Тошкент давлат аграр университети


V боб. Таъмирлаш – техник сервис базаларининг таркиби, уларни



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

V боб. Таъмирлаш – техник сервис базаларининг таркиби, уларни 
лойиҳалаштириш асослари 
 
5.1. Қишлоқ хўжалигида таъмирлаш-техник сервис базаларини ҳисоблаш 
схемаси ва меъѐрлари, таъмирлаш базасининг таркиби 
 
Режа:
1. Таъмирлаш-техник сервис базаларини ҳисоблаш схемаси, хизмат 
кўрсатиш ва таъмирлаш даврийлиги ва меъѐрлари.
2. 
Таъмирлаш-техник 
сервис 
базасининг 
таркиби 
ва 
уларни 
планировкилаш тартиби. 
Мавзунинг мақсади:
талабаларга таъмирлаш-техник сервис базаларининг 
таркиби, уларни ҳисоблаш услубияти тўғрисида билим бериш. 
Қишлоқ хўжалигида машина-трактор парк агрегатларидан самарали 
фойдаланишни таъминлаш учун техник сервис ва таъмирлаш тизимида 
бажариладиган барча ишлар намунали тартибда ташкиллаштирилишини талаб 
қилади ва бу ишлар фақат илмий асосда бажарилиши лозим. 
Қишлоқ хўжаликда ишлаб чиқаришни илмий асосланган меъѐрлар асосида 
режалаштириш, ташкиллаштириш ва назорат қалиш тизимини ташкиллаштириш 
ишларни доимо давлатимизнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Бундай 
талаблар 
қишлоқ 
хўжалигининг 
таъмирлаш-техсервис 
базаларига 
ҳам 
тааллуқлидир. 
Таъмирлаш базалари машиналарига тегишли меъѐрларни белгилашга оид 
объектив имконият, ҳар қандай машина тамонидан бажарилган иш ҳажми билан 
унинг ейилиши тўғрисида ўзаро алоқалар ўртасида маълум қонуният 
мавжудлигига, ўз навбатида машиналар техник сервиси ва таъмирлаш ишлари 
ҳажми масштабидан, ҳамда чидамлилиги паст элементларни алмаштириш 
эҳтиѐжлари билан чамбарчас боғлиқлигини кўрамиз. 
Машиналар томонидан бажарилган иш ҳажмининг кўпайиши, машиналардан 
фойдаланиш ҳажмининг жадаллашаѐтганлиги қишлоқ хўжалик техникаларига 
техник сервис, таъмирлаш ишларига ҳамда чидамлиги паст деталларни 
алмаштиришга оид эҳтиѐжларни ошиб боришига олиб келмоқда. Бу ишлар ҳажми, 
улардан жадал фойдаланиш даражасини пасайтириш бу эҳтиѐжларнинг тегишлаи 
равишда камайишига олиб келиши мумкин. 
Қишлоқ хўжалигида назорат қилишга қодир, керакли даражадаги таъмирлаш 
базалари масштабини аниқлашдаги асосий меъѐр бўлиб ҳар бир машина 
томонидан бажарилган маълум иш ҳажмига тўғри келадиган техник сервис ва 
таъмирлаш ишларининг ўртача меҳнат сарфи бўлиши мумкин. Таъмирлаш 
базасига тегишли умумий машиналар сонини аниқлашда таъмирлаш тури ва бу иш 
ким томонидан бажарилиши муҳим бўлмаслиги керак. Бунда энг муҳими шуки 
фойдаланилаѐтган машиналар техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга 
муҳтожлиги ва бу ишлар тегишли шароитларда сифатли бажарилиши.
Шу билан биргаликда қишлоқ хўжалигидаги машина – трактор паркларининг 
моддий – техник базалари таъминоти масаласи ҳам замон талаблари даражасида 
таъминланишига ҳам жиддий эътибор қаратилиши лозим.


344 
Бугунги кунда таъмирлаш базасини ҳисоблаш схемаси қуйидаги босқичлардан 
иборат: 
1) ҳисобланаѐтган хўжалик (корхона) бўйича трактор ѐрдамида ва бошқа 
механизациялаштирилган ишларнинг умумий иш ҳажмини аниқлаш; 
2) машиналарга техник хизмат кўрсатиш (техник сервис) ва таъмирлаш 
ишларининг нисбий меҳнат сарфи меъѐрларини аниқлаш ва танлаш; 
3) режалаштирилаѐтган (мўлжалдаги) хўжалик ѐки хўжаликларда ишлатилиш 
кутилаѐтган тракторларнинг барча русумлари бўйича трактор ишлари ҳажмини 
тақсимлаш; 
4) нисбий меъѐрлар бўйича машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва 
таъмирлаш ишларининг умумий ҳажмини аниқлаш; 
5) умумий меҳнат сарфини ихтисослашга корхоналарда ишларнинг 
жадаллигини ҳисобга олган бажариладиган техник сервис ва таъмирлаш ишларини 
бажариладиган жойлари бўйича тегишли корректировка қилиш (камайтириш ѐки 
кўпайтириш) асосида тақсимлаш; 
6) таъмирлаш базаларининг ҳар хил тармоғидаги етишмаѐтган қувватларни ва 
керакли капитал сармоялар ҳажмини аниқлаш. 
Уларни аниқлаш услубияти қуйидагилардан иборат.

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish