
манфаатли ва кенг микёсдаги хамкорликка хеч хам тўскинлик килмас экан. 
Хитой эришган тажриба айрим холларда нафакат Ўзбекистон, балки 
Марказий Осиё давлатлари учун фойдали бўлиши мумкин. ХХР томонидан 
сармояларни жалб этиш бўйича малакаларни ўрганиш дунёда сармояларни 
кўйиш бўйича йўналишларни, уларни жалб килиш услуб ва йўлларини хамда 
окибатда юзага келадиган муаммоларни яна хам яхширок билишимизга 
кафолат бера олади.
Ўзбекистон билан ХХР алокаларини истикболли йўналишларидан яна 
бири, минтака давлатларининг ўз худуди ва уни куршаб турган 
мамлакатларда баркарорликни саклаб туришидир. 
Ўзаро алокаларнинг кўп киррали бўлиши Марказий Осиёда 
хавфсизликни мустахкамлаш; халкаро ташкилотлар томонидан тинчликни 
саклаш учун олиб борилаётган тадбирларда иштирок этиш ва бу сохада 


хамкорликни чукурлаштириш; ижтимоий-иктисодий, энергетика ва атом 
энергияси сохасида хамкорликни йўлга кўйиш, экология ва табиатни 
мухофаза килиш, ўзаро истикболли хисобланган транспорт лойихаларини 
амалга ошириш; телекоммуникация, туризм, фан, техника ва маданият 
сохасида айирбошлаш бўйича хамкорликни ривожлантириш ва Шанхай 
Хамкорлик Ташкилоти оркали Марказий Осиёда хавфсизлик ва 
баркарррликни таъминлаш масалаларида ишончли тизимни яратишдан 
иборат бўлади.
Узбекистон давлат мустакиллигини кулга киритган дастлабки 
пайтлардаёк Узбекистон ва Хитой уртасида дипломатик муносабатлар 
урнатилди. 1992 йил 2-3 январь кунлари ХХР ташки иктисодий алока ва 
ташки савдо вазири Ли Ланьзин Тошкентда булди, шу кунлари икки 
мамлакат уртасида дипломатик муносабатлар урнатилди, элчихоналар 
очишга карор килинди.
1992 йил 12-14 март кунлари Узбекистон Президенти И.Каримов 
ХХРга расмий ташрифи икки давлат уртасидаги хамкорликка асос солди. 
Дастлабки ташриф чогида хамкорликнинг турли сохалари буйича 20 га якин 
хужжатлар имзоланган булса, 1994 йил 18-20 апрель кунлари ХХР Давлат 
Кенгашининг раиси Ли Пеннинг Узбекистонга давлат ташрифи пайтида 
Узбекистон билан Хитой уртасида кредит, халкаро - иктисодий хамкорлик, 
хаво транспорти алокаларини йулга куйиш буйича хукуматлараро битимлар 
имзоланди. Унга кура, Хитой Узбекистонда тайёрланаётган ИЛ-76 ва ИЛ-
114 самолётларини харид килишга карор килди. 1994 йил 24-25 октябрь 
кунлари Узбекистон Президенти Хитойга иккинчи марта сафар килди ва 
мухим ахамиятга молик булган хужжат – "Узбекистон Республикаси билан 
Хитой Халк Республикаси уртасидаги узаро муносабатларнинг асосий 
тамойиллари, узаро манфаатли хамкорликни ривожлантириш тугрисида 
баённома", шунингдек, икки давлат уртасида консуллик шартномаси 
имзоланди.
2005 йилнинг 16-18 май кунлари Узбекистон Республикаси 
Президентининг ХХРга навбатдаги расмий ташрифи чогида икки мамлакат 
уртасидаги муносабатлар узаро хамкорлик ривож топаётганлиги яна бир бор 
уз исботини топди. Узбекистонда фаолият курсатаётган 100 га якин 
Узбекистон-Хитой кушма корхонаси фикримизнинг яккол далилидир. Айрим 
Европа давлатларидан фаркли Хитой Андижон вокеаларига нисбатан 
Узбекистоннинг расмий позициясини куллаб-кувватлаган холда адолатли 
бахо берганлиги ХХРнинг ишончли сиёсий хамкор эканини намоён этди.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish