а
Чизма2.1 Бетон куб ва призмани юк остида синаш тартиби
а — при а-
Эталон кубларнинг вақтинчалик қаршилиги-u бетон кубининг мустаҳкамлиги ҳисобланади.
Бетон мустаҳкамлигига намуналарнинг шакли ва ҳажми таъсир қилади: куб ўлчамлари қанчалик кичик бўлса, унинг мустаҳкамлиги шунчалик катта бўлади. Шундай қилиб, кубларнинг сиқишга бўлган қаршилиги ўлчами 10см учун 10 фоиздан ортиқ, 20см учун эса 7 фоиздан кам, эталон кубга нисбатан. Бунда ҳар хил ўлчамдаги сиқилган намуналарнинг қаршилиги бир хил эмаслигига сабаб- ишқаланиш кучи, бу намуна чети билан пресс таянч плитаси ўртасида рўй беради. Намуна ичига йўналган бу ишқаланиш кучлари кубнинг бўйлама деформациясига тўсқинлик қилади (бу билан намуна мустаҳкамлиги ошади). Ишқаланиш кучининг таъсири чет қисмидан узоқлашган сайин камаяди, шунинг учун куб 2та кесик пирамиди шаклида синади.
Агар кубни сиқишда ишқаланиш кучини мойлаш орқали йўқ қилинса бўйлама деформация намоён бўлади, яъни ёриқлар вертикал кетади. Бунда бетоннинг вақтинчалик қаршилиги икки маротабагача камаяди. Стандарт талабига кўра кублар мойланмай синалади.
Бетоннинг призма мустахкамлиги.
Темирбетон конструкцияларнинг шакли кублардан фарқ қилади. Шунинг учун уларнинг мустаҳкамлигини аниқлаганда кубик мустаҳкамлигидан аниқлаб бўлмайди. Конструкциялардаги бетоннинг кучланиш ҳолати призма кучланишига мос келади, чунки конструкциянинг шакли призманинг шаклига мос келади. Шунинг учун конструкцияларни ҳисоблашда бетонни сиқишга бўлган мустаҳкамлиги деб бетон призмани сиқишдаги вақтинчалик қаршилиги ви қабул қилинган. Призмали намуналарда ишқаланиш кучининг таъсири камлиги, лекин бир хил кесим юзаси бўлгани учун сиқилишдаги мустаҳкамлиги кубик мустаҳкамлигига нисбатан кам. Бетоннинг призма мустаҳкамлиги кубик мустаҳкамлигининг 72-77 фоизини ташкил этади.
Агар призма баландлиги «h» ва «а» томонларига нисбати 3-4 га тенг бўлганда bu қиймати доимий сақланади, бошқача қилиб айтганда бўйлама деформация ривожига ишқаланиш кучининг таъсири кам бўлади. Бунда бетон намунасининг эгилувчанлигига таъсири билинмайди, фақат
бўлгандагина билинади. Ўртача призма мустаҳкамлиги
тахминан bu0.75bга тенг. Призма мустаҳкамлиги деганда баландлиги «h»нинг «а» томонларга нисбати 4га тенг бўлгандаги сиқилаётган призманинг вақтинчалик қаршилиги қабул қилинган. Ўлчамлари 15x15x60 см катталикдаги призма стандарт сифатида қабул қилинган.
Бетоннинг чўзишдаги мустаҳкамлиги цемент тошини чўзишга бўлган мустаҳкамлигига ва уни тўлдирувчилар билан қандай боғланишига боғлиқ. Маълумки, бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги сиқилишдаги мустаҳкамлигига қараганда 10-20 баробар кам. Бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги кўпгина иншоотларда (масалан, гидротехника иншоотларида) бетон мустаҳкамлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Чўзиш кучини аниқлашдаги қийинчилик синалаётган (намунанинг геометрик ўқини физик ўқи билан тўғри келиши) бетонннинг мустаҳкамлик чегарасини топиш қийин, шунинг учун амалда уни билвосита йўллар билан аниқланади, яъни цилиндр намуналарини синдириш (раскалывать) йўли билан аниқланади. Бетоннинг чўзишдаги чегаравий мустаҳкамлиги (МПа) қуйидаги эмпирик формула билан аниқланади:
ёки кубик намуналар учун
Бетонни сиқишга бўлган мустаҳкамлигини ортиши, унинг чўзилишга бўлган мустаҳкамлигини сиқишга бўлган мустаҳкамлигига нисбатан кам. Масалан:
агар
тенг
Do'stlaringiz bilan baham: |