Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Бухоро амирлигининг ағдарилиши. Бухоро Халқ Совет



Download 3,43 Mb.
bet70/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Бухоро амирлигининг ағдарилиши. Бухоро Халқ Совет


Республикасининг ташкил топиши ва ундаги сиѐсий ўзгаришлар
1917-йил Бухоро амирлиги ҳам худди Хива хонлиги сингари муҳим ўзгаришлар арафасида турарди. Бу даврда Бухорода жадидчилик ҳаракати ва зимдан ўсиб чиққан Ёш бухороликлар партиясининг фаолияти кучайди. Ёш бухороликлар 1910 йилдаѐқ ўзларини алоҳида ташкилот сифатида эълон қилган эдилар. Улар даставвал мавжуд монархия тузуми доирасида демократик ислоҳотлар ўтказиш, конституцион монархияни ўрнатиш орқали амирнинг мутлоқ ҳокимлигини чеклаб қўйиш тарафдори бўлишган.
1917-йил 7 апрелда Бухоро амири Саид Олимхон мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида фармон чиқарса ҳам, амалда уни жорий қилмади. Жадидлар Бухоро шаҳрида намойиш уюштирганларидан сўнг мамлакатда уларни ѐппасига таъқиб этиш бошланди.
Бухородаги апрел воқеаларининг якуни шу бўлдики, ҳукуматда консерватив кучлар яна устунликка эришдилар. Саид Олимхон қозикалон Шарифжон Махдумни лавозимидан бўшатди, ғазабланган мутаассиблар раис Абдусамадхўжани оломон қилиб ўлдирдилар. Насруллобек қўшбегининг буйруғи билан Ёш бухоролик жадидларнинг машҳур намояндаси Садриддин Айний ва бошқалар 75 таѐқ уриб жазоландилар. Ислоҳотчилик ҳаракатининг бу босқичи мана шундай нохушлик билан якунланди.
Октабр тўнтаришидан кейин совет Россияси билан Бухоро амирлиги ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Туркистон республикасининг болшевиклардан иборат раҳбарияти Бухоро амирлигининг давлат мустақиллигини расмий равишда тан олишига қарамай, амалда унинг ички ишларига доимий равишда аралашиб турди.
Ёш бухороликлар амирлик истибдодига қарши курашни давом эттирди. Партия ичида турли гуруҳларнинг борлиги, қарашларнинг хилма-хиллиги туфайли ягона дастур тузишга эҳтиѐж туғилди. Марказий қўмита бу вазифани 1917 йил ноябрда Фитратга топширди. Фитрат томонидан 1918 йил январда ѐзилган Ёш бухороликлар партиясининг дастури (программаси) Марказий қўмита томонидан тасдиқланди ва ислоҳот лойиҳаси сифатида эълон қилинди. Унда Бухоро мамлакатида конституциявий монархия ўрнатиш, Бухоронинг иқтисодий, сиѐсий ва ҳарбий мустақиллигини таъминлаш, маданий тараққиѐтга эришиш лозимлиги, деҳқончилик ва солиқ
тизимига алоҳида эътибор берилди. Бухорода замонавий армияни ташкил этиш, 2 йиллик мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилиш, давлат ҳисобидан мактаблар ва олий ўқув юртлари очиш зарурлиги айтилди. Лойиҳада Бухорода 10 та нозирликдан иборат Нозирлар Шўроси тузиш таклиф этилди. Кейинчалик Файзулла Хўжаев Фитрат лойиҳасининг анча чекланганлигини танқид қилиб, унда бошқарувнинг республика усулини жорий этиш талаб қилинмаганлигини кўрсатган эди.
Туркистон ХКС Бухоро давлатига ғанимлик қилиб, амир ҳукуматини куч билан ағдаришга уринди. Болшевиклар шу мақсадда Ёш бухоролик жадидларни қўллаб-қувватлашди. 1918-йил март ойида Туркистон ўлкаси ХКС раиси Ф. Колесов қўмондонлигидаги қизил аскарлар мамлакат пойтахти Бухоро шаҳрига ҳужум уюштирдилар. Уларнинг ҳужуми муваффақиятсиз тугаган бўлса ҳам, Бухородаги сиѐсий тузумни ўзгартириш учун уриниш тўхтамади. Афсуски, Амир Олимхон мамлакат тақдири ҳал қилинаѐтган ушбу фурсатда муҳолифатдаги Ёш бухороликлар партияси арбоблари билан тил топиша олмади. У мамлакатда конституцион монархия ва демократик тартибларни ўрнатмоқчи бўлган жадидлар-Ёш бухороликларни йўқотиш йўлини тутди. Файзулла Хўжаевнинг таъкидлашича, Колесов воқеасидан кейин амир мамлакатда 3000 кишини қатл қилган. Садриддин Айнийнинг ѐзишича фақат пойтахт - Эски Бухоро эмас, балки Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Қоракўл, Чоржўй, Хатирчи, Кармана, Қарши, Шаҳрисабз бекликларида ҳам минглаб кишилар жадидликда айибланиб, ноҳақ ўлдирилди. Бухоролик жадидларнинг тирик қолган вакиллари Самарқанд, Тошкент ва Москвага жўнаб кетишга мажбур бўлишди.
Ёш бухороликларнинг бир қисми 1918- йилнинг ѐзида Тошкентда Бухоро Компартиясини тузишди. Файзулла Хўжаев Москвадаги муҳожирлик даврида - 1918 йил октябрда Туркистон республикасининг РСФСР ҳукумати ҳузуридаги мухтор ваколатхонаси қошида Ёш бухороликлар партиясининг бўлимини ташкил қилди. 1920-йил январда Тошкентда Файзулла Хўжаев бошчилигидаги инқилобчи Ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий бюроси тузилди. Болшевиклар Ёш бухороликлардан амирлик ҳокимиятини ағдаришда фойдаландилар. Улар ҳам тактик мақсадларни кўзлаган ҳолда болшевикларга яқинлашишди.
Ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий бюроси 1920 йил 13-14 июнда бўлган бирлашган конференсиясида Файзулла Хўжаев тузган дастур (программа)ни қабул қилди. Дастур "Зулмга қарши бирлашингиз" деган шиор ва кириш қисми билан бошланади. Бу қисмда Бухоронинг умумий аҳволи ва Ёш бухороликларнинг асосий мақсадлари, иккинчи қисмида эса Ёш бухороликларнинг амалий таклифлари, ислоҳот ва мамлакатнинг идора қилишни ташкил қилиш режаси баѐн этилди. Шариат- адлия ишларини олиб боришнинг негизи, деб қуйидагича эътироф қилинди: "Шариат-адолатни талқин қилувчи ва камбағалларни ҳимоя этувчидир". Дастурда амирликни қурол кучи билан ағдариб ташлаш ва Бухорони демократик халқ республикаси деб эълон қилиш талаби қўйилди. Ёш бухороликлар катта бойлар қўлидаги ерларни мусодара қилиш, бепул
бошланғич таълим жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандлар саноати, ички ва ташқи савдонинг аҳволини яхшилаш йўлида амалий чора- тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлашди.
1920-йил 25 августда Туркистон фронти қўмондони М.В.Фрунзе қизил аскарларга Бухорони босиб олиш учун буйруқ берди. Кескин жанглардан сўнг-2 сентябрда Бухоро шаҳри босиб олиниб Сайид Олимхон ҳокимиятдан ағдариб ташланди. Қизил аскарлар Шарқнинг энг қадимги шаҳарларидан бири, "Ислом динининг гумбази" ва "шариф шаҳар" ҳисобланган муқаддас Бухорони вайрон қилдилар. Қадимий Бухоро ўт ва харобалар ичида қолди.
Шафқатсиз ўқ ѐмғири ва бомбардимон натижасида шаҳар обидаларининг бешдан бир қисми вайрон этилиб, минглаб бегуноҳ одамлар нобуд бўлган. Ўша давр воқеаларининг бевосита шоҳиди бўлган маҳаллий тарихчи Муҳаммад Али Балжувоний ўзининг "Тарихи Нофеий" ("Фойдали тарих") асарида қизил аскарлар томонидан қилинган Бухоро босқини оқибатларини қуйидагича тасвирлайди: "Бухорони босиб олиш натижасида 34 гузар, 3000 дан ортиқ дўкон, 20 та сарой, 29 та масжид ѐниб хароб бўлди. Минорайи Калонга ҳам зарар етиб, Олимхон ва Мир Араб мадрасалари ѐниб кетди... Ҳазрати Имом дарвозасидан Гузари Назаргача, Кофиробод, Ўғлон дарвозаси, Масжиди Калон, Зиндондан Тўқимдўзий ҳаммомигача, минора остидан то Сўзангарон даҳаси, Гул бозор, Регистондан то Пули ошиқоннинг бошигача батамом ѐниб кетди. Қарши дарвозаси ҳам ѐниб кетди... Шаҳарда 3000га яқин ҳовли ѐниб кул бўлди. Бухоро шаҳри қарийб 20 кун ѐнганди. Бухоронинг шу даражада хароб бўлганини ҳеч бир тарих кўрмаган эди". Бухороликлар бу кунларни «кичик қиѐмат» деб аташган.
Шаҳарга кирган қизил аскарлар Аркдаги амир хазинасини, Бухоро қозикалони, қўшбеги ва бошқа амалдорларнинг бойлигини мусодара қилганлар. аскарлар ва қўшин раҳбарлари катта бойлик орттирганлар. Ҳатто Фрунзе хазинадаги қимматбаҳо бойликларнинг бир қисмини ўзи учун сақлаб қўйган. Туркистон ҳарбий-инқилобий бюро "учлиги"нинг аъзоси А.Машитскийнинг 1920 йил сентябрда В.И.Ленинга ѐзган маълумотномасида шаҳар маркази яксон қилинганлиги, Регистон ва Арк ѐндирилгани, Арк ертўлалари ва омборхоналаридаги бойликлар-ўтин, кумуш, бриллянтлар талангани, бунда қизил армия бевосита қатнашгани ҳақида хабар берган.
Сентабр ойининг бошида амирлик хазинаси ва бошқа бойликлар ортилган 2 эшелон юк Самарқанд ва Тошкент орқали Москвага йўл олди. Қарийб 15 сcнтабргача давом этган Бухоро таловининг гувоҳи бўлган Туркбюро раиси ўринбосари Г.Сафаров қуйидагича ѐзган эди: "Бухорога келган қизил қўшинлар энг аввало талончилик билан шуғулландилар. Улар ҳаммани ва ҳамма нарсани таладилар. Умуман қизиллар Бухорони талаш учун келган эдилар".
Бухоро шаҳридан сўнг қизил армия 27 беклик (баъзи манбаларда 32 беклик)ни ҳам бирин-кетин эгаллаб, Бухоро амирлигига барҳам беришди.
1920-йил 14-сентабрда бўлган Халқ Нозирлар Шўроси, Ревком ва Бухоро Компартияси МКнинг умумий йиғилишида 9 кишидан иборат Бутун Бухоро
инқилобий қўмитаси (раиси-Абдулқодир Муҳитдинов) ва республика ҳукумати - 11 кишидан иборат Халқ Нозирлар Шўроси (раиси-Файзулла Хўжаев) тузилди. Мамлакатни бошқариш мақсадида тузилган Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси таркиби қуйидагича эди: раис ва хорижий-ташқи ишлар (нозир-Файзулла Хўжаев), маориф (Қори Йўлдош Пўлатов), ички ишлар (Мухтор Саиджонов), молия (Усмонхўжа Пўлатхўжаев), давлат назорати (Нажиб Ҳусайинов), фавқулодда комиссия (Чека раиси-Юсуф Иброҳимов), адлия (Мукаммил Бурҳонов), ҳарбий ишлар (Баҳовуддин Шиҳобуддинов), ер-сув ишлари-деҳқончилик (Абдулқодир Муҳитдинов), савдо ва саноат (Мирзо Муҳитдин Мансуров) нозирликлари. Бу пайтга келиб инқилобчилик таъсирида бўлган Ёш бухороликлар партияси аъзолари Бухоро Компартияси сафига киришга мажбур бўлган эдилар. Ушбу ўринда таъкидлаш жоизки, асосан жадидлардан ташкил топган Бухоро ҳукумати ўша пайтда маълумотли кишилар йиғилган ҳукуматлардан бири ҳисобланган. Бухоро жадидлари ўзларининг ислоҳотчилик ғояларини янги ҳукуматдаги фаолиятлари давомида амалга оширишга ҳаракат қилдилар.
1920-йил 6-8 октябрда амирнинг ѐзги саройи-Ситорайи Моҳи Хосада чақирилган Бутун Бухоро халқ вакилларининг 1 қурултойида Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) тузилганлиги тантанали равишда эълон қилинди. Бу давлат тузуми жиҳатидан халқ демократик ҳокимияти эди. Унинг зиммасига қисқа муддат ичида ўрта асрчилик анъаналари мерос қолган амирлик Бухоросини демократик давлатга айлантиришдек Тарихий вазифани бажариш тушди. Қурултой давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи олий органи бўлган Бухоро инқилобий қўмитаси (Марказий Ревком), Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси-дастлабки ҳукумат таркибини узил-кесил тасдиқлади. Уларнинг ваколат муддати II қурултойгача узайтирилди. 1920- йил октябр-ноябр ойларида БХСР билан РСФСР ўртасида муваққат ҳарбий- сиѐсий аҳдлашув ва шартнома тузилди. 1921-йил 4-мартда ҳар икки давлат ўртасида Иттифоқ шартномаси имзоланди. Ушбу шартномалар мустақил сиѐсат юритишга ҳаракат қилаѐтган ѐш Бухоро давлати арбоблари фаолиятини муайян даражада чеклашга олиб келди. Иттифоқ шартномаси мустақил Бухоро давлати ҳудудида совет қўшинлари туришини "қонуний" асослаб бердики, мазкур ҳол БХСР ички ишларига Россиянинг тўғридан- тўғри ҳарбий жиҳатдан қуролли аралашувидан бошқа нарса эмас эди.
Бухоро ҳукумати олдида турган энг асосий вазифалардан бири ер-сув масаласини ҳал қилиш эди. 1920-йил 30-сентабрда Бухоро Марказий Ревкоми
«Ер тўғрисидаги декретни қабул қилди. Декретга мувофиқ, собиқ амир униг қариндошлари ва амалдорлари қўлидаги бутун ер-мулк камбағал ва ерсиз деҳқонларга берилиши керак эди. Шунингдек, декретга кўра, «хирож»,
«амлок» ва бошқа солиқлар бекор қилинди. Архив ҳужжатларида келтирилишича, фақат Эски Бухоро туманлари ва Чоржўй беклигида собиқ амир ва бекларга қарашли 10000 таноб ер мусодара қилиниб, камбағал деҳқонларга тақсимлаб берилди.
Бухородаги янги тузум ва унинг ижобий чора-тадбирларини аҳоли маъқуллаб кутиб олди. Бироқ янги ҳокимият томонидан мулкдорлар
табақасига нисбатан кўрилган қаттиқ эҳоралар, уларга тегишли бутун мол- мулкнинг мусодара қилиниши, сарой аъѐнлари ва амир амалдорларининг ѐппасига ҳибсга олиниши ва отиб ташланиши амир хазинасининг Москвага олиб кетилиши, мажбурий озиқ-овқат развѐрсткаси ва унинг қаттиққўллик билан амалга оширилиши, ислом дини ва уламоларига нисбатан душманлик сиѐсати, республика ҳудудида турган қизил армия таъминотининг аҳоли зиммасига юклатилиши, бунинг устига, қизил аскарларнинг босқинчилик ва талончилик фаолияти ҳаққоний равишда халқнинг кучли норозилигига сабаб бўлди. Республикадаги ижтимоий-сиѐсий муносабатлар ҳам кескинлашди. Бухорода амир ҳокимияти ағдариб ташланган дастлабки хафталардаѐқ мамлакатнинг ғарбий, марказий ва шарқий қисмларида қизил армиянинг босқинчилик сиѐсати ва болшевиклар зулмига қарши бошланган қуролчилик ҳаракати авж олиб кетди.
Ёш давлат етакчиси Файзулла Хўжаев мураккаб ва оғир шароитда ишлашга мажбур бўлди. Бухоро ҳукумати ичида сиѐсий бўлиниш кучайди. Бир тарафдан, Бухоро Компартияси ичидаги сўл ва ўнг коммунистларга қарши ғоявий жиҳатдан кураш олиб боришга тўғри келса, иккинчи тарафдан, РСФСР ва унинг фавқулодда органлари бўлган Турккомиссия, Туркбюро, Ўрта Осиѐ бюроси ѐш мустақил давлатнинг босган ҳар бир қадамини сергаклик билан назорат қилиб турар эди. Шундай бўлишига қарамасдан Ф.Хўжаев, У. Пўлатхўжаев, Отаулла Хўжаев, Фитрат, Муинжон Аминов, Мухтор Сайиджонов, Саттор Хўжаев, М.Мансуров, А. Муҳитдинов ва бошқалар ҳукуматда демократик ѐн тутиб, мўтадил мавқиеда турдилар. Улар БХСРнинг амалда мустақил бўлиши, ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини ѐқлаб чиқдилар.
1921-йил 18-23 сентабрда бўлган Бутун Бухоро халқ вакилларининг I қурултойида демократик руҳдаги БХСР Конститутцияси қабул қилинди. Бухоро тарихидаги дастлабки Конституция фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликларини қонун билан мустаҳкамлади. Конституцияда давлатни идора этиш учун халқнинг барча табақа вакилларининг иштироки таъминланди. Хусусий мулк ва савдо-сотиқ эркинликлари унда ўз ифодасини топди. БХСР Конститутцияси барча фуқароларга тенг сиѐсий ҳуқуқ берди, миллий тенгсизликни йўқотди.
II қурултойда Бутун Бухоро МИК ташкил қилиниб, унинг раиси қилиб Усмонхўжа Пўлатхўжаев (1887-1968) сайланди. 1922 йил августда бўлган Ш қурултойда бу лавозимни Порсо Хўжаев эгаллади.
Бухоро Республиксидаги иқтисодий сиѐсат ва хўжалик соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Бухоро инқилобий қўмитасининг 1921 йил 2 февралдаги декрети ҳамма ерларни умумхалқ мулки деб эълон қилди. Вақф ерлари тугатилди, айрим тоифадаги хўжаликларнинг чорва моллари ва мулклари мусодара қилинди. Суғориш тизими издан чиқди. Экин майдонлари қисқариб чорва молларининг сони камайиб кетди. Шу билан бир вақтда кўплаб ижобий ишлар ҳам амалга оширилди. 1921 йил кузида ерни тортиб олиш бекор қилинди. БХСР МИКнинг умумий авф тўғрисидаги 1922 йил 25 май декрети вақтларни тугатишни тўхтатиш, қозиҳоналар ишини
шариат кўрсатмаларини тиклаш ва бошқаларини эълон қилди. Ўша йилнинг ноябр ойида янги иқтисодий сиѐсат (НҲП)га ўтиш эълон қилинди. Бухоро давлат банки тузилиб, «пул ислоҳоти» амалга оширилди. Деҳқонларни моддий рағбатлантириш чоралари кўрилди. Бу қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишига олиб келди. 1923 йили суғориладиган ерлар майдони 1913 йилдаги даражага яқинлашиб қолди. Темир йўл тикланиб, завод ва фабрикалар қайтадан ишга тушди. Бу пайтга келиб, Бухоро Республикасида 19 та корхона, 500 дан ортиқ бозор ишлаб турди. Хусусий сармоя 12000 савдогарлар маблағидан иборат бўлди.
1923-йил март ойида Туркистон, Бухоро ва Хоразм иқтисодий жиҳатдан бирлаштирилди ва улари бошқариш учун Ўрта Осиѐ Иқтисодий Кенгаши (СредАз БКОСО) тузилди. БХСР ҳукумати раиси Файзулла Хўжаев Ўрта Осиѐнинг иқтисодий жиҳатдан бирлашуви тўғрисидаги фикрни бошида қўллаб-қувватламади. Чунки у иқтисодий сиѐсатини ишлаб чиқиш, ҳатто минтақа халқ хўжалиги истиқболлари тўғрисида қарор қабул қилишгача бўлган барча ишлар марказ қўлига ўтаѐтганлигини энг аввало сезган ва бу сиѐсатнинг машъум оқибатларини чуқур тушунган арбоб эди. Ўзи кучли иқтисодчи бўлган Файзулла Хўжаев Бухоро томонидан Россия ва Туркистонга етказиб бериладиган молларга аниқ товар эквивалентини белгилаш зарурлиги тўғрисида айниқса, ташвишланиб гапирар эди. Бухоро ҳудудида жойлашган совет Россияси қўшинлари Бухоро давлатининг озиқ- овқати ва ем-ҳашаги билан таъминланар эди. Ҳукумат бошлиғи Ф.Хўжаев Россия қўшинлари сонини 15000 кишигача қисқартириш тўғрисидаги масалани Москва олдига бир неча марта қўйди.
Бироқ Бухоро республикасидаги демократик жараѐнларга мамлакат ташқарисидан тазйиқ тобора кучайиб борди. 1923 йил 3 июнда Бухорога СССР Қуролли кучларининг Бош қўмондони С.С.Каменев, Туркфронт Инқилобий ҳарбий кенгаши раиси А.И.Корк, РКП (б) МК Ўрта Осиѐ бюроси аъзоси Михайлов ва бошқалар келишди. Улар Бухоро ҳукумати фаолиятидан қониқмаѐтганликларини очиқ айтиб социалистик ўзгаришларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлашди. Орадан кўп ўтмай-12 июнда РКП (б) МК Сиѐсий бюроси махсус қарор қабул қилиб, Бухоро ҳукуматини советлаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди. Совет ҳукумати ўз буйруқларини тез ва қаршиликсиз амалга ошириш учун РКП (Б) МК котиби Я.Э.Рудзутакни Бухорога жўнатди. 23 июнда БКП МК ѐпиқ пленумида Рудзутак иштирок қилиб, Бухоро ҳукумати раҳбарлари ва маҳаллий коммунистлар олдига қатъий талабларни қўйди. Файзулла Хўжаевнинг энг яқин сафдошлари бўлган собиқ Ёш бухоролик жадидлар Отаулла Хўжаев (ташқи ишлар нозири), Фитрат (маориф нозири), Сартор Хўжаев (молия нозири), Муинжон Аминов (Бухоро ЭКОСО раиси) лавозимларидан четлаштирилиб, Бухоро давлати ҳудудидан чиқариб юборилди. Қори Йўлдош Пўлатов, Абдурахим Юсуфзода, Музахар Махсум Бурҳонов, Ҳожи Ҳамро Йўлдошев ҳам маъсул лавозимлардан олиб ташланди. Бухоро ҳукумати Москва ва Тошкентнинг "коммунистча сабоғи"ни олган "тажрибали совет ходимлари" билан тўлдирилди.
Бухоро ҳукуматида Туркистондан юборилган комиссарларнинг таъсири тобора кучайиб борди. Коммунистик унсурлар бу билан чекланиб қолмасдан
14 августда бўлган Бухоро МИК фавқулодда сессиясида Конституция матнига ўзгартириш киритишга ҳам муваффақ бўлдилар. 1923-йил 11-17 октябрда бўлган Бутун Бухоро халқ вакилларининг IV қурултойи Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Унга биноан барча савдогар, мулкдор ва собиқ амалдорлар сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Аммо ишчи ва косибларнинг сайлов ҳуқуқи кенгайтирилди. Шунингдек, қурултой жамиятда ижтимоий беқарорликни кучайтирадиган "Совет қурилиши тўғрисида" номли махсус қарор қабул қилди. Жамият тобора сиѐсийлашиб борди. Бухорода ўтказилаѐтган демократик ислоҳотларнинг тақдири хавф остида қолди. Марказнинг талаби билан мамлакатда сунъий равишда социалистик қайта қуришларни амалга оширишга киришилди. Республикадаги бу кескин вазият қуролли мухолифат ҳаракатининг кучайишида ҳам ўз ифодасини топди.
Шундай қилиб, 1923 йил ѐзида мустабид совет тузуми Бухорода ўзига хос давлат тўнтаришини амалга оширди. Миллий қўшин ва миллий валюта болшевиклар томонидан тугатилди. Бу ҳолат Бухоро мустақиллигига катта хавф туғдирди. Бироқ Хоразм республикасидан фарқли равишда, фақат 1924- йил кузидан бошлаб Бухорода социалистик тараққиѐт томон йўналиш бошланди.
1924-йил 18-20 сентабрда бўлиб ўтган Бутун Бухоро халқ вакилларининг V қурултойида БХСР Бухоро Совет Социалистик Республикаси (БССР) га айлантирилди. БССРнинг тузилиши юқоридан туриб сунъий тарзда амалга оширилган ҳодиса эди. Натижада тараққиѐтнинг демократик йўли инкор қилиниб, социалистик йўналиши танланди. Марказдаги болшевик раҳбарларининг Бухоро ва Хоразм республикаларини социалистик республикаларга айлантиришдан кўзда тутган асосий мақсади - маҳаллий халқларни тезроқ советлаштириш ва руслаштириш, халқимиз онгига коммунизм мафкурасини мажбуран сингдириш эди. 1924-йил ноябр ойи охирида худди Хоразм республикаси сингари Бухоро ССР ҳам тугатилиб, унинг ҳудуди 1925-йилда ташкил этилган Ўзбекистон ССР (1929 йилгача таркибида Тожикистон АССР ҳам бўлган) ва Туркманистон ССР га киритилди.
Хулоса қилиб айтганда, Бухоро ва Хоразм Халқ республикаларининг демократик ислоҳотлар томон босиб ўтган йўли ўша давр учун ҳам, бугунги кун нуқтаи назаридан олиб қаралганда ҳам, машаққатли ва улуғ йўл бўлди. Бухоро ва Хоразм республикалари атиги 4-5 йил ичида дунѐвий ислоҳотлар жорий қилинаѐтган демократик давлатга айлана бошлади. Афсуски, бу жараѐнлар мустабид совет тузуми томонидан сунъий равишда тўхтатиб қўйилди ва нисбатан мустақил бўлган бу давлатларнинг мавжудлигига ҳам барҳам берилди.
Бухоро ва Хоразм республикаларининг тугатилиши билан камида уч минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек халқининг миллий давлатчилик халқаси деярли узиб ташланди. Ўзбекисион ССР тузилса ҳам (1925 йил
феврал) орадан кўп ўтмай у СССР таркибига киритилди. ЎзССР амалда ҳеч қандай мустақил сиѐсий ҳуқуқларга эга бўлмай, балки янги шаклдаги мустабид совет режимининг бир қисми бўлганлиги учун ҳам мустақил давлат вазифасини ўтай олмади.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish