212
Бўйинларнинг овалсимон ейилишиги таъсир этадиган сабаблардан яна
бири бу кривошип – шатун механизми деталлардаги – шатунли механизм
деталларидаги
инерция кучлари, ҳамда газ босими таъсири остида ҳосил
бўлувчи ўзгарувчан кучлар ҳисобланади. Шатун бўйинларида кузатилганидек
энг кўп ейилиш қиймати валнинг айланиш ўқига қаратилган томони
ҳисобланади.
Тирсакли вал бўйинларининг ҳолати синчиклаб ювилганидан
кейингина текширилади (кир ушлагичнинг тиқинлари
ювиш пайтида ечиб
олинишлари шарт). Улардан таъмирталаб қилувчи тирналишлар, чуқур излар
ва бошқа дефектлар қўзитилмаса уларнинг ўлчамларини аниқлашга
киришилинади. Агар улардаги оваллик ва конуслик қийматларини аниқлаш
учун бўйин диаметрлари, асосан, микрометр билан 1 – 1 ва 11 – 11
қирқимлар бўйича ўлчанади (2 - расм).
2 – расм. Тирсакли валдаги бўйин диаметрини ўлчаш жойлари
.
Шатун бўйинларидаги йўл қўйилган оваллик 0, 05 – 0,06 мм – га; туб
бўйлар учун – 0,06 – 0,08 мм – га; шатун подшипникларидаги тирқиш ҳар хил
турдаги двигателлар учун - 0, 15 – 0,25 мм – га тенг.
Тирсакли валларни таъмирлашда дастлаб пайвандлаш ишлари билан
боғлиқ нуқсонлар бартараф қилинади, сўнг – механикавий ѐки
слесарлик
ишлов бериш ишлари бажарилади. Тирсакли вални жилвирлаш ва
полировкалаш (жилолаш) якунловчи операциялар ҳисобланади.
Ейилган ўтказиш бўйинлари совутувчи – ҳимояловчи муҳитда
виброѐйли усулда эритиб қопланади (ѐки пайвандланади), сўнг нормал ѐки
таъмирлаш ўлчамига келгунга қадар ишлов берилади (йўнилади,
жилвирланади).
Тирсакли вал чеккаларидаги подшипник ўтирадиган жой халқа қўйиб
тикланади. Халқа 40 ѐки 45 пўлатдан тайѐрланади. Йўнилгандан кейинги
унинг қалинлиги 2-4 мм бўлиши керак (двигателнинг маркасига қараб), сирт
тоза бўлиб ундаги оваллик ва конуслик даражаси 0,02-0,03 мм дан кўп
бўлмаслиги керак, (туб бўйинга нисбатан унинг ѐн томонга уриши 0,03 мм
ортмаслиги зарур). Улардаги асосий нуқсон тарлари:
213
1)
рухсат этилган чегарада туғри геометрик шаклдан (уларни ясаш
жараѐнида йўл қўйилган) оғиш сабабли ноўқдорликнинг ҳосил бўлиши;
2)
ишлаш пайтида двигател деталларида хусусан тирсакли валларда ҳосил
бўладиган деформациялар;
3)
шатун бўйинларидаги мойлаш суюқлигини узатувчи ариқчалар
бурчак
(3- расм) остида жойлашганлиги (шунинг оқибатида айланаѐтган вал ўқидан
энг кўп масофада ҳаракатланаѐтган абразив заррачаларининг марказдан
қочма куч таъсирида ариқча девори томонига улоқтириб ташланади, бу
мойнинг сепарациялашувига олиб келади). Мой ариқчасидан чиқаѐтган
абразив заррачаларининг кўпчилиги ариқчанинг
тескари томонидан
ҳаракатлана бошлайди ва ишқаланувчи сиртларнинг жадалроқ ейилишига
таъсир этади (3- расмга қаралсин). Тирсакли валнинг туб подшипнигини
вкладиш
ости уяси ейилганда,ѐки улардаги ўқдорлик бузилганда, уячалар
йўнилади.
Do'stlaringiz bilan baham: