Тақризчилар:
Н.С.ХУШМАТОВ – Ўзбекистон бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти
директори, и.ф.д., профессор
Т.Х.ФАРМОНОВ – ТошДАУ, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐти кафедраси
мудири, и.ф.д., профессор
КИРИШ
3
Дунѐ мамлакатларида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлаш масаласининг долзарблашиб бориши, озиқ-овқат таъминоти
даражасининг мамлакат ижтимоий-иқтисоий барқарорлиги ва давлат
хавфсизлиги билан бевосита боғлиқлиги бу масалага янада эътибор
кучайтирилишини
талаб
қилади.
Хусусан,
чорвачилик
тармоғи
маҳсулотларининг озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида катта улушни ташкил
этиши
мазкур
тармоқни
ривожлантиришнинг
ташкилий-технологик,
иқтисодий-молиявий муаммоларини ҳал этишни тақозо этмоқда.
Сўнгги йилларда чорва моллари бош сони ортишига қарамасдан,
маҳсулдорликни ошириш ва таннархни пасайтириш муаммолари мавжуд.
Республика Президенти А.И.Каримов таъкидлаганидек “…чорвачилик
соҳасини оладиган бўлсак, бу борада ишга солинмаган катта имкониятлар
мавжудлигини таъкидлаш ўринлидир. Таққослаш учун қуйидаги бир мисолни
келтираман: Дания ва Жанубий Кореяда сут соғиб олиш бўйича ўртача
кўрсаткич 8-9,5 минг килограммни, Венгрия, Германия, Голландияда эса 6-7
минг килограммни ташкил қилаѐтган бир пайтда, бизда кейинги беш йилда бу
рақам 1,7 минг килограмм даражасида сақланиб қолмоқда.”
1
Бундай долзарб ва устувор вазифаларни ҳал этишда харажатларни тежаш,
таннархни пасайтириш ва самарадорликни ошириш резервларини аниқлаш
ҳамда сафарбар этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-
сон “Шахсий ѐрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини
кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842
сон “Шахсий ѐрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини
кўпайтиришни
рағбатлантиришни
кучайтириш
ҳамда
чорвачилик
маҳсулотларини ишлаб чиқаришини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Ушбу қарорларда белгиланган вазифаларни ҳал этишда чорвачиликнинг
озуқа базасини мустаҳкамлаш, озуқа ишлаб чиқаришни ихтисослашган
тармоққа айлантириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни
хорижий технологиялар асосида модернизациялаш муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек,
тармоқда
иқтисодиѐтни
эркинлаштириш
чорвачилик
маҳсулотларини қайта ишлаш, маркетинг хизматини ривожлантириш ва ишлаб
чиқариш
менежментини
ривожлантиришни
ҳам
тақозо
этмоқда.
Чорвачиликнинг бундай йўсинда ривожлантирилиши ишлаб чиқаришни
ташкил этиш ва технологиясида сезиларли ўзгаришларни юзага келтириб, улар
мазкур тармоқда етиштирилган маҳсулотлар таннархини калькуляциялаш
чоғида тегишли тарзда ҳисобга олиниши лозим.
Чорвачилик хўжаликларида харажатларнинг шаклланишини назорат ва
таҳлил қилиш, ортиқча харажатларни аниқлаш ҳамда ҳақиқий таннархни тўғри
ҳисоблаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
1
И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини
оширишга хизмат қилади. Тошкент. “Ўзбекистон”, 2011. 27 б.
4
Do'stlaringiz bilan baham: |