Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

 
Такрорлаш учун саволлар


1.
Халкаро жараёнларни геосиёсий талкин килишнинг ахамияти кандай?
2.
Сиёсий ходисаларни тахлил этишда кандай геосиёсий усуллар 
кулланилади?
3.
Давлатнинг стратегик кудратини геосиёсий нуктаи назардан кандай 
мезонлар билан улчаш мумкин?
Адабиётлар
 
1.
Бжезинский Великая шахматная доска. Господство Америки и его 
геостратегические императивы. - М., 2000. 256 с.Боден Ж. Метод 
легкого познания истории. - М., Наука, 2000. - с. 412
2.
Василенко И.А. Геополитика. - М. Логос, 2003. - 204 с.
3.
Гаджиев К.С. Введение в геополитику. Изд 2, доп. и перераб. М., 2001.
4.
Гаджиев К.С. Геополитика. Москва. Международные отношения. 1997. 
384 с.
5.
Геополитика: теория и практика // Сб.статей под ред. Позднякова Э.А. -
М., 1993.-236 с.
4-МАВЗУ. УЗБЕКИСТОН ГЕОСИЁСАТИДА МДх ВА МАРКАЗИЙ 
ОСИЁ ОМИЛИ 
1.
Мустакил 
Давлатлар 
хамдустлиги 
ва 
Узбекистон 
Республикасининг геосиёсий, геостратегик манфаатлари. 
2.
Узбекистон геосиёсатида Марказий Осиё.
3.
Марказий Осиёнинг геосиёсий, геоиктисодий, геостратегик 
хусусиятлари ва Узбекистон.
Мустакил Давлатлар Хамдўстлиги  минтакавий ташкилот булиб у 
собик СССРнинг айрим республикалари томонидан тузилган эди. Уни таъсис 
этувчи хужжатлар 1991 йил 8 декабрда Минскда Белоруссия, Россия ва 
Украина томонидан имзоланган Мустакил Давлатлар хамдўстлигини тузиш 
тўгрисидаги битим, 1991 йил 21 декабрда (Болтикбўйи республикалари ва 
Грузиядан ташкари) 11 та собик Иттифок республикалари томонидан 
Олмаотада имзоланган Битимга Баён ва 1991 йил 21 декабрда имзоланган 
Олмаота Декларациялари хисобланади. 1993 йил 22 январда Минскда бўлиб 
ўтган Мустакил Давлатлар хамдўстлиги давлат бошликлари Кенгашида 
(Арманистон, Белоруссия, Козогистон, Киргизистон, Россия, Тожикистон ва 
Ўзбекистон номидан) Мустакил Давлатлар хамдўстлигининг Низоми кабул 
килинди. хамдўстликнинг максадлари куйидагцлардан иборат:
1.
Сиёсий, иктисодий, экологик, инсонпарварлик, маданий ва бошка 
сохаларда хамкорликни амалга ошириш;
2.
Умумий иктисодий маконни яратиш;


3.
Умуминсоний тамойиллар, Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик 
Ташкилотининг меъёрлари асосида инсоннинг асосий хукук хамда 
эркинликларини таъминлаш;
4.
Аъзо давлатларнинг халкаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш 
хамда куролсизланишга йўналтирилган хамкорликларини амалга 
ошириш;
5.
Аъзо давлатларнинг хамдўстлик худудида эркин юришлари ва 
мулокотларини таъминлаш;
6.
хукукий муносабатларнинг бошка сохаларида ўзаро ёрдам ва 
хамкорликни йўлга кўйиш;
7.
хар кандай низо ва тортишувларни тинч йўллар билан хал этиш.
8.
Ўзбекистоннинг 
Мустакил 
Давлатлар 
Хамдўстлигидаги 
иштирокини белгиловчи геосиёсий ва геостратегик холатлар:
1. МДхга аъзо мустакил республикалар илгари хам худудий, хам 
сиёсий, хам ташкилий жихатдан бир бутун ягона давлатнинг таркибий 
кисмлари эди. Кўп йиллар мобайнида улар ўртасида таркиб топган 
муносабатлар ва алокаларнинг кескин узилиши республиканинг ўзидагина 
эмас, шу билан бирга, халкаро майдонда хам вазиятнинг чигаллашишига 
олиб келган бўлур эди.
2. Республика иктисодиёти ягона транспорт ва энергетика тизимига эга 
бўлган собик умумиттифок иктисодий макон доирасида шаклланди ва 
ривожланди. У бошка минтакалар билан хўжалик алокаларининг чамбарчас 
тугуни оркали богланган бўлиб, улар юзасидан ўзаро хисоб-китоблар рубль 
маконида амалга оширилмокца. Бу муносабатларни жахон хўжалик 
алокалари билан богламай, узиб кўйиш (шундай алокаларни ўрнатиш учун 
узок вакт талаб этилади) ишлаб чикариш хажмларининг пасайиб кетишига, 
иктисодий 
ахволнинг 
ёмонлашувига, 
ижтимоий 
муаммоларнинг 
кескинлашувига олиб келиши мумкин ва хозирдаёк шу холатга олиб 
келмокда.
3. Барча мустакил республикаларда, хусусан, Ўзбекистонда хам собик 
Иттифок кўламида якин кариндош-уругчилик алокаларига эга бўлган кўп 
миллатли ахоли яшайди. Хамдўстлик доирасида чегараларнинг очиклигини, 
ахолининг бир жойдан иккинчи жойга бориши ва ахборот узатиш 
эркинлигани саклаб колиш республикада фукаролар хамда миллатлараро 
тотувликни таъминлаш шарти, ижтимоий-сиёсий баркарорликнинг мухим 
омили бўлиб хизмат килади.
Марказий Осиё давлатлари учун уларнинг узаро алокалар ва узаро бир-
бирини тулдирувчи манфаатларига монанд минтакавий хавфсизлик тизимини 
ташкил этиш эхтиёжи мавжуд. Шу маънода коллектив, аввало, мавжуд 
булиш ва амал килиш тажрибасига МДх доирасида коллектив хавфсизлик 
тизими масаласи кун тартибига чикади.
Узбекистон МДх доирасида узининг хаётий мухим манфаатларига эга. 
Шу маънода хамдустлик доирасидаги хамкорлик асосида нафакат худудий 
якинлик ва иктисодий богликлик, балки халклар уртасида узок тарихий давр 
давомида шаклланган хамдустлик маданий ва маънавий алокалар хам ётади. 


Аслида, узок давр (70 йил) давомида халкларнинг умумий яшаши 
натижасида узига хос миллийлик устун турувчи халк маданияти – евроосиёча 
цивилизация карор топган. Жугрофий ва геосиёсий якинлик, тарихий 
такдирларнинг умумийлиги, дустона ва маданий алокалар, чегаралар буйлаб 
эркин кучиб юриш одати – буларнинг барчаси МДх давлатларини 
бирлаштириш ва интеграцияни кучайтириш учун объектив сабаб булиб 
хизмат килади. Бундай шароитда бир-биридан узоклашиш, хатто чегараларни 
ёпиш, фукароларнинг юришини чеклаш, яхлит гуманитар, маданий ва 
ахборот маконининг бузилиши хамдустликка аъзо хар бир давлат учун 
салбий таъсир курсатиши мумкин. Зеро Узбекистон МДх доирасида куп 
томонлама муносабатларни ривожлантиришни доим уз ташки сиёсатининг 
устувор йуналиши сифатида караб келади. Шу уринда таъкидлаш жоиз, 
Узбекистоннинг МДх доирасида бошка суверен давлатлар билан миллий 
хавфсизликни ва мамлакат худудий яхлитлигини таъминлаш масалаларидаги 
мувофиклаштириш ишлари илмий-техникавий ютуклар, техник тараккиёт, 
телекоммуникация, космик алока воситалари, зарурий хом-ашё ва тайёр 
махсулотларни сотиб олиш, шунингдек, жахон бозорига чикиш учун 
транспорт коммуникацияларидан фойдаланиш кабилар. Узбекистон МДх 
давлатлари билан хам куптомонлама халкаро шартномалар, хамда икки 
томонлама муносабатлар асосида олиб боради. Буларнинг барчаси 
Узбекистоннинг истикболда коллектив минтакавий хавфсизлик тизимини 
яратиш борасидаги миллий манфаатларига мос келади. Табиийки, бундай 
тизимни яратиш йулида катта муаммолар турибди. Интеграция учун 
марказлаштириш кучига нисбатан номарказлаштириш тенденцияси карши 
туради. Тажрибалар шуни курсатадики, МДх доирасида коллектив 
хавфсизлик тизими узок давом этувчи жараённи талаб этади, зеро ун йилдан 
ортик утган давр ичида хамдустлик давлатлари уртасида хам объектив, хам 
субъектив алокалар юзага калкиб чиккан. Бизнингча, МДх доирасида 
коллектив хавфсизлик тизимига нисбатан суст муносабатга, аъзо 
мамлакатларнинг (Тожикистондан ташкари), реал тахдидга дуч келмаганлиги 
сабаб булади. Бундай холат руй берган такдирда, бошка омиллар харакатга 
тушиши ва энг аввало, хаёт колиш масаласи биринчи даражага чикиши, 
келишмовчиликлар эса оркага суриб куйилиши шубхасиздир Бу факат МДх 
давлатларигина эмас, балки хавфсизлиги тугрисида кайгурувчи барча 
давлатларга хосдир. Бу ерда кискача тухталишни талаб килувчи яна бир 
муаммо бор. Бугун мустакил давлатлар олиб бораётган сиёсатнинг мохияти 
тугрисида куп ёзишади. Бунда «аксилроссиявий» ва «россияпараст» сиёсат 
тугрисидаги карашлар учраб туради. Масалан, Козогистон, Узбекистон ва 
Киргизистон иштирокида тузилган Маказий Осиё Иттифоки ташкилотини 
«аксилроссиявий» деб аташади, Узбекистон сиёсатини энг аксилроссиявий 
деб курсатишади. Бундай таърифлар бугун куплаб учрайди. Буларга 
тавсиялар хам берилади. Масалан, бир маколада Россиянинг Осиёдаги янги 
мустакил давлатларга нисбатан сиёсати «камчи» (бу давлатларни хом-ашё 
базаси сифатида ишлатиш тахдидини солиш) ва «пряник» (харбий, 
иктисодий ва молиявий ёрдам)ни уз ичига олиш кераклигини курсатишади.



Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish