Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Хона ичидаги сувоқ ишлари 
Турар жой уйларида ички сувоқни таъмирлаш нам сувоқ билан амалга 
оширилади, яъни бунда деворлар ёки уларнинг айрим жойлари, пардеворлар ва 
шифтлар сувоқ қоришмаси билан қопланади. 
Нам сувоқ усули билан таъмирлашда иш сифатининг учта тури белгиланган: 
-оддий пардозлаш; 
-яхшиланган пардозлаш, яъни қоришмани “режачўпга мос”лаб текислаш; 
-юқори сифатли пардозлаш – қоришмани аввалдан горизонтал ва вертикал 
бўйлаб ўрнатилган нишонлар (маяклар) бўйича текислаш ва силлиқлаш йўли билан 
бажарилади. 
Сувоқ ишларининг сифати лойиҳага ҳамда таъмирлаш ишлари учун 
тасдиқланган сметага қараб танланади. Сувоқ ишларини бажаришда оқим (поток) 
усулидан фойдаланиш тавсия этилади: бунда сувоқ ишларининг жараёни алоҳида 
технологик операцияларга бўлинади, бу операцияларнинг бажарилиш характери ва 
миқдори эса сувоқ тури ҳамда сувалаётган юзалар материалига боғлиқ бўлган. 


116 
Сувоқ ишлари учун танланадиган қоришмалар таркиби лойиҳада кўзда 
тутилган бўлиши керак, улар имкон даражада эски сувоқ билан бир хилда 
танланади. Қоришмадаги алоҳида таркибларнинг дозасини белгилаш, шунингдек 
қоришма сифатини текшириш ишлари лабораторияларда амалга оширилади. 
Эксплуатация пайтида ҳаво намлиги 60% дан ошмайдиган хоналардаги алоҳида 
девор участкаларини суваш зарурати туғилиб қолса, қуйидаги қоришма турларидан 
фойдаланиш керак: 
а) ташқи деворлари тош ёки бетондан бўлган уйларнинг ички юзалари, 
шунингдек бетон ораёпмалар юзалари учун – оҳак ва цемент-оҳак қоришмалар; 
б) ички тош ва бетон деворлар ва пардеворлар юзалари учун – оҳак 
қоришмалари; 
в) гипс ва ёғоч пардеворлар учун – оҳак-гипс ва тўлдирувчи қўшилган гипс 
қоришмалари. 
Бино ичида хлорланган эритмалардан фойдаланиб сувоқ ишларини бажариш 
тақиқланади. 
Ихтисослаштирилган заводлар ва марказлашган қоришма узелларида сувоқ 
қоришмаларининг марказлашган ҳолда тайёрланиши бу ишларнинг меҳнат 
сарфлилигини камайтириш усулларидан биридир. 
Боғловчи моддалар сарфини камайтириш, қоришмалар пластиклигини 
(қайишқоқлиги, қовушқоқлигини) ошириш ҳамда пардозлаш ишларининг сифатини 
яхшилаш мақсадида, сувоқ қоришмаларини тайёрлашда уларнинг таркибига
гидрофобияловчи кремний-органик ГКЖ-10 ёки ГКЖ-11 суюқликларини ҳамда
ГКЖ-94 эмульсиясини қўшиш тавсия қилинади. Бу қўшимчалар сувоқнинг сув 
ўтказмаслик ва сувга чидамлилик хусусиятларини оширади. Бир пайтнинг ўзида 
сувоқнинг қуриш муддати ҳам 2 баробарга тезлашади. Бу эса таъмирланаётган 
хоналарда нисбий ҳаво намлиги 90-95% ни ва ҳарорат 10˚С ни ташкил қилган куз-
қиш мавсумларида айниқса муҳимдир. 
Гидрофобияланган сувоқ қоришмалари одатда марказлашган қоришма 
узелларида 
ёки 
бевосита 
объектларнинг 
ўзида 
қоришма 
қорувчи 
(растворосмеситель)да тайёрланади. 


117 
Гидрофобияловчи ГКЖ-10 ва ГКЖ-11 суюқликлари сувоқ қоришмаларига 
уларни бевосита тайёрлаш пайтида 1,5% миқдордаги товар маҳсулоти сифатида 
қўшилади. ГКЖ-94 эмульсияси эса цемент-қум қоришмалари ёки оҳак-қум 
қоришмаларига цемент ёки оҳак массасининг 0,6% и миқдорида қўшилади. 
Таркибида гидрофобияловчи қўшимчалар бўлган тайёр қоришмалар уларнинг 
гидрофобиялаш хусусиятлари пасайиб кетмаслиги учун шу куннинг ўзида 
ишлатилиши керак. Ғишт термасида намлик ёки тузлар бўлган хоналардаги девор ва 
шифтларни ёки уларнинг алоҳида участкаларини гидрофобияланган қоришмалар 
билан суваш тавсия этилади. 
Таъмирлашдан олдин биринчи навбатда намлик пайдо бўлиш сабабларини 
аниқлаш ва бартараф этиш талаб қилинади. Акс ҳолда сувоқни гидрофобиялаш 
кутилган натижа бермайди. 
Нам ва шўрҳак доғлари бўлган эски сувоқ уриб туширилиши, юза эса гидрофоб 
қоришма билан яна сувалиши керак. Бундай қоришмалардан фойдаланишда ҳам 
оддий қоришмаларда қўлланадиган техника ҳавфсизлиги қоидалари амал қилади. 
Сувоқ қоришмасини иш жойида қабул қилиб олиш, сузгичдан ўтказиш, қайта 
ишлаш ва транспортировка қилиш операцияларини механизациялаш, шунингдек 
қоришмани юзага суртиш учун сувоқ агрегатлари ва сувоқ станциялари қўлланади. 
Станцияларнинг қандай асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши қурилиш объектини 
сувоқ қоришмаси билан таъминлаш усулига боғлиқ.
Қуйидаги сувоқ агрегатлари тавсия этилади: 
-махсус пульт ёрдамида бошқариладиган СО-57 (С-966) агрегати. У СО-46 (С-
772) қоришма аралаштирувчи қурилма (растворосмеситель), меҳнат унумдорлиги 2 
м
3
/соат бўлган қоришма насоси (растворонасос) ҳамда 80 л сиғимли бункердан 
таркиб топган; 
-меҳнат унумдорлиги 6 м
3
/соат га тенг бўлган муҳандис Тольмер агрегати, у 
СО-57 
агрегатидан 
қоришма 
аралаштирувчи 
қурилмага 
қоришма 
механизациялаштирилган ҳолда узатилиши билан фарқланади; агрегат стационар 
ҳолда ҳам, иситилган кузов ўрнатилган кўчма платформада ҳам ўрнатилиши 
мумкин; 


118 
- ША-3 сувоқ агрегати, у 0,3 м
3
сиғимли қабул қилиш бункери, меҳнат 
унумдорлиги 6 м
3
/соат бўлган қоришма насоси, роторли қоришма аралаштирувчи 
қурилма ҳамда қиш мавсумида иситиб бериш учун УСВ-30 ҳаво иситкичдан таркиб 
топган. 
Агар қоришма узели объектдан узоқ бўлса, сувоқ станцияларидан бевосита 
объектнинг ўзида қоришма тайёрлаш учун фойдаланиш мумкин. 
Қоришмаларни иш жойларига ёки қаватлардаги сиғимларга вертикал 
йўналишда механизациялашган ҳолда етказиб бериш қоришма насос қурилмалари 
ёрдамида амалга оширилади. Бу қурилмалар қоришма узатиш унумдорлиги ва 
масофасининг узунлигига қараб танланади. Меҳнат унумдорлиги 1 дан 2 м
3
/соат 
гача бўлган қоришма насослари асосан сувоқ қоришмаларини деворлар юзасига 
суртиш учун, меҳнат унумдорлиги 3 дан 6 м
3
/соат гача бўлган қоришма насослари 
эса қоришмаларни иш жойлари яқинида жойлашган сиғимларга етказиб бериш учун 
қўлланади. 
СО-69 
(С-1042) 
қоришма 
насос 
қурилмаси 
оҳак 
қоришмаларини 
(ҳаракатчанлиги 6 см бўлган) ҳамда мураккаб ва цемент қоришмаларини 
(ҳаракатчанлиги 7 см ва ундан ортиқ бўлган) трубопроводлар бўйича 
транспортировка қилиш ва деворга суртиш учун мўлжалланган. Қурилманинг 
меҳнат унумдорлиги 1 м
3
/соат. Насос қурилмаси қоришмани горизонтал бўйича 50 
м, вертикал бўйича 15 м масофагача узатиб беради. Бу қурилма қоришма насоси, 
вибрацияли элак, оралиқ бункер ва раствор узатувчи қурилма (растворопровод) 
билан жиҳозланган. 
СО-48 (С-854) қурилмаси қоришмани қаватлардаги сиғимларга етказиб бериш 
ва компрессорсиз форсункалар ёрдамида деворга суртиш учун мўлжалланган. Сувоқ 
қоришмасини горизонтал бўйича узатиб бериш масофаси 50 м, вертикал бўйича 15 
м гача. 
Сузгичдан 
ўтказилган 
сувоқ 
қоришмаларини 
сувалаётган 
юзаларга 
механизациялаштирилган ҳолда суртиш вақтида уларнинг ҳаракатчанлиги стандарт 
конуснинг қуйидаги чўктирилиш чуқурликларига мос келиши керак: сачратилган 
қоришма қатламлари учун – 9-14 см, грунт қатлами учун – 7-8 см, таркибида гипс 


119 
бўлган ёпма қатлам учун - 9-12 см, таркибида гипс бўлмаган ёпма қатлам учун – 7-8 
см.
Қуруқ сувоқ аралашмаларидан фойдаланиш қоришмаларни тайёрлашнинг 
илғор усулларидан бири ҳисобланади. Қуруқ сувоқ аралашмалари марказлашган 
ҳолда заводларда тайёрланади. 
Марказлашган ҳолда тайёрланган қуруқ аралашмалардан айниқса қиш 
мавсумида 
фойдаланиш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Улардан 
тайёрланган 
қоришмаларнинг сифатлари анча юқори ва барқарордир, чунки бунда таркибий 
қисмларни дозалаш автоматик тарзда амалга оширилади. Бундан ташқари қуруқ 
оҳак-қум аралашмаси йилнинг қайси мавсуми бўлишидан қатъи назар, шийпон 
остида 3-6 кеча-кундуз (сутка) давомида сақланиши мумкин. Бу эса объектда 
аралашма заҳираларини яратиш ва сақлаш имконини беради ҳамда бунда қоришма 
билан таъминлашда узилишларнинг олди олинади, йилнинг қиш мавсумида эса 
иссиқ омборхоналар қуриш ҳамда қоришмаларни ташиш учун иссиқлаштирилган 
самосваллардан фойдаланиш зарурати ҳам қолмайди. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish