Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши


Аввало, сиёсий жараёнларда иштирок этиш, унинг асл максад- мохиятини англаш учун фукаронинг хабардорлик даражасини оширади; Иккинчидан



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

Аввалосиёсий жараёнларда иштирок этиш, унинг асл максад-
мохиятини англаш учун фукаронинг хабардорлик даражасини оширади;
Иккинчидан, ўтиш даври, тўгрироги аста-секин иктисодий юксалиш 
бўлаётган бир паллада пайдо бўлаётган муаммоларни тахлил этишда мухим 
вазифани амалга оширади;
Учинчидан, мафкуравий курашлар кучаяётган, ислом динига сиёсий 
тус берилаётган, “ислом дини” никоби остида ўзининг кабих – кўпорувчилик 
ниятини амалга ошираётган террорчилар гурухларининг кирдикорларини 
очик-ойдин тахлил этишда иштирок этади;
Тўртинчидан, дунё хамжамиятининг дардига айланган диний 
акидапарастлик, терроризм, сепаратизм иллатларини бартараф этишда 
телерадиоканаллар самарали ахборот таркатади.
Бугунги иллатларнинг туб илдизини, аникроги ахборот таркатиш 
манбаларини купориб ташлаш хусусида Узбекистон Президенти шундай 
ёзади: “Биз факат терроризмнинг ташки кўринишларига, бегунох одамларни 
отадиган, портлатадиган ва ўлдирадиган кимсаларга карши курашиш 
билангина бу офатни бартараф этиб бўлмаслигини бир неча бор 
таъкидлаганмиз. хаётнинг ўзи шуни кўрсатмокдаки, авваламбор, ушбу бало-
казонинг бирламчи манбаларига карши курашиш даркор. Яъни ислом динини 
сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилик мафкурасини яратаётган 
кўплаб радикал ва экстремистик марказларнинг биринчи навбатда ёшлар 
онгини захарлаб, зомбига айлантириб, улардан террорчилар тайёрлаш бўйича 
конвеер ташкил этаётган, халифалик тузишда турли хом-хаёлларни амалга 
оширишга уринаётган кабих кишиларнинг илдизини киркиб ташлаш 
керак”.
[87]
 Куриниб турибдики терроризм ва диний акидапарастлик айнан 
ахборот воситасида таркатилади.
Ахборот воситасида амалга ошириладиган хар кандай кўпорувчилик, 
хох сиёсий, хох иктисодий, хох харбий ё мафкуравий бўлмасин давлат ва 
жамият тараккиётига салбий таъсир кўрсатади, ислохотлар жараёнини 
сустлаштиради.Улкан микдордаги иктисодий зарар келтиради, давлатлар 
ўртасидаги муносабатларни салбий тарафга ўзгартиради, миллатлар, диний-
этник гурухлар орасидаги зиддиятни кескинлаштириб, келиштириб 
бўлмайдиган даражага келтиради. Бу турли миллат, элат, диний конфессия, 
мазхаб ва йўналишларга мансуб бўлган, турли дунёкарашу тафаккур 


вакиллари яшайдиган Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон давлати учун 
нихоятда хавфлидир.
Демократия тамойилларини ёйиш, инсон хукукларини химоя килиш, 
глобаллашув жараёнини тезлаштириш, динларни такомил топтириш, 
нодавлат ташкилотлар фаолиятини дунё бўйлаб ёйиш, ривожлантириш ва 
мустахкамлаш бахонасида “Гегемонлик” гоясини сингдиришга интилаётган 
баъзи бир давлатлар оммавий ахборот воситаларидан ўз мафкурасини 
сингдиришда фойдаланмокда. Аслида терроризм, диний акидапарастлик, 
мутаассиблик, гиёхвандлик ва наркобизнесга карши курашда оммавий 
ахборот воситалари, айникса, радио ва телевидениея асосий ташвикот куроли 
бўлиши керак. Аммо гарблик сиёсатшуносларнинг фикрича, телевидения ва 
радио террорчиларнинг одамлар билан мулокот киладиган оддий воситага 
айланиб колди
[88]
. Бу жараён Европадаги ахборот воситаларида кўпрок 
сезилади. 1972 йил 5 сентябрда Германиянинг Мюнхен шахрида XX 
олимпиада ўйинлари бўлаётган бир вактда Арабистондаги “кора сентябрь” 
экстремистик ташкилоти исроиллик спортчиларни аввал гаровга олиб, сўнгра 
отиб ташлаган эди. Бу конхўрликнинг вакти, жойи, шакли тасоддифий эмас, 
олдиндан режалаштирилган. Дунё хамжамиятининг диккатини Араб - 
Исроил можаросига каратиш асосий максад хисобланиб, оммавий ахборот 
воситалари таргибот манбаига айланганди.
Ахборот таркатиш усули билан нафакат махсус контртеррористик 
харакатлар ўтказишни кийинлаштириш ёхуд терроризм гоясини таргиб 
килиш, балки жиноий харакатлар тайёрлаш тактикаси ва террористик 
максадларни амалга ошириш хам мумкин. Масалан, 1986 йилда бир гурух 
уюшган жиноятчилар Швеция бош вазири У.Тельманни вахшийларча 
ўлдиришади. Оммавий ахборот воситалари эса бош вазир ўлими тафсилоти 
ва тактикасини бутунича эълон килади. Орадан бир канча вакт ўтмай худди 
шу сценарий асосида банк директори З.Марбий ўлдирилади.
Мамлакатлардаги харбий хизматчилар, махсус хизмат вакиллари, 
хукукни химоя килувчи органлар, йирик сиёсатшунос олимлар оммавий 
ахборот воситаларини хар кандай холатда хам террорчиларга минбар 
сифатида бермаслик тарафдоридирлар. АКШ Мудофа Вазирлиги 1991 йилда 
14 январда “Оммавий ахборот воситалари учун асосий коида ва кўрсатмалар” 
ни кабул килиб, одамларнинг хаётига хавф тугдириши мумкин бўлган 
ахборотни таркатишни таъкиклаб кўйди. 1996 йил Москвада бўлиб ўтган 
“Терроризмга карши кураш”, 1997 йилда Санкт-Петербургда ўтган “Халкаро 
терроризм ва янги ўлчовлар” халкаро анжуманларда мухим масала бўйича 
бир тўхтамга келинди: террористик ва антитеррористик харакатларни 
ёритиш билан боглик маълумотларни олиш ва таркатишда журналистларнинг 
хукукларини конунан чегаралаш зарур. Россия Федерацияси Президенти 
1996 йил 7 мартда “Терроризм билан курашни кучайтириш хакида” Фармон 
кабул килиб, Бош Прокуратурага терроризм билан боглик вокеаларни 
оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилишида Россия Федерацияси 
конунчилигининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш борасида 
тавсия хам берган.


Хулоса сифатида айтиш мумкинки, терроризм ва унинг окибатларини 
ахборот воситасида ёритиш, таргиб ва тахлил этишда икки тенденция кўзга 
ташланади: Биринчиси – ахборот терроризм иллатини бартараф этиш, унинг 
олдини олиш, манба ва илдизларини куритиш жараёнида таргибот 
манбаи. Иккинчиси – ахборот антитеррористик актларни ўтказишда халакит 
бериш баробарида уюшган жиноятчилар гурухи ва окимларининг реклама 
манбаига айланмокда.
Кейингиси Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига тааллукли эмас. 
Сабаби – биринчидан, истиклолнинг дастлабки куниданок Ўзбекистон 
давлати терроризм, диний акидапарастлик, мутассибликнинг огир 
окибатларини англаб, ахборот воситаларида Афгонистон, Тожикистон 
мисолида айта бошлади.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish