Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Антик давр давлатлари ва маданияти



Download 3,43 Mb.
bet20/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Антик давр давлатлари ва маданияти


Мил. авв. III асрнинг ўрталарида мустақил давлат сифатида ташкил топган Парфия давлати ҳозирги Туркманистон ва Эроннинг бир қисмини ўз ичига олган. Бу давлатнинг биринчи ҳукмдори Аршак бўлиб, у мил. авв. 247 йили тахтга ўтиради. Мил. авв. 235 йилдан бошлаб, Парфия подшолари ўз ерлари ҳудудларини кенгайтириб бордилар. Милодий III асрнинг биринчи чорагида сосонийлар аршакийлар ҳукмронлигини тугатиб, Парфияда ҳокимиятни қўлга олдилар. Антик давр Парфиянинг қишлоқ хўжалигида қуллар меҳнатидан кенг фойдаланилган. Мил. авв. III аср ўрталаридан бошлаб Парфия давлати ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган қадимги вилоятлар – Хоразм, Бақтрия, Сўғдиѐна билан сиѐсий, маданий ва иқтисодий муносабатларни айниқса ривожлантирди.
Ундан ташқари, парфияликлар беш аср давомида Ҳиндистон, Ўрта Осиѐ ва Хитойнинг Ғарб мамлакатлари билан қилган савдо алоқаларида воситачилик қилдилар. Парфияликларнинг ѐзуви оромий (Нисо ҳужжатлари) ѐзуви бўлиб, зардўштийлик динига эътиқод қилишган.
Қадимги Фарғона турли давр манбаларида Довон, Бохан, Полона, Паркана каби номлар билан эслатиб ўтилади. Маълумотларга қараганда Эрши (Марҳамат) шаҳри Довоннинг пойтахти эди. Антик давр Довон аҳолиси деҳқончилик, узумчилик, йилқичилик билан шуғулланишган. Довоннинг «самовий отлари» ўлкадан ташқарида ҳам маълум ва машҳур бўлган.
Мил. авв. II асрнинг охирларида Хитой ҳукмдорлари Довон ерларини босиб олишга ҳаракат қилдилар. Аммо қўшни давлатлар томонидан қўллаб- қувватланган довонликлар ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар.
Мил. авв. III асрлар бошларида пайдо бўлган Қанғ давлатининг ҳудудлари Сирдарѐнинг ўрта оқимидаги ерлар эди. Мил. авв. II-I асрларда Қанғ давлати ерлари кенгайиб, Амударѐ ва Сирдарѐ оралиғидаги ерлар ва Хоразмни ўз ичига олади. Антик даврида Қанғ давлати анча ривожланган давлат эди. Ўтроқ аҳоли асосан водийларда яшаб, деҳқончилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиб келишган. Қанғ ҳукмдорларининг марказий шаҳарлари иккита эди. Улар ѐзни Ўтрорда (ҳоз. Арис ва Туркистон оралиғида), қишловни эса Қанға (ҳоз. Тошкент вилояти Оққўрғон туманида) шаҳарларида ўтказар эдилар.
Мил. авв. I асрга келиб, Ўрта Осиѐ ҳудудларида антик даврнинг энг қудратли давлатларидан бири бўлган Кушон давлати ташкил топади. Дастлабки ҳукмдорлар Кадфиз I ва Кадфиз II лар давлат ерларини кенгайтириб, пул ислоҳоти ўтказадилар. Милодий II асрга келиб Кушон давлати ерлари Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон, Ўрта Осиѐ, Шарқий Туркистондан иборат эди. Кушон ҳукмдорлари, хусусан Канишка (II аср) даврида савдо-сотиқ, ички ва ташқи савдо айниқса ривожланади. Деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ҳам анча тараққий этади. Бу жараѐнда Буюк Ипак йўлининг аҳамияти ниҳоятда катта бўлди. Кушон давлатида асосий дин буддавийлик бўлиб, юнон, зардўштийлик ақидаларига ҳам эътиқод қилинар эди.
Антик давр Ўрта Осиѐ халқлари моддий ва маънавий маданиятида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Мил. авв. IV-II асрлар оромий ѐзуви асосида Хоразм, Парфия ва Сўғд ѐзувлари пайдо бўлди. Кушон даврига келиб яна бир ѐзув-Кушон (Бақтрия) ѐзуви шаклланади. Ўрта Осиѐ ва Афғонистон ҳудудидаги археологик тадқиқотлар антик давр маданиятининг гуллаб яшнаганидан далолат беради. Айритом ва Кўҳна Термизда Будда ибодатхоналари очилган. Фаѐзтепа, Қува, Холчаѐн, Далварзин каби кўҳна шаҳарларда ҳам саройлар, ибодатхоналар очилиб, улар юксак маданиятга эга эканлиги кузатилган. 1972 йилда Далварзинтепадан (Сурхондарѐ) тилла буюмлар хазинаси (32 кг) топилган. Бу хазина орасида антик даврга оид билагузук, ҳалқалар, тўқалар, бўйин тақинчоқлари каби санъат буюмлари ҳам бор. Умуман, антик давр Қанғ, Сўғд, Фарғона ерларида мавжуд бўлган маданият ўз тараққиѐтининг янги босқичига кўтарилади.



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish