16
қийматини чегириб ташлаб, қолган суммани биясидан ажратилган қулунлар
сонига бўлинади.
Тойлар бўйича қўшилган вазн (семириш) аниқланмайди, яъни улар
тарозида тортилмайди. Шунинг учун тойларнинг ўсиш таннархи ҳисобланади.
Бунда тойларнинг хўжаликда бўлган кунлари сонини аниқлаш лозим. Бунинг
учун тойларнинг йил бошидан мазкур гуруҳдан чиқиб кетгунга қадар
(сотилиши, бошқа ҳисоб гуруҳига ўтказилиши) ѐки ушбу ҳисоб гуруҳида ҳеч
қандай ўзгариш бўлмаса - йил охирига бўлган озуқа-кунлар сони аниқланади.
Сўнг умумий харажат суммасидан қўшимча маҳсулотлар қиймати чегириб
ташланади. Агар тойлар ишчи от сифатида фойдаланилган бўлса, бажарган
ишлар бир иш кунининг норматив қиймати бўйича баҳоланиб, аниқланган
сумма умумий харажатлардан чегириб ташланади. Қолган харажатлар
суммасини муайян ҳисоб гуруҳи бўйича озуқа кунлар сонига тақсимлаш йўли
билан бир озуқа-кун таннархи аниқланади. Бу кўрсаткич тойларнинг муайян
гуруҳида боқилган кунлари сонига кўпайтирилиб уларнинг ўсиш таннархи
аниқланади.
Қимизчилик биялар фермасининг асосий маҳсулоти бия сути, қимиз ва
биясидан
ажратилмаган
қулунлардир.
Бия
ва
айғирларни
асраш
харажатларидан қўшимча маҳсулотлар қийматини чегириб ташлаб қолган
сумма қимиз билан қулунларга қуйидагича тақсимланади:
Сут – 1 центнер – 1,0; 6-9 ойлик 1 бош қулун – 6,0.
Қимиз олинмайдиган йилқичиликда бир бош қулун таннархи бия ва
айғирларни асраш харажатларидан қўшимча маҳсулотлар қиймати чегириб
ташланиб, қолган суммани қулунлар бош сонига бўлиш йўли билан
аниқланади.
Туячиликда туғилган бир бош бўталоқнинг таннархи урғочи туяларнинг
120 озуқа-куни қиймати билан аниқланади. Бир бош бўталоқнинг моясидан
ажратиш вақтидаги таннархини аниқлаш учун йил бошига қолган
тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларига жорий йилдаги бўталоқни
туяларнинг бўталоғи ажратилгунга қадар қилинган сақлаш харажатларини
қўшиб, олинган суммадан катта ѐшдаги туялар бажарган ишлар, олинган сут,
жун ва қўшимча маҳсулотлар қиймати ҳамда келгуси йилга ўтказиладиган
тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларининг қиймати чегириб ташланади
ва қолган сумма буталоқлар бош сонига бўлинади.
Бўталоқлар ўсишининг таннархи ҳам йилқичиликдаги каби аниқланади.
Лекин бу ишда айрим хусусиятлар мавжуд. Туялар икки йилда бир марта
болалайди ва уларнинг бўғозлик даври 13 ойгача чўзилади. Шунинг учун ҳам
туяларнинг бир йиллик асраш харажатлари тугалланмаган ишлаб чиқариш
харажатлари сифатида келгуси йилга қолдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: