Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатация си институти йўЛ Қурилиш машиналари ва жихозларини



Download 25,36 Mb.
bet9/44
Sana20.07.2022
Hajmi25,36 Mb.
#825242
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
КТЙҚМваЖ, (ЙҚМ) маъруза 28с.

Назорат саволлари:



  1. Бута кескич машиналари турлари.

  2. Юмшаткичлар турлари.

  3. Юмшатгич иш унумдорлигини хисоблаш;

  4. Тайёргарчилик ишлари машиналари ишчи жихозлари.

  5. Тупрокни тоифалари

  6. Кудаковлар қўлланилиши ва ўзак машиналари

  7. Бутакескич иш унумдорлиги хисоби



МАЪРУЗА № 4


ЕР КАЗИШ-ТАШИШ МАШИНАЛАРИ
БУЛЬДОЗЕР.
Таянч сўзлар: ағдаргич, узатма, ишчи жихоз, технология, бульдозер.


Режа:



  1. Ер казиш-ташиш машиналари.

  2. Бульдозерлар ва улардан фойдаланиш.

  3. Бульдозерлар турлари ва кўрсаткичлари.

  4. Бульдозерлар иш унумдорлиги хисоби.

Бульдозер, пичокли агдаргич, брус ёки рама куринишидаги сурувчи курилма ва агдаргични гидравлик бошкариш системаларини уз ичига олган, гусеницали ёки пневмогилдиракли база тракторларнинг осма ускуналаридан иборат. Улар I –IV категориядаги хамда олдиндан юмшатилган коя ва музлаган грунтларни каватлаб казиб олиш ва суришда кулланилади. Бульдозерлар ёрдамида курилиш майдонларини текислаш, кутармалар килиш, турли чукурлар ковлаш, тог багирларида террасалар тайёрлаш, бошка машиналар ташидиган тупрокларни текислаш, пойдевор ва коммуникациялар учун хандаклар казиш, чукурлар, хандаклар ва бино пойдевори атрофини тулдириш, атрофни кор, тош, майда дарахтлар, бутазор ва чангалзорлардан, тунка ва курилиш ахлатларидан тозалаш ва бошка ишлар бажарилади.


Иш органи – отвалнинг урнатилишига кура бульдозерлар икки хил булади: отвали бурилмайдиган (оддий) яъни отвали тракторнинг буйлама укига доимо перпендикуляр вазиятда урнатилган бульдозерлар ва отвали буриладиган (универсал) бульдозерлар, бунинг отвали горизонтал текисликда иккала томонга хам 50 - 650 гача хамда тракторнинг буйлама укига нисбатан 900, баъзан эса вертикал текисликда хам иккала томонга 3 - 80 буриладиган вазиятда урнатиш мумкин.
Бульдозерларнинг иш цикли куйидагича: машина олдинга харакатланаётганда агдаргич бошкариш системаси ёрдамида грунтга ботиб киради, пичоги билан грунт катламини киркиб, суриб уз олдида грунт призмаси хосил килади ва уни ер сирти буйлаб судраб бушатадиган ёки сакланадиган жойга олиб боради. Грунтни туккандан сунг агдаргич транспорт холатига кутарилиб, машина яна грунт олиш жойига кайтиб келади ва цикл такрорланади.
Бульдозерларнинг асосий параметрларига агдаргичнинг баландлиги Н ва зунлиги L, асосий киркиш бурчаги d, агдаргичнинг кетинги бурчаги a, агдаргичнинг кундалангига киялатиш ва планда бурилиш бурчаклари (агдаргичи буриладиган машиналарда), агдаргичнинг бульдозер таянч юза сатхидан кутарилиш баландлиги h1 агдаргичнинг бульдозер уша юза сатхидан тушиш чукурлиги h2 киради. Агдаргичнинг пастки киррасига ишкаланишга бардошли котишмадан иборат, алмашадиган икки тигли киркувчи пичоклар (ён томонига иккита ва уртасига биттадан) урнатилган. Юкори кисмининг уртасига эса тупланган тупрок тукилмаслиги учун козирёк урнатилган булади.
Бульдозернинг бурилмайдиган агдаргичи иккита сурувчи брус куринишидаги сурувчи курилмага шарнирли махкамланган, брусларнинг кетинги учлари база машина юритиш курилмасининг тусинларига шарнирли бириктирилган.
Бульдозернинг буриладиган агдаргичи универсал сурувчи рама 5 (1-расм) га махкамланган, бу рамага агдаргичдан ташкари турли гидравлик бошкариладиган, алмашиб ишлайдиган ускуналар - бута кескич, дарахт йикитгич, тунка ковлагич, кор тозалагич ва бошкалар урнатилиши мумкин. Бурилувчи агдаргич сурувчи рама билан агдаргичнинг база машинага нисбатан бурилишига имкон берадиган марказий шарли шарнир 7 ва икки ён тиргаклар 6 оркали богланган булади.
Гусеницали бульдозерлар технологик имкониятларни анчагина оширадиган кушимча тез алмашадиган иш ускуналари билан жихозланади.
Бульдозер ишлаган пайтда куйидагикучлар хосил булади (2-расм): грунтни киркишга булган каршилик кучи Рр, иш жихозини грунтга киритишга каршилик кучи Рп, грунт судралувчи призмасининг грунт буйича ишкаланиш кучи Рпр, агдаргич киркиш киррасининг ишкаланиш кучи Ртр1 хамда грунт агдаргич буйича харакатланганда хосил буладиган ишкаланиш кучи Ртр2. Бульдозернинг харакат уки буйлаб йуналган мана шу кучларнинг йигиндиси бульдозернинг илашиш буйича тортиш кучи Тц дан кичик булиши керак.
Бульдозернинг грунтни киркиш ва суришдаги иш унумдорлиги (м3/соат):

Download 25,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish