Тошкент давлат аграр университети



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

Мавзунинг мақсади
: талабаларга янги корхоналарга янги техникаларни 
жорий қилиш ишларини ташкиллаштиришга ва режалаштиришга оид билим 
бериш. 
Қишлоқ хўжалиги моддий-техник базасини янада такомиллаштириш 
техникани, технологияни ва ишлаб чиқаришни доимо ривожлантиришдан 
иборатдир. Техника ривожланишининг қонуниятлари юқори даражадаги техник 
унумдорликка эга, таъмирлаш пайтида ишлов берилаѐтган ва тикланаѐтган 
деталларнинг сифатини ошириш ишлаб чиқаришдан сарфларни пасайтиришни 
таъминлашга қадир бўлган анча самаралироқ машиналарни яратишда намоѐн 
бўлади. 
Жисмоний ва маънавий эскирган машиналарни янгиларига алмаштириш – 
техник тараққиѐтнинг асосий талабидир. Янги техникани жорий қилиш 
таъмирлаш ишларини, деталларни тиклаш ишларини янада такомиллаштириш 
ишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ишлаб чиқаришдаги техника ва 
технологиянинг ривожланиши, уларнинг янада такомиллаштирилиши меҳнатни 
муттасил равишда ўзгартириш ва яхшилашни талаб этади. 
Шундай қилиб, техника, технология, ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш 
ўзаро боғлиқ ва бир-бирига нисбатан моддий-техник базанинг янада 
такомиллашувига олиб келади. 
Бундай такомиллаштириш асосида янги техник воситаларни яратиш 
масалалари 
устида 
шуғулланувчи, 
таъмирлаш 
жараѐнида, 
таъмирлаш 
технологияларини қайтадан қолипга туширишда ва меҳнатни ташкил этишнинг 
илғор методларини ишлатувчи илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари 
ютуқларини кенг қўллаш ѐтади. 
Агросаноат мажмуасининг иқтисодий ислоҳ қилиш палласидаги ҳозирги 
кунда мавжуд корхоналарини техник қайта қуроллантириш ва реконструкция 
қилиш масштабини кенгайтиришни, уларни янги юқори самарали техникалар 
билан қайта таъминлаш, истиқболли технологияларни жорий қилиш, меҳнат ва 
ишлаб чиқаришни илмий ташкиллаштириш, машиналар ва ускуналарни 
таъмирлашда уларнинг таъмирлашаро ишлаш ресурс даврларини кўпайтиришни 
таъминловчи прогрессив тизимларни қўллаш. 


312 
Техникалар, технологияларни ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш 
режали тартибда содир бўлиши лозим. Янги техникани жорий этиш, одатда, 
таъмирлаш корхонасини реконструкция қилиш билан боғлиқ бўлиб, у таъмирлаш-
ишлаб чиқариш корхонасининг концентрацияланиши ва ихтисослаштирилиши 
жараѐни давомида доимий тарзда амалга оширилиб борилиши керак. 
Ишлаб чиқаришни техникавий тайѐрлаш даврида таъмирлаш корхонаси 
машиналарни таъмирлашда янги технологияни ўзлаштиришни, баъзи деталларни 
тиклашнинг энг янги технологик усулини, меҳнатни ташкил этишнинг янги 
шаклини ва методларини олдиндан режалаштириб қўйилган бўлиши керак. 
Бу борада, юқоридаги тадбирлар билан биргаликда меҳнатни муҳофаза 
қилиш ва техника хавфсизлигига боғлиқ ишлар ҳам асосий йўналишлар қаторига 
киришига жиддий эътибор бериш зарур. 
Янги техника жорий этишни ташкиллаштириш ва режалаштиришга 
қаратилган комплекс ишлар ягона бир мақсадни – таъмирлаш корхоналарида 
меҳнат унумдорлигини ошириш, таъмирлаш ишлари ва чиқариладиган 
маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш, маҳсулот сифати даражасини кўтариш. 
Янги техникани жорий этишдаги иқтисодий самара ҳисоблашлар ѐрдамида 
аниқланади. Улар асосида ҳалқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ѐтади. 
Илм ва техникага оид Вазирлар Маҳкамасининг Республика Давлат 
қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ихтиролар ва кашфиѐтларга оид 
махсус қарорига асосан янги техникалар, ихтиролар, фойдали моделлар ва 
рационализаторлик таклифларни халқ хўжалигида фойдаланиш иқтисодий 
самарадорлигини аниқлаш методикасини тасдиқлаган. Мазкур ҳужжатларда 
ишлаб чиқаришга илмий техник тараққиѐт ютуқларини жорий этиш муҳим 
вазифалардан эканлиги яна бир карра қайд этилиб устивор илмий йўналишлар 
Дастури ишлаб чиқилган. Ихтироларни, фойдали моделларни, рационализаторлик 
таклифларни қўллаш, ҳалқ хўжалигида янги техникаларни жорий этиш меҳнат ва 
моддий ресурсларни анча тежаш имконини беради. 
Таъмирлаш-ишлаб чиқариш ривожланишининг режавий характери янги 
техника, прогрессив технология, меҳнатни илмий ташкил этиш тадбирларини 
режали тарзда амалга оширишни тақозо этади. 
Янги 
техникани 
жорий 
этиш, 
таъмирлаш-ишлаб 
чиқаришни 
реконструкциялаштиришни амалга оширишдаги муҳим тадбирлар корхонанинг 
перспектив ва йиллик техник ривожланиш режаларига киритилиши шарт. 
Уларнинг амалга оширилиши натижасида берилган таъмирлаш корхоналари янада 
чуқур концентрациялашиб ва ихтисослашиб боришга янги имкониятлар, 
шароитлар яратиб берилади. 


313 
Янги техника, технологияни жорий 
этишнинг асосий вазифалари 
таъмирлаш ишларини, деталларни тиклаш технологияларини 
такомиллаштириш; 
меҳнатни ташкиллаштиришни муттасил равишда ўзгартириш ва 
яхшилаш; 
меҳнат ва ишлаб чиқаришни илмий ташкил этиш; 
машиналар ва ускуналарни таъмирлашда уларни таъмирлашлараро 
ресурсини ошириш учун прогрессив тизимларни қўллаш; 
таъмирлаш корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш; 
таъмирлаш ишлари ва чиқариладиган маҳсулотларнинг таннархини 
пасайтириш; 
маҳсулот сифати даражасини кўтариш. 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish