Эшитилди: Д.А.Рўзибаева:
“ Хурматли Ёшларимиз! Ҳаммамизга маълумки, яқинда давлатимизда Ватан ҳимоячилари куни нишонланади. Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи Қуролли Кучларни бошқариш, режалаштириш ва қўллаш тизимида замонавий ахборот-коммуникасия технологиялардан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари ва ҳарбий алоқа тизимларини уйғунлаштиришни, Қуролли Кучларимиз ахборот-коммуникасияларининг рақамли ягона тармоғини яратишни тақозо етмоқда. Миллий армиямизни босқичма-босқич ва тизимли равишда шакллантиришда, аввало, Ўзбекистоннинг минтақамизда ва ҳозирги дунёда тутган геостратегик ва геосиёсий ўрнини, мамлакатимиз ҳавфсизлигига қарши қаратилган жиддий ички ва ташқи таҳдид ва хатарларни, айниқса, кучайиб ва фаоллашиб бораётган халқаро террорчилик, экстремизм, тобора кўлами кенгайиб бораётган наркоагрессия, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши каби бало-қазоларни ҳисобга олган ҳолда иш тутдик. Aрмиямиз жаҳон ҳарбий қурилишининг энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган бўлиб, айни пайтда миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом еттирмоқда, шу билан бирга, минтақамизда рўй бериш еҳтимоли мавжуд бўлган ҳарбий ҳаракатлар ва жанговар амалиётлар ҳам ҳар томонлама эътиборга олинмоқда. Ҳарбий ўқув юртларимиздаги таълим тизими тубдан ўзгармоқда, уларда бўлғуси офицерларни тайёрлаш ва тарбиялаш ҳозирги замон талабларига тўла мос келадиган, принсипиал жиҳатдан мутлақо янги бўлган ўқув-техник ва маънавий-аҳлоқий асосда йўлга қўйилган. Aрмия сафларига, авваломбор, мустақил ва суверен Ўзбекистонимизга хизмат қилиш, унинг манфаатлари ва сарҳадларини, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоя етишга азму қарор қилган мард ва фидойи, интеллектуал жиҳатдан тарбия топган етук кадрлар келади.
Сўзга чиқди: М.Икромов:
“Талабалар! Орангизда ўтирган йигитларнинг барчаси Ватан ҳимоячилари ҳисобланасиз. Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади.Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга йетган она заминга меҳр-муҳаббат ва садоқатда бўлиши, унинг ҳар бир ҳовуч муқаддас тупроғини кўзига тўтиёдек суртиши, унга нисбатан бир умр фарзандлик ҳисси билан яшаши унинг учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Ватанимиз тупроғидаги ҳар бир қарич йер муқаддас ҳисобланади. Шунинг учун аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё етганлар, қайерга борса ҳам ватан ёди билан нафас олганлар. Юртимиз инсонлари ватанимиздан ташқарида бахт-саодатга ериша олмайдилар. Ҳар бир инсоннинг ўз Ватани унинг учун дунёдаги енг гўзал ва муқаддас макондир. Ватанга меҳр-муҳабати бўлмаган инсонни ота-онасига меҳри бор десалар бунга ишониб бўлмайди. Она ватанимизга садоқатли бўлиш, аждодлар меросига қизиқиш, миллий маънавиятдан бахрамандлик, ўзига ишонч, келажак олдида маъсуллик туйғуларини тарбиялайди. Таълим муассасаларида “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирларини ўтказишнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, ўқувчилардан Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда худудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш, уларни ўз ватанига содиқ ва фидоий инсонлар етиб тарбиялаш барча таълим муассасаларининг педагогик жамоасининг енг муҳим вазифаларидан бирига айланган. Бугунги кунда ўқувчи ёшларда ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимиой ҳамкорлик каби миллий ғояларнинг асосий йўналишларини шакллантириш, бу таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш анъанага айланиб бормоқда. Ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросимларини тантанали ўтказиш ҳам ватанпарварлик тизимига киради. Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, бугунги кунда ҳар бир йигит қизнинг орзуси ва бурчига айланиб бормоқда.
Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Биз навқирон авлод вакилларини баркамол, йетук кишилар қилиб вояга йетказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади. Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини хис етиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир. Биз қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда яшаётган, миллати, дини ва еътиқодидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фахрланса арзийди.
Шундан сўнг талабалар орасида мавзу бўйича савол-жавоблар бошланиб кетди ва қизғин мунозарага сабаб бўлди. Талабалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, қизиқарли воқеалар билан бўлишишди.
Якунида, кириб келаётган байрамга қизғин тайёрланиш фикри маъқулланди.
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича маъсул С.Қосимова
Тиллар кафедраси ўкитувчилари
Д.А.Рўзибаева
М. Икромов Н.З.Рахимджанова Ф. Эгамбердиев
Do'stlaringiz bilan baham: |