Тишли узатмалар. Бундан узатмалар умумий ҳолда бир-бири билан илашиб ишлайдиган иккита тишли гилдиракдан иборат бўлади. Етакловчи гилдирак, одатда, кичик бўлиб, шестерня дейилади, етакланувчиси эса катта бўлиб, гилдирак дейилади. Тишли гилдиракларнинг ўзаро жойлашувига кўра тишли узатмалар ташқи ва ички илашишли, рейкали илашмали бўлади. Рейкали узатмада шестернянинг айланма ҳаракати илгарилама-қайтма ҳаракатга ва аксинча ўзгартирилади.
Занжирли узатмаларетакловчи ва етакланувчи юлдузчалардан ва уларни қамраб олган занжир ташкил топади. Бу узатма ораларидаги масофа метргача бўлган ўзаро параллел валларга ҳаракат узатиш учун хизмат қилади. Тузилиши жиҳатидан роликли, втулкали ва тишли занжирлар бўлади. Роликли занжир втулка ички томондан прессланган пластиналар иборат втулка валиклар эркин айланади, валикларга эса ташқи томондан пластиналар прессланган. Валикларга нисбатан ролик эркин айланади ва шу ролик орқали занжир юлдузча тишларига илашади. Втулкали занжир роликли занжирдан ролиги йўқлиги билан фарқ қилади. Втулкали ва роликли занжирлар тезлик 20 м¤с гача бўлганда ишлатилади. Тишли занжир ўзаро шарнир ердамида бириктирилган икки турдаги пластиналар тўпламидан иборат. Бу пластиналарнинг бирида иккита тишсимон чиқиқ бўлади ва иккинчиси тиш бўлмайди ва йўналтирувчи вазифасини ўтайди. Занжир мана шу тишсимон чиқиқлари билан юлдузчага илашади. Тишли занжирлар равон ишлайди ва тездик юқори (20 м¤с дан ортиқ) бўлганида қўлланилади. Кўп қаторли занжирлар катта қўвватларни узатиш имконини беради.
Назорат саволлари:
Машина деталлари нима
Бирикмаларни турлари ва вазифаси
Пайвандлаш усуллари
Узатмалар турлари ва кулланилиш сохалари
Тишли занжирли узатмалар
Фрикцион узатмалар
Ажраладиган бирикмалар
Ажралмайдиган бирикмалар
Бир моторли ва кўп моторли юритмалар. Машиналарнинг иш тартиби. Дизел ва карбюратор юритмалар. Электр юритмалар. Гидротрансформатор ва гидромуфталар. Компрессорлар.
+урилиш машиналарининг қувват манбалари двигателларнинг сонига қараб бир моторли ва кўп моторли, турига қараб ўзгармас ва ўзгарувчан электр токи билан ишлайдиган моторли, ички енув двигателли ҳамда кўп моторли комбинациялашган юритмалар (электрик дизель, гидравлик дизель, пневматик дизеллар)дан иборат бўлади. Бир ва кўп моторли юритмалар. Бир моторли юритмаларда битта куч манбаи хамма механизмларни харакатга келтиради. Бунда юритмада турли тузилишдаги муфталар ердамида машинанинг айрим механизмлари ишга туширилади ва тўхтатилади. Кўп моторли юритмада эса зар қайси механизм еки уларнинг гуруҳи алохида двигателлар (моторлар) билан харакатга келтирилади. Кўп моторли юритмаларда ички енув двигатели электр генераторни харакатга келтиради, генератор эса алохида механизмларнинг электр юритмаларини электр энергияси билан таъминлайди. Ички енув двигатели гидронасосни харакатга келтиришия, гидронасос эса суюкликни алохида двигателларнинг гидродвигателларига узатиши мумкин.
Бир моторли юритманинг камчилиги шундан иборатки, унда алоҳида механизмларга харакат узатиш учун кўп сонли трансмиссия талаб этилади. Бундан ташқари, бир моторли юритмада харакатга келтириладиган механизмлар ўртасида қувватни мустақил равишда тақсимлаб бўлмайди.
Юритма, двигател иш юкламаларининг ўгаришини ҳисобга олган ҳолда танланади. Машинанинг иш тартиби юкламаларнинг ўзгариш амплитудаси ва такрорийлигига, вақт бирлиги ичида уланишлар сонига, реверсивлигига ва узлуксиз ишлаш давомийлигига боғлиқ.
Машинанинг тўрт иш тартиби фарқ қилинади: 1) енгил иш тартиби энг катта юкламанинг ўртача юкламага нисбати 1,1; 1,3, иш харакатлари тезлиги доимий, иш харакатлари реверсланмайди;
Машинанинг турли иш тартибларига мослиги
1 – тебранишлар, такрорлиги; 2 - қувватнинг ўзгариши.
1) Соат ичидаги уланишлар сони 20-30, камдан-кам 50. Бетон юргичлар, қоришма аралаштиргичлар, цилиндр майдалагичлар, транспортерлар шу иш тартибида ишлайди. Бундай машиналарни харакатга келтириш учун ҳар қандай двигателда фойдаланиш мумкин;
2) ўртача иш тартиби – энг катта юкламанинг ўртача юкламага нисбати 1,5; 2,5 иш харакатлари ўзгариб туради, харакатлар камдан-кам холларда реверсланади; бир соат ичидаги уланишлар сони 200га етади. Скреперлар, тягачлар, грейдер-элеваторлар, майдалагичлар, кранлар, кўп ковшли экскаваторлар ва юклагичлар шу тартибда ишлайди;
3) оғир иш тартиби – энг катта юкламанинг ўртача юкламага нисбати 2:3, юклама тез-тез ва кескин равишда ўсиб кетади; ва харакатлари тезлиги узлуксиз ўзгариб туради, харакатлар тез-тез реверсланади, бир соат ичидага уланишлар сони 1000 ва ундан ортиқ. Бир чўмичли экскаваторлар, бульдозерлар, итаргичлар ва бошқалар шу тартибда ишлайди;
4) жуда оғир иш тартиби – зарбий еки титратувчи характерда бўлади. Тош майдалагичлар, харсанг тошлар қазийдиган экскаваторлар шу тартибда ишлайди. Тўрпича юкланиш ҳоллари учун бирор двигателни танлашда ташки (механик характеристикага асосланилади. М ва П координаталарида қурилган Мқt (n) эгри чизиқ (бу ерда М – буровчи момент; h – айланиш такрорлиги) ташки механик характеристика деб аталади.
Энергия манбаининг харакати иш жиҳози, юриш кисми ва машинанинг барча йиғма бирликларига узатмалар ердамида узатиладиган узатмалар харакатини узатибгина қолмай, унинг тезлигини, айрим холларда эса унинг характерини ва йўналишини ҳам ўзгартириб беради.
Узатмалар механик, гидравлик ва электрик бўлиши мумкин. Механик узатмалар ишқаланиш (тасмали ва фрикцион узатмалар) ва ишлашиш (тишли, червякли ва занжирли узатмалар) булиши хисобига узатади.
Механик узатма ўзаро бирлашиб, комплекс холда ишлайдиган деталлар грухидан (вал, ўқ, тишли ғилдираклар, подшипниклар, муфталар ва тормозлар) ташкил топган бўлади. Узатманинг самарали ва узоқ муддат ишлашида, унинг ҳар бир деталнинг чидамлилиги, кандай материалдан тайерланганлигига, ишқаланишига каршилик кўрсата олиши ва шу каби кўрсаткичлар катта ахамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |