4. Ҳисобот таркиби.
4.1. Ҳисобот таркибида кодлаш параметрлари, турли қийматлар қўлланилгандаги натижалар, бирликлар жадвал шаклида бўлиши керак.
4.2. Чизиладиган гистограммалар ҳар бир синов тасвири учун алоҳида чизилиш лозим.
4.3. Олинган натижаларнинг қиёсий таҳлилини ўтказинг ва асосий хулосаларингизни ёзинг.
Назорат саволлари
Вейвлет алмаштириш дастури ташқи интерфейси нималардан иборат ва уларнинг функционал вазифаларини тушунтиринг.
Сиқиш коэффициентини ҳисоблашнинг энг оддий усули нимадан иборат?
Қайта ишланган тасвир ўртача сифати катталиги қандай бирлик билан ўлчанади?
Вейлет алмаштириш ва Дискрет косинус усулларининг афзаллиги ва камчиликларини қиёсий таққосланг?
Статик тасвир сигналларига қайта ишлов берувчи яна қандай турларини биласиз? Мисоллар келтиринг.
Фойдаланилган адабиётлар
1.“Digital Television. Satellite, Cable, Terrestrial, IPTV, Mobile TV in the DVB Framework Third Edition, by Hervé Benoit, printed at Focal Press Elsevier, USA 2013.
2. Сжатие изображений в действии. Дж. Миано 2010.
3. Интерактивное ТВ М.И. Кривошеев 2010. Москва.
8 – амалий машғулот: LabView муҳитида телевизион узатгич чиқиш қувватини ўлчаш.
Ишдан мақсад:
Тингловчиларда LabView муҳитининг функционал имкониятлари тўғрисида билимларни шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш.
Масаланинг қўйилиши:
National Instruments LabView муҳити имкониятлари билан танишиш. Ушбу муҳитда махсус қурилмавий ва дастурий таъминот ёрдамида ТВ узатгич қувватини икки хил режимда ўлчаш тажрибасини ўтказиш.
Қисқача назарий маълумот.
Намунавий дастурнинг умумий қўлланмаси
Охирги йиллларда радиоэлектрон воситаларида аналог ва рақамли сигнал параметрларини таҳлил қилиш, улар устида турли техник тажрибалар ўтказиш, ЮЧ сигналларни қайта ишлаш, узатиш ва қабул қилиш технологиясини ўрганиш учун бир қатор виртуал дастурлар ишлаб чиқилмоқда. National Instruments фирмасининг LabView инструментал дастурлаш тили бу борада улкан тажрибалар олиб бормоқда. LabView муҳитининг бошқа муҳитлардан ёки дастурлардан фарқи шундаки, бу дастурда радиоэлектрон воситаларга оид барча технологик жараёнлар устида олиб бориладиган тажрибалар 100 % реал муҳитини яратади. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқарувчилар ва илмий-тадқиқот ўтказувчилар учун бир қатор афзалликларни тақдим этади. Бунга мисол қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:
Тажрибалар ва илмий тадқиқотларни реал муҳитда амалга оширилиши ортиқча сарф харажатларни олдини олади;
Бундай жараён тадқиқотчи ёки талабанинг онгида реал муҳит тасаввурларини беради.
Амалий ишни икки хил режимда амалга ошириш мумкин. Биринчи усулда тизимда мавжуд ЮЧ генератори ёрдамида сигналларни шакллантириб реал вақт ТВ узатгич чиқиш қувватини ўлчаш имкониятини беради. Иккинчи ҳолатда эса “RF Components Testbench” стендида виртуал муҳит ёрдамида тегишли тадқиқотларни амалга ошириш мумкин. Универсал дастур пакетига киритилган бир қанча элементлар банки тингловчиларга мустақил равишда турли хил радиоэлектрон занжирларни лойиҳалаш ва тегишли изланиш ҳамда тажрибалар ўтказиш имкониятини тақдим этади. Қурилма таркибига киритилган генератор 2.7 ГГцдан 6.6 ГГц гача бўлган радиотўлқинларни шакллантириш ва узатиш қобилиятига эга. Амалий ишдан кўзланган асосий мақсад тингловчиларда LabView муҳитининг функционал имкониятлари тўғрисидаги билимларни шакллантириш ва уларнинг малакасини оширишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |