Тошкент давлат аграр университети


6.5. «Машиналар ишончлилиги ва техник сервиси» фанига тегишли курс  лойиҳаси бажаришга оид услубий кўрсатмалар……………………... 418



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

411
6.5. «Машиналар ишончлилиги ва техник сервиси» фанига тегишли курс 
лойиҳаси бажаришга оид услубий кўрсатмалар……………………...
418
 
Илова: тест саволлари
……….........................................................................
426 
 
 
 



К И Р И Ш 
Республикамиз агросаноат мажмуасида (АСМ) янги таъмирлаш-техник сервис 
тизими 
шаклланмоқда. Ейилган конструктив элементларни, бузилган 
агрегатларни ва таъмирлаш-техсервис базаларини лойиҳалаш асосларини 
ўрганиш мазкур фаннинг асосий ўрганиш соҳаси ҳисобланади. 
2010 йилнинг 1 апрел ҳолатига республикамизда 80628 та фермер хўжалиги 
бўлиб, уларнинг биттасига ўртача 62,4 га ер майдони тўғри келади. Пахтачилик 
ва ғаллачилик йўналишида 41827 та (битта фермернинг ўртача ер майдони 84,5 
га), сабзавотчилик ва полизчиликда 4036 та (19,1 га), боғдорчилик ва 
узумчиликда 22159 та (9,5 га), чорвачиликда 6009 та (162,2 га) ва қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришининг бошқа соҳаларида 6597 та (12,5 га) фермер 
хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Хўжаликларда “Кейс-2022” машиналаридан ҳам 
самарали фойдаланилмоқда. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштирувчи бошқа субъектлар балансида 39486 дона трактор 
(“Магнум” - 2326 та, чопиқ трактори – 29911 та), 3265 та ер текислагич, 2364 та 
минерал ўғитсепкич, 8906 та омоч, 102219 та тишли ва дискли борона, 11817 та 
сеялка (“Кейс” – 1200 – 419 та), 704 та мотига, 25462 та култиватор, 3134 та дон 
комбайни (“Кейс” – 1708 та, “Кейс” – 1100 та) ва бир қанча бошқа турдаги 
техника воситалари бор. Фермерлар ўз ерларига йил давомида кетма-кет бир неча 
турдаги экинларни экиб, улардан ҳосил олишга ҳаракат қилмоқдалар. Шу боис 
мавжуд машина паркидан фойдаланиш даражаси кескин ошиб бормоқда. Бу 
ҳолат техника воситаларини бутун йил давомида ишга яроқли ҳолда ушлаб 
турилишини таъминлайдиган аниқ чоралар кўрилишини талаб этади. Қишлоқ 
хўжалигида техник сервис фаолияти самарадорлигини ошириш шундай энг 
долзарб чоралардан биридир. 
Маълумки, техник сервис - бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
тракторлар, машина ва механизмлар билан таъминлаш, улардан самарали 
фойдаланиш, бутун эксплуатация муддатларида соз ҳолатда ушлаб туриш бўйича 
кўрсатиладиган хизматлар мажмуидир. 
Республикамиз қишлоқ хўжалигида техник сервис (ТС) тизими бугунги кунда 
маълум даражада шаклланган. ТС истеъмолчилари ва ижрочилари бу тизимнинг 
асосини ташкил этади. Улар республика,вилоят ва туман, яъни уч даражали тизим 
доирасида фаолият кўрсатмоқда. 
ТС истеъмолчилари: республика даражасида – Қишлоқ ва сув хўжалиги 
вазирлиги (механизация бошкармаси), Республика фермер хўжалиги уюшмаси 
(ФХУ) (техника таъминоти бўлими); вилоят даражасида – вилоят Қишлоқ ва сув 
хўжалиги (ҚСХ) бошқармаси, ФХУ вилоят вакиллиги; туман даражасида – туман 
ҚСХ бўлими, ФХУ туман вакиллиги. 
ТСнинг ишлаб чиқариш бўйича истеъмолчилари – фермер ва дехқон 
хўжаликларидир. 
ТС ижрочилари: республика даражасида – қишлоқ хўжалиги машинасозлиги 
корхоналари, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” ва “Пахтализинг” компаниялари, 
“Ўзагромашсервис” ассоциацияси ва “ЎзКейссервис” қўшма корхонаси, вилоят 
даражасида – машинасозлик корхоналарининг вилоят техник марказлари, 
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” ва “Пахтализинг” компанияларининг вилоят 



филиаллари, “Ўзагромашсервис” ассоциациясининг вилоят машина трактор 
парклар (МТП) бирлашмаси ва таъмирлаш корхоналари, “ЎзКейссервис” кўшма 
корхонасининг вилоят сервис маркази; туман даражасида – туман техник 
марказлари, туман МТП ОАЖ, сервис марказининг тумандаги кўчма 
устахоналари, тумандаги муқобил МТПлар. 
ТС 
ижрочилари 
томонидан 
истеъмолчиларга 
қўйидаги 
хизматлар 
кўрсатилмоқда ѐки кўрсатилиши зарур: 

маҳсулот етиштирувчиларга машина, қурилма, эҳтиѐт қисмлар, 
таъмирлаш, ѐнилги ва мойлаш материаллари каби моддий – техника 
воситаларини етказиб бериш; 

машиналарни бутун хизмат даври давомида иш қобилиятини таъминлаш, 
яъни сотиш учун тайѐрлаш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, машиналарни 
сақлаш, такомиллаштириш, машиналар паркини янгилаб бориш, эски деталларни 
қайта тиклаш, янги эҳтиѐт қисмлар ва оддий таъмирлаш – технологик 
мосламаларни ясаш; 

маҳсулот етиштирувчиларнинг механизациялашган ва транспорт 
ишларини шартномалар асосида бажариш. 
Таъмирлаш-техсервис ишларини амалга ошириш жараѐнида машиналарнинг 
ишончлилигини ошириш мақсадида фермер хўжаликларида, хўжаликлараро 
бирлашмаларда таъмирлаш-техник сервис базалари ривожланмоқда ва 
мустаҳкамланмоқда: янги марказий таъмирлаш устахоналари,муқобил ва туман 
МТПлари, вилоят техник сервис марказлари фаолият кўрсатмоқда, мавжудлари 
қайта жиҳозланмоқда, улар табора замонавий индустриал тус олиб бормоқда. 
АСМ муҳандиси, техник ходимлари чуқур касб тайѐргарлигига эга бўлибгина 
қолмай, балки тадқиқот ишларида муайян кўникмаларга ҳам эга бўлиши лозим. 
Бўлғуси бакалаврларимиз, магистрларимиз қишлоқ хўжалик техникаси ва 
ускуналарининг ишлаш хусусиятини ҳамда ресурсини энг самарали таъмирлаш 
ва тиклаш усуллари билан мавжуд техник талабларга мувофиқ ҳолда сақлашга 
доир билим олиши билан бирга пухта амалий кўникмаларга ҳам эга бўлишлари 
лозим. 
Кўп сонли машина-трактор паркини ишга шай холатда сақлаш мақсадида 
республикамизда замонавий таъмирлаш-техник сервис корхоналари (ТСК) 
мавжуд ва улар табора такамиллашиб бормоқда. 
Бугунги кунда яратилган ТСКлари дастлаб кичик машина-трактор 
станциялари (МТС) асосида ташкил этилган эди. Мавжуд ТСК муттасил равишда 
иқтисослашув ва концентрациялашув йўлидан бормоқда. 
Мазкур ўқув қўлланмада машиналар ишончлилиги ва техник сервис фанининг 
назарий асослари ягона тизимга солинган. 
60-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб республикамизда хўжаликларда 
фойдаланилаѐтган юк автомобилларига хизмат кўрсатиш, трактор ва чорвачилик 
фермалари ва комплексларига техник хизмат кўрсатиш станцияларини куришга 
киришилган эди. Эски ТСК реконструкция қилинди, кенгайтирилди. Улар 
тегишли техникалар билан қайта жиҳозланди. Уларни янада такомиллаштириш 
бугунги кундаги энг долзарб ишлардан бири ҳисобланади. 




Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish