ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ -
- Мобил алоқа технологиялари кафедраси
-
- “СИМСИЗ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ ва ДАСТУРЛАР”
- фани бўйича маърузалар тўплами
- 9-маъруза
- 3G сотали тизимлари
Саволлар - 1. 3G СҲАТ концепциясининг асосий қоидалари
- 2. 3Gни ишлатадиган мавжуд стандартлар
- 3. Барча СҲАТ авлодлари кўрсатадиган хизматлар имкониятларини таққослаш
- 3G бу нафақат Интернетга тезкор уланиш, бу мулоқот қилишга, маълумотларга уланишга ва бошқаларда тубдан янги ёндашиш ҳисобланади. Фойдаланувчи нафақат ўз суҳбатдоши билан сўзлашиши, балки видеотелефон ёрдамида уни кўриши, Интернет тармоғидан унимдор фойдаланиш мумкин бўлади. Бунинг учун дастлаб маълумотларни тор полосали узатилишига мўлжалланган мавжуд мобил алоқа тармоқларини мультимедиа мобил хизматлари ва Интернетга уланиш учун зарур тезликни таъминлайдиган кенг полосали тармоқларгача қадамма-қадам модернизациялаш талаб қилинади.
- Учинчи авлод мобил алоқанинг асоси IP технология ҳисобланади, у маълумотларни пакетли узатишга асосланган, бу абонентнинг доимо on-line режимида бўлишини билдиради. Бунда боғланиш вақтига эмас, балки фақат узатилган ёки қабул қилинган маълумотлар ҳажмига ҳақ тўланади.
- IMT-2000 бу Халқаро электр алоқа иттифоқи (ITU) томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар бўлиб, улар бутун учинчи авлод стандартлари оиласи учун частоталар спектридан фойдаланиш ва техник ўзига хос хусусиятлари масалаларига тегишли ҳисобланади. Тавсиялар дунёдаги мавжуд иккинчи авлод стандартларини учинчи авлод стандартларига эволюцияланиши йўлларини тавсифлайди. ITU IMT-2000 (3G) тармоқлари, шунингдек 2G тизимлари учун тизимнинг яхшиланган сиғимини ва спектридан фойдаланиш самарадорлигини, мобил режимда ишлатилганида (бинолардан ташқарида) минимум 144 кбит/с, мобил бўлмаган шароитларда (биноларда) максимум 2 Мбита/с тезликларга эга маълумотларни узатиш сервисларини қўлланилишини талаб қилади.
- Бугунги кунда жаҳонда рақобатлашадиган иккита асосий 3G концепциялари мавжуд:
- - UMTS (Universal Mobile Telecommunications Systems — универсал мобил телекоммуникацион тизим), европа давлатларида қўлланади;
- - CDMA 2000нинг (Code Division Multiple Access — каналлар кодли ажратиладиган мультиуланиш) тарафдорлари Осиё мамалакатлари ва АҚШ ҳисобланади.
- Принцип жиҳатдан бу иккала технологиялар иккита турли 3G тармоқларни ташкил этишга революцион (UMTS) ва эволюцион (CDMAнинг CDMA2000, CDMA2000 IX, CDMA2000 IX EvDo турлари) ёндашишларни кўзда тутади. Эволюцион йўл частоталарнинг сақланиши ва янги технологияларга операторнинг техник қувватларини ошириш йўли билан босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади. UMTS бу мутлақо янги стандарт, шу билан бир вақтда 3G учун тақдим этилган CDMAнинг кўриниши сифатида ҳозирда дунёда ишлатилаётган иккинчи авлод cdmaOne (IS-95) технологияларининг ривожланиши ҳисобланади. Ҳозирги вақтда 3G тармоқлар деярли бутун дунёда ишлатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |